1 савол. Психиатрия нима?


савол. Психосенсор бузилишларга нималар


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/51
Sana20.01.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1105196
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   51
Bog'liq
Nasiba hamshira

7 савол. Психосенсор бузилишларга нималар 
киради? 


35 
Психосенсор бузилишларга метаморфопсиялар, «тана 
тузилишнинг» бузилишлари, деперсонализация ва 
дереализация киради. 
Метаморфопсиялар. Идрок килинаетган нарса ва 
макон катталиги еки тузилишининг бузилиши. Бунга 
микропсия, макропсия, шунингдек, дисмегалопсия - 
предметларни узунлашган, кенгайган, айланма холда 
кабул килиш киради. Одатда дисмегалопсия холатида 
маконни идрок этиш хам узгаради. Макон киска, 
предметлар якинда, ва аксинча, макон узунлашиб
предметлар 
узоклашиб 
кетгандек 
туюлади 
(порропсия).Бу холатнинг галлюцинациялардан фарки 
шундаки, бунда реал мавжуд булган предметлар 
узгарган холда акс эттирилади, галлюцинацияларда эса 
йук нарсалар идрок этилади.
«Тана тузилишининг» бузилишлари. Уз танасининг 
тузилиши ва катталигини сезишнинг бузилиши. Тотал 
бузилиш холатида беморда уз танасининг катталашиб 
еки кичиклашиб, огирлашиб еки енгиллашиб кетгани 
хакида тасаввурлар пайдо булса, парциал бузилиш 
холатида тананинг айрим кисмлари узгаргандек 
сезилади, яъни беморга оеклари еки куллари 


36 
катталашиб еки кичиклашиб кетгандек туюлиши 
мумкин. 
Деперсонализация-ўз шахсини идрок этишнинг 
бузилиши, шахс барча рухий хусусиятларининг 
бегоналашуви. Бунда беморларга фикр – хаеллари, 
тафаккури узгаргандек, аввалгидан бошкача булиб 
колгандек туюлади. Беморлар узгариб колганликлари, 
бошка одам булиб колганликлари хакида гапирадилар. 
Деперсонализацияга 
anaesthesiapsychicadolorosa
симптоми хосдир – бемор ўз хисларини йўқотганини, 
қувонч, ташвиш, оғриқ сезмаетганлигиини, иштахаси, 
уйқуси йўқлигини гапиради. Баъзи холларда шахснинг 
нарчаланиши, иккиланиши хисси хам кузитилади. 
Дереализация- объектив борликни идрок этишнинг 
бузилиши. Бу холатда беморга олам узгаб, узоклашиб 
колгандек туюлади, атроф ноаник, тушунарсиз, парда 
билан уралгандек куринади, атрофдаги мавжудотнинг 
хакикийлигига шубха тугилади. Баъзида беморларга 
узлари яшаб турган жой, атрофдаги одамлар бегонадек 
куринади («jamais – vu” –«хеч качон курилмаган»), еки 
аксинча, бегона жой, бегона одамлар худди танишдек


37 
аввал хам кургандек туюлади («deja – vu” –«аввал
курилган»). 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling