1. Тадбиркорлик шакллари Фирмаларда харажатлар, ишлаб чикариш ва фойда Тадбиркорлик шакллари


FC) ва Уртача ўзгармас харажатлар (AFC)


Download 61.41 Kb.
bet3/3
Sana18.01.2023
Hajmi61.41 Kb.
#1099486
1   2   3
Bog'liq
4 Мавзу

FC) ва Уртача ўзгармас харажатлар (AFC) чизиги графикда куйидагича тасвирланади (6.1-расм).



Ўзгарувчан харажат (VC — Variable Cost) — махсулот ишлаб чиқариш хажмига боглиқ булган харажат, яъни махсулот хажми ошганда ёки камайганда ўзгарадиган харажат. Ўзгарувчан харажат Q га боглик, функция булиб, VC(Q) кўринишида ёзилиши мумкин.


Ўзгарувчан харажатларга хом ашёга, электроэнер- гияга, газга, ёрдамчи материалларга булган харажатлар Ханда иш хақи киради.
Ўзгарувчан харажатлар шундай хусусиятга эгаки, ишлаб чиқаришнинг бошлангич қисмида унинг усиш суръати махсулот ишлаб чиқариш суръатидан юқори булади, ишлаб чиқариш хажми оптимал улчовга эришганда ўзгарувчан харажатлар камайиб, ундан кейин яна ошади.
Уртача ўзгарувчан харажатлар (AVC - Average Variable Cost) — бир бирлик ишлаб чиқарилган махсулотга тугри келадиган ўзгарувчан харажат булиб, у ўзгарувчан харажат миқдорини ишлаб чиқарилган махсулот миқдори га нисбати билан аниқланади. Уртача харажатлар фирма оптимал технологик размерга (оптимал ишлаб чиқариш хажмига) эришганда узининг минимал қий- матига эришади (6.2-расм), ишлаб чиқариш хажми яна ошса, уртача харажат хам ошиб боради (бу ерда бош- қаришнинг мураккаблашуви, самарали булмаган ресурслардан фойдаланиш, ўзгарувчан харажатларни ошишига сабаб булади). Уртача ўзгарувчан харажат фирма фаолиятини тахлил қилишда мухим ахамият касб этади. Унинг ёрдамида фирма фаолиятининг самарадорлиги, фирманинг мувозанат ҳолати ва келажакдаги истикболи (ишлаб чикаришни кенгайтириш, кискартириш ёки тармокдан чикиш) белгиланади.



Умумий харажатлар (ТС - Total Cost) — киска муддатли ораликда маълум микдорда махсулот ишлаб чикариш учун сарфланган ўзгармас ва ўзгарувчан хара- жатларнинг йигиндисига тенг:
TC=FC+VС(Q), (6)
бу ерда FC- ўзгармас харажат, VC(Q) - ўзгарувчан харажат.
Умумий харажатни баъзи ҳолларда ТС урнига С билан ҳам белгилайди. График кўринишда умумий харажат чизига ўзгармас ва ўзгарувчан харажатлар чизикларини кушиш билан ҳосил килинади (6.3-расм).






Уртача умумий харажатларни умумий харажатни ишлаб чикарилган махсулот микдорига булиш йули билан аниклаш мумкин:


АТС= ТС/Q
ёки уртача ўзгармас (AFC) ва уртача ўзгарувчан (AVC) харажатларни қўшиш йули билан аникланади:
АТС= AFC+ AVC= {FC+ VC)/Q (7)
АТС, AFC ва AVC чизикларининг графикдаги кўриниши куйидаги расмда келтирилган (6.4-расм).



Уртача умумий харажатлар фирма фаолиятини тахлил кдиишда асосий курсаткичлардан бири хисобланади. Уртача умумий харажат билан нарх уртасидаги фарк, оркдли фирманинг олаётган фойдаси ёки зарари аникланади.


Чекли харажат (MС - Marginal Cost) - ишлаб чикариш хажмини кичик микдорга (одатда бир бирликка) ошириш билан боглик булган кушимча умумий харажатдир:
ΔТС Δ (FC+VC) Δ FC Δ VC AVC
МС=------- = —--------------- = ------- + -------- = --------= МVС
Δ Q Δ Q Δ Q Δ Q Δ Q
Бу ерда чекли ўзгармас харажат булгани учун, чекли харажат чекли ўзгарувчан харажат MVC га тенг (МС= MVC)
МVС — чекли ўзгарувчан харажат булиб, махсулотни кушимча бир бирликка (ΔQ) оширгандаги ўзгарувчан харажатнинг ўсган кисми ΔVC га тенг.
Download 61.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling