1. Проектив методикларни классификациялашнинг аҳамияти. Текширувчилар ва ситуатив омиллар


Текширувчилар ва ситуатив омиллар


Download 114 Kb.
bet3/4
Sana21.02.2023
Hajmi114 Kb.
#1218154
1   2   3   4
Bog'liq
Idiyeva Zarnigor

Текширувчилар ва ситуатив омиллар
Кўпгина тадқиқодларда натижалар нормал кўрсатгич бермаслиги мумкин. Бунда барча текширувчилар жавобларининг формулировка низоми тузилади . Клиник усуллар билан ҳам объектив текширилади.Биринчи галда текширувчи методикани қачон қўллагани, аниқ сана, вақт, кун ҳам ҳисобга олинади. Тестнинг қайси хусусиятларни очишдаги муваффаққияти, ёки чегараси,сўзлардаги қўлланган образлар,характер уйғунлиги,стериотипик хусусиятлар ҳам четлаб ўтилмайди.
Ситуатив омиллар-бу тестларда қўлланган вазият, ўзидаги кечинма, қабул қилинмаган стимул, шу билан бирга тестга ойдинлик киритувчи ҳар бир четда қолган ҳолатлар. Охирги қилинадиган иш бу,аниқ жавобларни текшириб,назарий ориентация олиш ва гипотеза қилиш,қолаверса, ўз кечинмалари билан солиштириш, ўз навбатида шахсни динамик структурасини аниқлашдир.
Ишончлилик – бу проектив тестлар учун ҳам қўлланиладиган психометрик талаб бўлиб, агар бунга эътибор берилмаса, натижалар интерпритациясини тўхтатиб қўйиш мумкин. Агар тест натижалари талабга жавоб бермаса, ретест ўтказиш талаб этилади. ТАТ методикасида айниқса ўтказилган сана ва жавоблар протоколи аниқ солиштирилиши ҳам самара бериши мумкин. Ранглар индекси хам ҳисобга олинади.
Валидлик- бу тестларнинг иккинчи психометрик талаби бўлиб психодиагностикада турлича изоҳланади. Валидлик методиканинг сифатини ҳамда ўрганилган хусусият маъсуллиги ва баҳолаш, нимани ўрганишга қодирлигини изоҳловчи тушунчадир. Экспериментли назорат ҳолати ҳам валидлик белгилашда муҳим саналади. Кўплаб Роршах тести ҳақидаги маълумотларда методологик ёндошувлар ёлғон, деган маълумотлар валидлик тўғрисида учрайди. Масалан клиник тадқиқодчилар, ишларида адашишлар учраган. Мисол учун 1966-йилдаги (H.J.Kinslenger) тадқиқотда бир стимулда учрамаган белгилар иккинчи стимульда учраган. Бу эса критериал группаларга ажратишни талаб этган (8, 93-103). Валидлик ва ишончлилик агар қийинчилик олиб келса, ретест қоидалари қўлланилади. Ретест ўтказилгандан кейин олдинги тест натижалари билан солиштирилади. Агар текширилувчи олдинги текширувда вазифани тушунмасдан бажарган бўлса, унга методика моҳияти яна тушунтирилади. Тест ўтказилган сана ва ой аниқ қайд килиб олинади. Тестларнинг психометрик талабларига кўра, проектив тестларнинг аниқ стандартини олиш қийин, чунки улар новербал характердаги вазифалардан ташкил топган. Уларни гуруҳларга ажратиш ёки структурага солиш керак бўлади. Ана шунда берилган стимуллар ва чизилган расмлардаги тафовутлар келиб чиқади. Бунинг учун тадқиқодчи аввало тестларнинг бир-биридан фарқини ажрата олиш керак. Умуман олганда стандартга солиш масаласи совет олимлари билан ғарб олимларини кўп қийнаб келган муаммо ҳисобланади. Ғарб мутахасислари кўпинча кўплаб тадқиқотларида расмлар характер мазмунига кўра гуруҳларга ажратилиб, умумий белгилар олинган. Россияда проектив тестларга қўйиладиган талаблар бир мунча орқада қолган. Улар кўпроқ текширилувчиларнинг ёш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда умумий меъёр белгилашга ҳаракат қилганлар. Бир тарафдан эса жинс хусусиятлари ҳам ҳисобга олинган. Лекин, проектив тестларга норма беришда бошқа оригинал вариантларни ҳам ҳисобга олиш керак. Бу тестларни гуруҳлашни, умумий ўхшашлик чиқариш, стимуллар мазмунини аниқлашни ҳам ўз ичига олади. Баъзида синалувчиларда яъна қайта текшириш ўтказиш талаб этилади. Яъна бир томони, барча текширилувчилар вазифаларидаги мазмунан ўхшаш ёки кўп такрорланган ҳолатлар ҳисобга олинади. Проектив методикалар фақат тадқиқотчидан енгил ва оригинал вариант орқали ҳал этилишини кутади.
Чунки аниқ стандарт олиш жуда мураккаб.

Download 114 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling