1. «Сиёсий тизим» тушунчаси ва унинг талқинлари
Сиёсий режимларни таснифлаш
Download 66.92 Kb.
|
мавзу. Сиёсий тизим
6. Сиёсий режимларни таснифлаш
Сиёсий барқарорлик. Сиёсий режим барқарорлиги ўзида мураккаб ҳодисани ифодалаб, у ўз ичига бошқарув тизимини сақлаш, фуқаровий тартиботни ўрнатиш, легитимликни сақлаш ва бошқарув самарадорлигини сақлаш кабиларни олади. Шунинг учун у умумий кўринишда сиёсий жараёнларнинг маълум характерини (масалан, урушлар ва ҳарбий ихтилофларни бўлмаслиги), ҳукуматнинг ижтимоий ўзгаришларга мослашуви, элита доиралари муносабатлари вазминлигини, сиёсий кучлар мувозанати ва осойишталигини ўзида намоён этади. Шу билан бирга, барқарорликнинг мезонлари ҳам мавжуд: ҳукуматнинг ҳокимият тепасида туриш муддати, унинг қонун чиқарувчи ҳокимиятда вакил бўладиган партиялардаги таянчи, кўппартиявийлик даражаси, парламентдаги кучларнинг жойлашуви ва бошқ. Барқарорликка эришиш учун фойдаланиладиган воситалар кенг кўламда жойлашган бўлиши мумкин: фуқароларнинг эътиқоди ва эркин сиёсий фаоллигини рағбатлантиришдан тортиб то куч ишлатишни қўллашгача бўлиши мумкин. Барқарорлик ўзгаришлар ва ислоҳотларни истисно этмайди, лекин уни сақлаш учун маълум шарт-шароитларнинг бўлишини тақозо этади. Бошқача айтганда, ҳокимият барқарорлиги даражаси унинг нолегитим кучларнинг устунлигини бартараф этиши билан ўлчанади. Шу маънода, барқарорлик жамиятнинг ўзини ўзи ҳимоялаш қобилияти сифатида ҳокимиятнинг шундай ташкилотини сақлашни тақозо этадики, унга биноан, у ижтимоий тизимга мувофиқ бўлиши, жамоатчилик кайфиятига айнан яқин келиши лозим. Бу жараён натижасида барқарорлик жамиятни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнига интеграциялайди ва ҳукуматнинг бошқарув самарадорлигини оширади. Барқарорлик омиллари сифатида яна қуйидагиларни келтириш мумкин: ҳокимият томонидан ушлаб туриладиган конституциявий тартибот ва режимнинг легитимлигини мавжуд бўлиши; ҳокимиятни самарали амалга ошириш; ижтимоий анъаналарга амал қилиш; ҳокимият ташкилотларида кескин тузилмавий ўзгаришларнинг йўқлиги; ҳукумат стратегиясининг оқилона ва самарали бўлиши; ҳокимият билан мухолифат ўртасида конструктив муносабатларнинг сақланиши; аҳолининг турли ғояларга муносабати; ҳукумат ўзининг асосий функцияларини бажариши. АҚШ олими Д. Сандроснинг хулосасига биноан, беқарорлик қуйидаги омилларга нисбатан номутаносиб бўлади: урбанизациялашув ва аҳолининг ҳаддан ортиқ зичлашиб кетиши; табиий ижтимоий алоқаларни бузадиган индустриал ривожланиш; ижтимоий-сиёсий назорат механизмларини бўшашиб кетиши; мамлакатни ташқи манбаларга савдо ва молиявий жиҳатдан боғлиқ бўлиб қолиши. Шу билан бирга, беқарорлик қуйидаги омилларга нисбатан тескари мутаносиб бўлади: режим легитимлиги даражаси; сиёсий институтларнинг ривожланганлиги; ижтимоий-иқтисодий фаолликнинг юксалиши, иқтисодий ривожланиш суръатининг ўсиши; сиёсий коммуникация шахобчаларининг такомиллашганлиги; элита ичида консенсусга эришилганлиги ва бошқа омиллар. Сиёсий мухолифат. Мухолифатнинг мавжудлиги жамиятда турли-туман ижтимоий қатламлар ва гуруҳларнинг мавжудлиги билан боғлиқдир. Уларнинг барчасининг манфаатлари ва эҳтиёжларини амалга ошириш шарт-шароитлари мавжуд эмаслиги, барчани жамиятда бир хил фаолият юрита олмаслиги, шунингдек инсон учун хос бўлган табиий омиллар натижасида мухолифий қарашлар шаклланади. Кўппартиявийлик шароитида партияларнинг бир-бирларига мухолифат бўлиши натижасида ҳам ўзаро мухолифатчилик шаклланади. Мухолифат ҳукуматнинг мақсадлари ва қадриятларига нисбатан қонун-қоида чегарасида бўлиш даражасига қараб қуйидаги шаклларда бўлади: ҳукумат тарафдори, нейтрал ва муросага келмайдиган. Шунингдек, мухолифат институтлашган (партиялар ва бошқа ташкилотларга уюшган) ва ноинститутционал (ғоявий танқидлар билан чегараланадиган) бўлиши мумкин123 . Лекин кўпчилик ўтиш даврини ўз бошидан кечираётган, модернизация шароитида яшаётган жамиятларда мухолифатнинг конструктив эмаслиги, бузғунчилик ва жамиятни кескин бўлиб ташлашга мойиллиги каби ҳолатлар кўзга ташланмоқда. Баъзи ҳолатларда мухолифат конституция ва қонунларга амал қилмай ҳаракат қилишлари натижасида сиёсий тизим ва режимдан ташқаридаги таъсир кучига айланиб қолиши кузатилмоқда. Албатта, бундай ҳолатлар ҳар қандай сиёсий режим учун ҳам фойдали эмас. Download 66.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling