1. «Сиёсий тизим» тушунчаси ва унинг талқинлари
Сиёсий тизим назариялари ва уларнинг ривожланиши
Download 66.92 Kb.
|
мавзу. Сиёсий тизим
2. Сиёсий тизим назариялари ва уларнинг
ривожланиши Истон сиёсий тизим модели.Сиёсий фанлар нуқтаи назаридан сиёсий жараёнларни тадқиқ этишнинг тизимли ёндашувини илк бор қўллаган таниқли АҚШ олими Дэвид Истондир. У ўзининг “Сиёсий тизим” (“The Political System”, 1953 й.) , “Сиёсий таҳлил учун концептуал структура” (“A Framework for Political Analysis”, 1965 й.) , “Сиёсий ҳаётнинг тизимли таҳлили” (“A Systems Analysis of Political Life”, 1965 й.) номли асарлари билан машҳур бўлди. Д.Истон сиёсий фанларга ўзининг эмпирик йўналишга доир назариялари билан улкан ҳисса қўшган олим ҳисобланади. Д.Истон ўзининг биринчи китобида сиёсий фанлар соҳасида ҳам умумий назарияларга нисбатан зарурият мавжудлиги ғоясини илгари сурди. Кейинги китобида эса сиёсий фанларнинг назарияларини концептуал тузилмаси ишлаб чиқилди, унда асосий категория ва тушунчалар таҳлил этилиб, улар воситасида ўз назарий қарашлари моҳиятини очиб берди, шу билан бирга, янги назарий қарашларни ҳам илгари сурди. Унинг бу асари чуқур ва долзарб назарий хулосалар мажмуаси сифатида машҳур бўлди. Д.Истон ўзининг учинчи китобини ўз шахсий концепцияси тузилмасини қўллашга бағишлади. Шунингдек, Истон бу асарида эмпирик вазиятларда қўллаш мақсадида янги тушунчаларни илмий муомалага олиб кирди. Д.Истон сиёсий тизимни жамиятдаги қадриятларнинг (моддий ва маънавий) авторитетли тарзда тақсимлашнинг ўзаро ҳаракатларидаги восита сифатида таърифлади. Шу билан бирга, ана шу ўзаро ҳаракатларда жамият аъзолари ва турли қатламлари ўртасидаги ўзаро ихтилофлар барҳам топиб боришини далиллаб берди. Д.Истон сиёсий тизимнинг иккита асосий функциясини ажратиб кўрсатди: 1) сиёсий тизим жамиятдаги қадриятларни тақсимлай олиш ҳолатида бўлиши лозим; 2) сиёсий тизим ўз фуқароларини бу тақсимлашни муқаррар равишда қабул қилиши учун ишонтира олиш қобилиятига эга бўлиши лозим. Истоннинг фикрича, бу иккита функция сиёсий тизимни ижтимоий тизимларнинг бошқа турларидан алоҳида равишда ажратиб туришга имкон беради. Д.Истон ҳар қандай тизимнинг асосий жараёнлари схемаларидан (“кириш”, “конверсия”, “чиқиш”) четга чиққан ҳолда у “кириш” омилларига талаб ва қўллаб-қувватлашни, “чиқиш” омилларига эса қарорлар ва хатти-ҳаракатларнинг тааллуқли эканлигини исботлаб берди. Д.Истон “талаб” – бу ҳокимият субъектлари томонидан муқаррар равишда тақсимланишнинг ҳақиқийлиги тўғрисидаги фикрнинг ифодаланиш шакли, деган аниқликни киритди. Шунингдек, у талабни сиёсий тизимга ташқи муҳитдан келувчи ва ички тизимнинг ўзидан келувчи қисмларга бўлади. Талаб ўзига хос моҳиятидан келиб чиқиб, содда бўлиши, норозилик ва ноҳақликларни муайян хатти-ҳаракатлар ёки ҳодисалар орқали тўғридан-тўғри ифодалаш имкониятига эгадир. Масалан, мамлакатда жиноятчилик ёки коррупциянинг ўсиши талабни янада рағбатлантириши мумкин. Д.Истон талабни қуйидаги турларга бўлади: 1) бойлик ва хизмат кўрсатишни тақсимлашга доир талаблар; 2) хулқни мувофиқлаштиришга доир талаблар; 3) коммуникация ва ахборотга доир талаблар. Сиёсий тизимни ишлаш ҳолатида сақлаб туриш учун талабдан ташқари яна қўллаб-қувватлашга ҳам зарурат туғилади. Истон қўллаб-қувватлашни ўзгарувчан атроф-муҳит билан боғлаб турувчи тизимнинг бош йиғиндиси, деб ҳисоблайди. Қўллаб-қувватлаш шакллари турли-туман бўлиши мумкин: моддий қўллаб-қувватлаш, яъни солиқлар ва бошқа йиғимлар, тизимга хизмат кўрсатиш, қонунлар ва директиваларга амал қилиш, сиёсий жараёнларда иштирок этиш, расмий ахборотлар ва ҳокимиятга нисбатан эътибор билан қараш ва уларни ҳурмат қилиш. Д.Истон қўллаб-қувватлашнинг учта объектини келтиради: “сиёсий жамият” – сиёсатдаги фаолияти тақсимланиши туфайли бир-бири билан бир тузилмага боғланган кишилар гуруҳи; “режим” – асосий компонентлари қадриятлардан (мақсадлар, принциплар) иборат деб ҳисобланувчи ҳокимиятнинг меъёр ва тузилмалари; “бошқариш”– ўз фаолияти учун масъулликни эътироф этган жамиятдаги кўпчилик фуқаролардан иборат кишиларга тааллуқли жараён. Д.Истоннинг фикрича, тизим – бу восита бўлиб, унинг ёрдамида “кириш” (талаб ва қўллаб-қувватлаш) “чиқиш”га (қарор ва хатти-ҳаракат) айланади. Сиёсий тизим кирувчи омилларни чиқувчи омилларга айлантириб, жамият аъзолари қўйган вазифаларни бажаришда ўз мақсадларига эришишини ва бу жараёнда уларни мувофиқлаштириб турадиган ижтимоий ресурсларни сафарбар қилиш воситалари билан таъминлаб туради. Конверсия жараёни йўлига нимадир тўғаноқ бўлиши мумкинми? Д.Истоннинг фикрича, ҳаттоки демократикдан тортиб то тоталитар сиёсий тизимлар тузилмаларида ҳар қандай фавқулодда оғишлар юз берганида ҳам улар конверсия жараёнини амалга ошишига халақит бера олмайди. “Кириш” ва “чиқиш”даги конверсия – бу алоҳида олинган бирон-бир тизимнинг хусусияти эмас, балки у барча тизимларга хос бўлган жараёндир.92 Д.Истон моделида чиқиш омиллари атроф-муҳит таъсирига нисбатан тизимларнинг акс-садо бериши, шунингдек, ўз-ўзига таъсир кўрсатиш усулларини концепциялаштириш учун хизмат қилади, шу билан бирга, талаб ва қўллаб-қувватлаш кўпинча кириш омилларининг шаклини ўзгартириб ҳам туради. Шунинг учун ҳам “чиқиш”ни охирги нуқта, деб бўлмайди. Д.Истоннинг фикрича, “чиқиш” хатти-ҳаракатнинг тўхтовсиз такрорланиб туриш ҳодисаси бўлишидан ташқари, у “қарама-қарши алоқалар ҳалқаси” ҳамдир (Feedback Loop) . Бу тушунча қайтиб келувчи ахборотлар ва унинг афзаллик томонларидан фойдаланиш усулларини белгилаб беришга хизмат қилади. Бу ерда ёпиқ такрорланиб турувчи ҳодиса (цикл) ҳосил этувчи иккита жараён назарда тутилади: биринчидан, чиқиш тизими ва унинг натижаси (яъни, маълум бир вазиятлардаги ҳокимиятнинг адаптацияси) ; иккинчидан, ахборотнинг ўзи (яъни, тизимнинг ҳолати ва ҳокимиятнинг акс жавоб бериш оқибатлари тўғрисидаги қарама-қарши маълумотлар оқими) 93 . Қарама-қарши алоқалар жамиятдаги тангликни тугатишнинг бош механизмларидан биридир. Аммо у бу функцияни ҳокимиятнинг тизимга кириб келаётган туртки ва таъсирларга жавобан акс-садо бериш қобилиятининг нечоғли эканлигидан келиб чиқиб бажара олади. Агар ҳокимият жамият аъзолари талабларига нисбатан бефарқ бўлса ва фақат ўзининг хусусий талаблари ва ғояларигагина эътибор бераётган бўлса, у ҳолатда ҳокимият қарорлари ва хатти-ҳаракатлари ҳеч қачон қўллаб-қувватланишга эриша олмайди. Ҳокимият сиёсий тизимни қўллаб-қувватлашнинг энг кам даражасига эришишни эмас, балки қўллаб-қувватлашнинг янгидан-янги манбаларини истаётган ёки янги режим ташкил этиш учун интилаётган ҳолатларда салбий ҳолатлар юз бериши мумкинлигини эътиборга олиб бориши лозим. Ўзгаришлар, адаптация, ўз-ўзини сақлаш, интилишлар, мўлжалларини қайтадан кўриб туриш, мақсадларни ўзгартиш – буларнинг ҳаммаси, Д. Истоннинг фикрича, асосий воситалар бўлиб, уларнинг ёрдамида сиёсий тизимдаги тангликлар ёки турли зўриқишларга барҳам бериш мумкин. Демак, Д.Истоннинг фикрича, сиёсий тизим – бу нафақат унинг тузилмалари ўзаро хатти-ҳаракати тизими, балки муттасил равишда ўзгариб турувчи, амал қилувчи, доимий ўсиб борувчи тизимдир94 . ХХ асрнинг 60-70-йиллари бошида тизимли ёндашувга нисбатан кучли танқидлар хуружи авж олган пайтда ҳам Д.Истон ўзининг янги асари – “Сиёсий тузилмалар таҳлили”да (1990 й.) Н.Пуланзаснинг неомарксистик структурализми назариясини танқидий таҳлилига таянган ҳолда сиёсий тизимнинг ички тузилмаларини концептуал жиҳатлари назариясини янада бойитди, “Сиёсий тузилма кўзга кўринмас куч каби сиёсий тизим ичида ҳукмронлик қилади”95 . Истоннинг фикрича, умуман олганда, сиёсий тузилмалар давлат органлари, партиялар, гуруҳий бирлашмалар, элиталар гуруҳлари, оммавий шаклдаги кучлар, шунингдек, уларнинг барчаси ўйнаётган сиёсий роллар каби унсурлардан ташкил топади. “Сиёсий тузилма”нинг ўзи индивидлар ва гуруҳлар хулқларини чеклашни шарт қилиб қўядиган, шу билан бир вақтда, улар мақсадларига эришиши учун имкониятлар яратадиган сиёсатнинг атрибутив таснифи сифатида намоён бўлади. Истон сиёсий тизимнинг “хамиртурушини” ташкил этадиган сиёсий тузилмаларнинг ҳар хил турларини ажратиб кўрсатади: юқори ташкил этилган ва паст ташкил этилган, расмий ва норасмий, режимли ва дифференциялашган институтлар96 . Download 66.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling