1-слайд Органик бирикмалардаги изомерия ва унинг турлари


Download 472.06 Kb.
bet2/7
Sana06.05.2023
Hajmi472.06 Kb.
#1433724
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
izomeriya

6-слайд

Кўплаб карбонил гуруҳи ҳосил бўлиши ёки улар иштирокидаги реакциялар оралиқ енол шакллар ёки уларнинг ҳосилалари орқали ўтади.

Алмашмаган азот тутган лактам бирикмалар учун лактам-лактим таутомерия - лактам-лактим шакллар орасидаги динамик мувозанат мавжуд:

Лактам-лактим таутомерия

Лактам-лактим таутомерия азот тутган гетероҳалқали ароматик бирикмалар –— нуклеин кислоталар таркибига кирувчи азотли асослар учун жуда муҳимдир.

7-слайд

Моносахаридларнинг (ёки олиго- ва полисахаридлар таркибидаги моносахаридлар бўғини) мутаротациясининг кимёвий моҳияти – очиқ ва ҳалқали шакллардаги таутомерларининг мувозанатда мавжуд бўлишидир. Таутомериянинг бундай кўриниши цикло-оксо-таутомерия деб аталади. Эритмаларда моносахаридларнинг тўртта ҳалқали таутомерлари орасидаги мувозанат очиқ – оксо-шакли орқали ўрнатилади. Альфа ва бета аномерларнинг бир-бирига оксо-шакли орқали ўтиши аномеризация дейилади. Шундай қилиб, D-глюкоза эритмада бешта таутомер шаклда: ҳалқали пираноза ва фуранозанинг альфа ва бета аномерлари хамда оксо-шакли мавжуд.

8-слайд

Таутомерлар аралашмасида асосан пираноза шакллари бўлади. Аммо бирор-бир таутомер шакл қайсидир жараёнда сарф бўлса, бир-бирига ўтиш туфайли мувозанат тикланади. Масалан глюкоза оксо-шакли жуда кам бўлишига қарамай, альдегид гуруҳга хос бўлган реакциялага киришади. Бу таутомер мувозанатни очиқ ҳалқали шакл сарф бўлиши мобайнида у томонга силжиши билан амалга ошади.

9-слайд

Метамерия

Алифатик органик бирикмаларда гетероатомнинг углеводород занжирида жойлашган ўрнига қараб фарқланадиган изомерияга айтилади (метамерналар). Масалан: метилпропил эфири CH3OCH2CH2CH3 ва диэтил эфири CH3CH2OCH2CH3. Метамерия термини И.Берцелиус томонидан 1830 йил киритилган. Ҳозирги вақтда деярли қўлланилмайди.

10-слайд

Геометрик изомерия


Download 472.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling