1 savol Замонавий маълумот узатиш тизимларининг роли ва аҳамияти


Download 2 Mb.
bet6/23
Sana22.01.2023
Hajmi2 Mb.
#1109723
TuriПротокол
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Mua yakuniy Nazariy

1 8. Видео хабарларни сиқиш. 4-maruza


19. Ахборотни йўқотишли сиқиш усуллари.4-maruza
Йўқотишли сиқиш алгоритмлари Маълум бир усулда сиқилган (компрессияланган) маълумот декомпрессияланганида бирламчи маълумотдан маълум бир даражада фарқланади, яъни декомпрессияланган маълумотдан кейинчалик фойдаланиш мумкин. Бу турдаги сиқиш алгоритмлари:
аудио, видео маълумотларини; статик тасвирларни; Интернет маълумотларини; маълумот оқимларини узатишда ва рақамли телефонияда қўлланилади. Йўқотишли сиқишнинг икки хил схемаси мавжуд: Трансформация қиладиган кодекларда тасвир ёки товуш фреймлари янги бир муҳитга трансформацияланади ва квантлаш операцияси бажарилади.Трансформациялаш жараёни бутун фрейм доирасида амалга оширилиши мумкин (wavelet- алгоритми асосида трансформациялаш); фреймни блокларга бўлиб, блоклар доирасида трансформациялаш (JPEG – алгоритмии бўйича). Трансформацияланган маълумот энтропия усуллари негизида сиқилади.
20. Ахборотни йўқотишсиз сиқиш усуллари. 4-maruza.Йўқотишларсиз сиқиш усулида сиқиш алгоритми билан кодлаштирилган маълумот (рақамли ҳолатга келтирилган видео, аудио, график ҳужжатли маълумотлар ) охирги бит аниқлигида декодлаштирилади. Бу усулда ҳар бир турдаги рақамли ахборот учун оптимал йўқотишсиз сиқиш алгоритми қўлланилади.Усул жуда кўп иловаларни сиқишда ва файл архиваторларида ишлатилади. Ҳамда йўқотишли сиқиш алгоритмларида асосий компонент сифатида ҳам қўлланилади. Усул сиқилган маълумот оригинали билан бир хил бўлиши муҳим блган ҳолларда қўлланилади, масалан бажариладиган файл ва унинг кодлаштирилган кўриниши. Кўпчилик йўқотишларсиз сиқиш алгоритмлари икки босқичда ишлайди:биринчи босқичда бирламчи маълумотнинг статистик модели генерация қилинади, кўп учрайдиган элементлари ва уларнинг эҳтимоллари аниқланади;иккинчи босқичда статистик моделнинг “бит”даги (яъни, иккилик системадаги) кўриниши яратилади
21-Луғатли сиқиш усуллари.Сиқишнинг луғатли усуллари киритиш белгилар кетма-кетлигини тасодифий рақамни ўз ичига олган қаторлар кетма-кетлиги каби кўришга асосланган. Бу белгилар қаторини қайсидир луғатдаги қатор индексига мос келувчи кодлар билан алмаштириш мумкин. Луғат ташкил этувчи қаторларни иборалар деб атаймиз. Қайта тиклаш индекс луғатдаги мос ибора билан алмашинуви орқали амалга оширилади. Бу ҳолда, луғат шундай қайта ишланадиган хабарда учраши мумкин бўлган ибора мажмуаларидан иборат бўлади. Луғатнинг ибора индекслари шундай тузилиши керакки, ундаги белгилар ўртача сони луғатнинг ибораларидаги белгилар сонидан камроқ бўлиши лозим. Айнан шу оригинал хабарни сиқишни амалга оширади.
2 2-Замонавий модемларда сиқиш алгоритмлари. Лемпел-Зив сиқиш алгоритмлари Классик Лемпел-Зив алгоритмлари луғатли сиқишнинг универсал алгоритмидир, қайсики оригинал хабар қайта ишланиб бўлган кириш оқимидаги белгилар қисми асосида ташкил топган луғат бўлса, яъни ушбу алгоритмлар адаптивдир. Ушбу алгоритмларнинг фарқи фақатгина луғат ибораларининг шаклланиш усулларидагина мавжуд.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling