1 савол. Психиатрия нима?
савол. Онг бузилишнинг нопсихотик формалари
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Nasiba hamshira
10 савол. Онг бузилишнинг нопсихотик формалари
ёки онгнинг қисман ё тўлиқ холгача тўхташига кайси холатлар киради? Буларга: • Қулоқ битиш холати • Обнобуляция • Сомноленция • Сопор • Кома холатлари киради I. Онг бузилишнинг нопсихотик формалари. 1. Обнобуляция (лотинча nubus – булут сўзидан) – онгнинг енгил ёки кисман бузилиши. Онг бир неча дакика ёки минут давомида худди хиралашгандай, енгил булут билан коплагандай булади. Бу холатда вақти-вақти билан онгнинг равшанлашувини, 40 кайфиятнинг у ёки бу томонга (эйфория ёки кўзгалиш) ўзгаришини кўзатишимиз мумкин. Обнобуляцияни вақтида аниклаш жуда мухимдир, чунки у интоксикациянинг кучайиб бораётганлигини ва ахволнинг огирлашиб бораётганлигини курсатади. Захарланишларда, оғир юқумли касалликларда, бош мия жарохатларининг ўткир босқичларида учраши мумкин. 2. Сомноленция (уйқу босиши). Бу холат анча узоқ (соатлаб, баъзи холларда кунлаб) давом этади. Мўлжал олиш бунда бузилмайди, қаттиқ саволлар бериб беморнинг диққатини оширишимиз ва саволимизга хос қисқа жавоб олишимиз мумкин. Кўпинча нейротроп захарланиш – кичикликдан, транквилизатор ва хоказолардан захарланиш асосида вужудга келади. 3. Кулок битиши – анча огиррок холат. Беморлар ланж, шашти пастрок буладилар, ўзларига берилган саволларга дархол жавоб беролмайдилар, хотираси заифлашган булади. Кулоқ битиши турли даражада ифоданалади ва гипергликемия холатида, зотилжам касаллигида, перитонитда, нейроинфекцияларда, анемия, терлама касалликларида учрайди. 41 4. Сопор (сопороз хушсизлик) еки субкоматоз холат – қулоқ битишининг юкори даражаси. Бунда бемор харакатсиз бўлиб қолади, оғриққа жавоб бериш, кўз қорачиғининг ёруғликка реакция бериши, конъюктивал ва корнеал рефлекслардан ташқари, бошқа жавоб реакциялари пайдо бўла олмайди. Бу холат оғир кечган юқумли касалликларда, захарланишларда, оғир юрак-томир касалликларининг декомпенсация холатида кўзатилади. Кома- онгнинг батамом тўхташи. Бундай холатда беморда оғриқ рефлекслари хам, конъюктивал, корнеал рефлекслари хам бўлмайди. Юқорида кўрсатиб ўтилган холатларнинг янада оғирлашувида, шунингдек, оғир бош мия жарохатларида кузатилади. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling