38
реакцияси хисобланади, бу
бузилишнинг турлари
ўртасидаги тафовут эса тормозланиш жараёниниг бир
хилда таркалмаслиги ва кучи, шунингдек,
патологик
ўчоқнинг маълум даражадаги жойлашуви билан хам
фарк килади. Беморларда онг бузилишнинг учраши бу
хасталикнинг ва патологик жараённинг ўткирлигини,
оғирлигини ва интенсивлигини кўрсатади.
9 савол.Онг бузилишининг аломатлари борки, улар
онг бузилишининг барча турларига хосдир, улар
кайсилар?
1) Атроф мухитдан, ташки оламдан махрумлик.
Бунда
атрофдаги барча нарсалар аник идрок этилмайди ёки
батамом идрок этишнинг иложи булмайди. Баъзи
холларда реал воқеалликнинг акси богланмаган, ўзик-
юлук, кичик булаклар холида учраши мумкин.
2) Вақтда, жойда,
атрофдаги шахсларда, ўз шахсида
мўлжалини у ёки бу даражада ололмаслиги.
3) Фикрлашнинг
бузилиши.
Фикрлар
узуқ-юлук,
богланмаган ёки жуда хам суст булиши мумкин.
Инкогеренция учраши мумкин.
39
4) Атрофда булаётган воқеаларни эслаш кийинлашади.
Эс-хушнинг кирарли-чикарли холатини кисман эслайди
ёки умуман эслай олмайди. Кисман ёки тулик амнезия
булади.
Do'stlaringiz bilan baham: