1 савол. Психиатрия нима?


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/51
Sana20.01.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1105196
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   51
Bog'liq
Nasiba hamshira

8 савол.Онг бу нима? 
объектив борликни, воқеликни акс эттиришнинг 
юқори даражаси бўлиб, у шахснинг теварак атрофдаги 
нарсаларни, хозирги ва утмиш даврини яхши билиши, 
карорлар кабул килиш ва вазиятга караб ўз хатти-
харакатини бошқариш кобилияти билан намоён булади. 
Онг – бош миянинг жуда хам мураккаб бирлаштирувчи 
фаолиятики, у вақтда, жойда, атрофдаги шахсларда 
хамдм ўзининг шахсида мўлжалини олиш ва актив 
фаолиятга тайёр туриш демакдир. Онг – жамият мехнат 
фаолияти натижасида пайдо булган объектив мавжуд 
реалликни инсон миясида акс этилишининг олий 
туридир. 
Онг рухий жараённинг хамма томонлари билан 
чамбарчас богланган. Онг функциясининг амалга 
оширилиши бош миянинг оптимал кўзгалишини талаб 
этади. Онг ўзгаришларининг хар кандай турида бош 
мияда албатта физиологик жараёнларнинг бузилиши 
булади.Шундай килиб, онг бузилиши умумий мия 


38 
реакцияси хисобланади, бу бузилишнинг турлари 
ўртасидаги тафовут эса тормозланиш жараёниниг бир 
хилда таркалмаслиги ва кучи, шунингдек, патологик 
ўчоқнинг маълум даражадаги жойлашуви билан хам 
фарк килади. Беморларда онг бузилишнинг учраши бу 
хасталикнинг ва патологик жараённинг ўткирлигини, 
оғирлигини ва интенсивлигини кўрсатади.
9 савол.Онг бузилишининг аломатлари борки, улар 
онг бузилишининг барча турларига хосдир, улар 
кайсилар? 
1) Атроф мухитдан, ташки оламдан махрумлик. Бунда 
атрофдаги барча нарсалар аник идрок этилмайди ёки 
батамом идрок этишнинг иложи булмайди. Баъзи 
холларда реал воқеалликнинг акси богланмаган, ўзик-
юлук, кичик булаклар холида учраши мумкин. 
2) Вақтда, жойда, атрофдаги шахсларда, ўз шахсида 
мўлжалини у ёки бу даражада ололмаслиги. 
3) Фикрлашнинг 
бузилиши. 
Фикрлар 
узуқ-юлук, 
богланмаган ёки жуда хам суст булиши мумкин. 
Инкогеренция учраши мумкин. 


39 
4) Атрофда булаётган воқеаларни эслаш кийинлашади. 
Эс-хушнинг кирарли-чикарли холатини кисман эслайди 
ёки умуман эслай олмайди. Кисман ёки тулик амнезия 
булади. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling