1 савол. Психиатрия нима?
савол. Аменция (аментив холат)га таъриф
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Nasiba hamshira
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13савол.Онейроид (уйқусимон, фантастик васвасали онгнинг хиралашуви) синдром нима
12савол. Аменция (аментив холат)га таъриф
беринг. Бундай холат оғир ва узок вақт давом этадиган касалликларда – юқумли касалликлар, септикопиемия, 45 кучли захарланишлар натижасида юзага келади. Бемор атрофни, вақт ва ўз-ўзини билмай қолади. Бемор теварак-атрофдаги нарсаларни англамай қолади, нутқи, фикрлаши узук-юлук, боғланмаган (инкогеренция) холда нималарнидир шивирлайди ёки бақиради, баъзи холларда персеверацияни кузатишимиз мумкин. Аменцияда, делирийдан фарқли ўлароқ, кўзғалиш бир хилда харакатлар билан, бемор ётган ўрнининг ўзида чегараланган холда ўтади. Айрим холларда мушакларнинг тортишувини, гиперкинезларни, хаттоки тутқаноқларни кўришимиз мумкин. Галлюцинациялар делирийга қараганда кам бўлади. Аментив холат делирийдан кейин ёки мустақил учраши мумкин.Аменция холатидан чиккандан кейин беморнинг шу холатдаги кечинмалари хакидаги хотиралари сақланиб колмайди. 13савол.Онейроид (уйқусимон, фантастик васвасали онгнинг хиралашуви) синдром нима? Онейроид жойда, вақтда ва ўз шахсини нотўлик, кўпинча икки хил тушуниш билан характерланади. Бемор гуё уйқусимон фантастик хаёллар оламига тушиб қолгандай бўлади: у бошқа сайёраларда, космик 46 кемаларда, экзотик боғу-тоғларда юргандай сезади ўзини. Баъзилари эса денгиз урушлари, оламшумул жангохларни бошқараётгандай хис киладилар. Учинчилари эса эрамиздан олдинги жониворлар орасида юргандек, жаханнамга ёки жаннатга тушиб қолгандек бўладилар. Тўртинчилари бўлса охирзамонни, киёмат койинни кузатаётгандек, вулқонларнинг отилишини, миллионлаб одамларнинг ўлаётганини, планеталараро урушларнинг гувохи бўладилар. Бунда фантастик воқеалар бир-бири билан боғланган холда хосил бўлади. Онейроид холати хар доим сохта галлюцинациялар хосил булиши билан кечади. Онейроид холатида, делирий холитида фарқли ўларок, ўз шахсининг мўлжали хам бузилади, бемор ўзини бошқа шахсга айланиб қолганлигини ёки фантастик кечинмаларига мос равишда шахсининг ўзгаришганлигини хис этади. Агар делирийда беморнинг юриш-туриши галлюцинациялар ва васвасаларга мос келса, онейроидда бемор харакатсиз, камхаракат ёки бир хилда маъносиз харакат кўзғалишида бўлиши мумкин. 47 Беморнинг мимикаси характерли: у гох хамма нарсадан воз кечгандай ғамгин, гох «сехрлаб қўйгандай кўринади. Кўзлари кўпинча юмилган ёки ярим очиқ бўлади. Агар бемор билан гаплашиладиган бўлса, у ўзининг «тушлари» хақида гапириб бериши мумкин, айни вақтда ўз номи ва палатасининг номерни айтиши мумкин, бу икки хил фикр юритишдир. 14савол..Эснинг кирарли-чиқарли синдроми ёки Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling