1. «Сиёсий тизим» тушунчаси ва унинг талқинлари


Download 66.92 Kb.
bet6/9
Sana02.11.2023
Hajmi66.92 Kb.
#1741104
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
мавзу. Сиёсий тизим

Индустриал жамиятда сиёсий тизимларни модернизациялаш муаммолари. Ҳозирги даврга келиб айрим олимлар дунёда кечаётган ўзгаришлар натижасида ХХ асрнинг 70-80-йилларидан бошлаб сиёсий тизимлар инқирози кузатилмоқда, деган фикрни илгари сурмоқда. Ральф Дарендорф ўзининг «Демократияни бош­қарувчанлиги тўғрисида» номли асарида қуйидагиларни қайд этади: Ҳозирги ижтимоий вазият «ўзининг бошқарувчанлигининг сўнгги даврини ўз бошидан кечирмоқда»110 . У ўз фикрини давом эттириб яна қуйидаги фикрларни билдиради: «Ривожланган сиёсий тизимга эга бўлган давлат, умумий фаровонлик давлати, айниқса, ўзига тегишли бўлган энг сўнгги иқтисодий имкониятларидан фойдаланмоқда». Марказлашган ҳукуматнинг постиндустриал (индустриалликдан кейинги) воқеликлар шароитида пайдо бўлган муаммолар мажмуини ҳал этишни уддалаши жуда ҳам қийин кечмоқда111 . Яна бошқа машҳур олимлардан О.Тоффлер ҳам ана шу каби салбий фикрларни келтиради: «Нафақат иккинчи тўлқин112  институтлари, балки улар жойлашган асослар ҳам эскириб кетди»113 . У яна қуйидаги далилларни келтиради: «Иккинчи тўлқин оммавий жамиятларни қандай етиштирган бўлса, учинчи тўлқин бутун ижтимоий тизимни янада турли-туманлаштирган ва мураккаблаштирган ҳолда ўзгартириш асносида оммавийсизлантириб юборди».114 
Яна баъзи олимлар фикрича, «олдинги иерархик социотузилмаларга хос бўлган моделлар ижтимоий таянчлари ва қатламлари парчаланиб бормоқда. Қатлам – синфга бўлинган ҳаёт дунёси ўрнига бир-биридан фарқ қиладиган индивидуаллашган ҳаёт дунёси қад кўтармоқда… ижтимоий тенгсизлик ҳаёт тарзи ва меъёрлари қандайлигини ифодаламаган ҳолда фақат статистик шаклда намоён бўлмоқда; олдинги синфий ва табақавийликка амал қилишларни тиклашга уринишлар эса ҳаётий воқеликларда ўз асосини топа олмайдиган сунъий ажралишларни амалга оширишга айланиб кетмоқда»115 . «Ҳозир (ижтимоий) гуруҳлар талайгина, лекин улар узоқ яшамай ўткинчилик характерини касб этмоқда»116 .
Ижтимоий гуруҳларнинг сиёсий тизимда ифодаланаётган манфаатлари эндиликда ижтимоий аҳвол, даромадининг қанчалигини, касби-корини, яшаш жойини тавсифламай қўйди. Индустриалдан кейинги қадриятлар сиёсий иштирокнинг индивидуал шарт-шароитлар даражаси ўсиб боришига таъсир этиб, сиёсий афзалроқ мўлжалларни шаклланишида жиддий рол ўйнай бошлади, шунингдек, электоратнинг умумий сафарбарлиги пастга тушиб бормоқда. Бу каби жараёнлар натижаси оқибатида бир томондан, «элита томонидан йўналтирилаётган» (elite-directed) сайловларда ва бошқа жараёнлардаги иштироклар натижалари аҳамияти турғун ҳолатга тушиб қолмоқда. Индустриалдан ке­йинги сиёсий кенгликлар мойилликлари Тоффлерга шаклланган вазият учун зарур бўлган ижтимоий инновациялар характеридаги қуйидаги хулосаларни чиқаришга имконият берди: унинг фикрича, индустриал цивилизация институтлари озчиликка бўйсунадиган янги мослашувчан тузилмалар билан алмаштирилиши лозим. Жумладан, партиялар «бу озчиликнинг ўзгариб бораётган қиёфасига хизмат қилиши лозим бўлади». Уларни «plug-in/plug-out» (кирди/чиқди) партиялари, деб аташ мумкин. Воситачилар орқали амалга ошириладиган манфаатлар вакиллиги алмаштирилиб, унинг ўрнига маълум тор мўлжаллар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда долзарблашиб бораётган ўзини ўзи вакил қилишга ўтиш лозим117 .
Сиёсий тизимлар ривожланганлик даражаси мезонлари. Сиёсий тизимлар ўз функцияларини самарали ёки самарасиз бажариши мумкин. Сиёсий тизим ҳокимият институтлари цивилизациявий ривожланишининг у ёки бу босқичига мувофиқ келадиган сиёсий ва ижтимоий мақсадларга эришишга қаратилган ўз қарорларини тўлиқ ёки аниқ бажаришни таъминлай олса, у самарали сиёсий тизим дейилади. Акс ҳолда эса у самарасиз сиёсий тизимдир.
ХХ аср бошларида сиёсий тизимнинг самараси мезонлари сифатида иқтисодий ва ҳарбий куч-қудратни таъминлаш қобилияти ҳисобланиб, шу асосда мустамлакалар истило қилиш, хомашё манбалари, товарлар сотиладиган бозорларни тақсимлашга таъсир қилиш авж олди, бу жараёнларда кенг ижтимоий қатламларнинг ижтимоий эҳтиёжлари эътиборга олинмай қўйди.
Лекин ХХ асрнинг охири – ХХI асрнинг бошларига келиб инсон ҳаётининг цивилизациялашган ўлчовлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш сиёсий тизимнинг умумий мезонига айланди. Ҳозирги даврда сиёсий тизимнинг самарали эканлигига доир мезонлар сифатида унинг иқтисодий ривожланишни таъминлаш, цивилизациялашган ижтимоий стандартлар, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари, жозибали геосиёсий имиж кабилар учун шарт-шароитлар яратиш қобилияти эътиборга олинмоқда. Бу мезонлар асосан иккига бўлинади: аҳоли жон бошига йиллик ЯИМ ўсиш ҳажмини, иқтисодий эркинлик индексини, давлат, минтақа ва маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини миқдори ва уларни ижтимоий йўналтирилганлигини характерлайдиган иқтисодий мезонлар; ижтимоий тенгсизлик даражасини пасайтириш, давлат томонидан ўрнатилган энг кам иш ҳақи, пенсия, ижтимоий ёрдамлар стандарти, давлатни таълим ва соғ­лиқни сақлаш соҳасидаги хизматларни йўлга қўйиш даражаси кабиларни характерлайдиган ижтимоий мезонлар; инсон ва фуқаро ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги миллий қонунчиликнинг халқаро стандартларга мувофиқ келишини таъминлаш, инсон эркинлиги ва ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини парламент, суд ва жамоатчилик томонларидан назорат қилишнинг замонавий механизмларининг мавжудлиги, суд ва пенитенциар тизимлар сифати кабиларни характерлайдиган ҳуқуқий мезонлар; ҳарбий, иқтисодий, технологик, маданий каби глобал устун соҳаларда давлатнинг етакчилик ўрнини таъминлашни характерлайдиган геосиёсий мезонлар; давлатни минтақавий ва глобал халқаро тузилмаларга аъзо бўлиб кириш даражаси.
Шунингдек, ҳозирги даврда самарали жамият сиёсий тизими даражасини аниқлаштирадиган қатор омиллар эътироф этилмоқда. Жумладан, давлат ҳокимияти тизимида учта ҳокимият ўртасида демократик принциплар асосида белгиланган ҳокимият ваколатларининг чегаралари посангисини мувозанатлашишини таъминлайдиган механизмларнинг ривожланганлиги, миллий банкнинг мустақиллик мақомини мустаҳкамлайдиган, бюджетнинг даромад қисмини оширмай туриб, унинг харажат қисмини оширишни тақиқлайдиган конституциявий меъёрларнинг мавжудлиги; давлат ҳокимиятининг номарказлашганлиги, минтақақий ва маҳаллий ўзини ўзи бошқаришнинг ҳаётий мақомини таъминлаш; кучли ўзаро рақобатдош сиёсий партияларнинг мавжудлиги, сиёсий ва маъмурий ваколатлар чегараларини белгилаб қўйилганлиги, замонавий, юксак малакали бошқарув кадрларини шаклланганлиги; эркин ОАВни ҳуқуқий таъминланганлиги, тўғридан-тўғри демократия институтларининг ривожланиши учун қулай шарт-шароитларнинг яратилганлиги118 .
Ҳозирги даврда БМТ томонидан илгари сурилган Инсон тараққиёти концепцияси асосида жамият сиёсий тизими ва мамлакатларнинг ривожланиш даражаси мезонларини қўллаш русумга кириб бормоқда. Унга мувофиқ, сиёсий тизимнинг ривожланганлиги маълум бир мамлакатда инсон тараққиёти даражасининг нечоғли эканлигига мувофиқ баҳоланиши қабул қилинди. Унда асосан, иқтисодиётнинг ривожланганлиги, демографик ҳолатлар, аҳоли даромадлари, камбағаллик даражасининг паст­лиги, соғлиқни сақлаш, аҳолини овқатланиш даражаси, турар-жой ва коммунал хизматлар, таълим ва маданият, жиноятчилик, экологик ҳолат, давлат бошқарувини номарказлаштириш йўналишлари бўйича мавжуд кўрсаткичларни умумлаштириш асосидаги мезонлар мужассамлаштирилган.
Шунингдек, аксарият халқаро ташкилотларнинг турли мамлакатлардаги сиёсий тизимларни ривожланиш даражасини баҳолашда уларда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатнинг ривожланиш даражаси, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига амал қилиш каби жиҳатларни асосий мезонларининг белгиси сифатида қўллаши оммалашиб бормоқда.

Download 66.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling