1 савол. Психиатрия нима?


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/51
Sana20.01.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1105196
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   51
Bog'liq
Nasiba hamshira

11 
савол
Онг 
бузилишининг 
психотик 
формалари ёки онгнинг хиралашувига нималар 
киради? 
Бунда: делирий 
• Аменция 
• Онейроид 


42 
• Эснинг қирарли-чиқарли ёки қовоғи солинган холат 
транс, амбулатор автоматизмлар, сомнабулизм киради. 
Онг бузилишининг психотик формалари. 
12 савол.Делирий нима? 
Делирий ёки делириоз синдроми. 
Онгнинг бузилишлари фонида идрок этишнинг ёрқин 
бузилишлари (галлюцинациядлар ва иллюзиялар) 
пайдо бўлганда, шунингдек, вахима ва қўрқиш 
сифатида хиссий (эмоционал) бузилишлар юзага 
келганда онгнинг делириоз бузилиши хакида сўз 
боради. Беморларда ўз шахсининг мўлжалини 
сақланган холда жойда-маконда, вақтда ва атроф-
шароитдаги мўлжалнинг бузилиши кўзатилади. Бунда 
кўриш 
ва 
эшитишга 
доир 
жуда 
кўп 
галлюцинацияларнинг пайдо бўлиши типик ходиса 
бўлиб, улар одатда қўрқитиш характерига эга булади. 
Парейдолик иллюзиялар ва сахнасимон кўриш 
галлюцинациялари характерлидир. Атрофда содир 
бўлаётган воқеалар узуқ-юлук, ноаник идрок этилади, 
кучли психомотор харакат қўзғалишлари вужудга 
келади. Кўп холларда иккиламчи хиссий-образли, 


43 
галлюцинацияларга мос равишда васваса ғоялар пайдо 
бўлади. Натижада бемор хавотирланиб ўзини химоя 
қилишга, чопиб,қутилиб қолишга интилади, баъзи 
холларда атрофдагиларга хавф туғдиради. Делирийда 
онгнинг «мен»и сақланиб қолади, шунинг учун бемор 
ўз онгида содир бўлаётган драматик воқеаларнинг 
марказида булади ва бу воқеалар беморга каратилган 
булади. Делирий холатида биз «люцид туйнукларни» 
яъни беморларда қисқа муддатли ёки енгил холларда 
кундузи, онгнинг равшанлашувини кузатамиз. Бунда 
бемор атрофдагиларни танийди, саволларга тўғри 
жавоб беради, танқидий мулохаза юритади. Кечқурун 
ва кечаси эса онгнинг хиралашуви кучаяди.Беморлар 
касаллик холатидан чиққанларидан кейин бошдан 
кечирганларини қисман, узук-юлук холда эслаб 
юрадилар. Алкоголизмда учрайдиган делирийни ва 
алкоголь делирийси ёки алахлаш касали деймиз. 
Бундан ташкари, делирий холати баъзи юқумли 
касаллликларди хароратнинг баланд бўлганида учраши 
мумкин ва кам холларда бош мия шикастларининг 
ўткир 
даврида 
кузатилади.Оғир 
ўтадиган 
делирийлардан икки турини тафовут этамиз. Буларга 


44 
мусситирланган ёки валдировчи ва касб делирийси 
киради.Валдировчи делирийда ташки таъсиротга 
реакция бўлмайди, тўшакнинг ўзида кўзғалиш билан 
чекланади. 
Бемор 
тушунарсиз 
нималарнидир 
валдирайди, маъносиз ва бир хилда қўллари билан 
харакатлар қилади. Валдировчи делирий баъзи 
холларда сопор ва комага ўтиши мумкин.Касб 
делирийси шу билан фарққилдики, бунда иллюзиялар 
ва галлюцинацияларга қараганда харакат кўзғалишлари 
кўпроқўрин тутади. Мўлжалга олишнинг бузилиши 
жуда чуқур бўлади. Кўзғалиш асосан беморнинг касби 
билан алоқадор бўлган одатий харакатлар тарзида 
кечади. Масалан, ошпаз пичоқлар билан ишлаётгандек, 
дурадгор болға ёки арра билан ишлаётгандек, хайдовчи 
машинани бошқараётгандек харакатларни бажаради. 
Кўзғалиш баъзи холларда касб билан боғлиқ бўлган 
айрим сўзларини такрорлаш билан ёки унсиз 
харакатлар билан давом этиши мумкин. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling