1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети


Тадбиркорнинг шахсий хусусиятларини шакллантириш


Download 150.09 Kb.
bet14/41
Sana24.02.2023
Hajmi150.09 Kb.
#1226536
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   41
Bog'liq
МАЪРУЗАЛЛАР

4.2. Тадбиркорнинг шахсий хусусиятларини шакллантириш

Тадбиркор шахсий сифатларининг структуравий моделини икки хил система кўринишида намойиш қилиш мумкин. Биринчи моделда тадбиркорнинг умумижтимоий сифатлари келтирилади. Иккинчи моделда эса касб сифатлари йиғиндиси келтирилган. Биринчи модель доимо муваффақиятга эришаётганларнинг шахсий тавсифини ажратиб кўрсатишга ёрдам беради, булар:


• доимо имконият қидириш ва ташаббускорлик;
• қўйилган мақсадларга эришишда сабот ва матонат;
• самарадорлик ва сифатга томон тинмай ҳаракат қилиш;
• мақсадга ҳараб интилиш, айнан, ғояларнинг доимий ривожланиб бориши ва қисқ муддатли масалалар ечимини олдиндан кўра билиш, нафақат ўз фаолияти соқасида, балки, қўшни соҳаларда ҳам доимо мижозлар, мол етказиб берувчилар ҳақида маълумотларга эга бўлишга ҳаракат қилиш, бу мақсадларга шахсий ва иш юзасидан қилинадиган алоқалардан, шунингдек чегараланган ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш;
• тадбиркорлик фаолиятининг нафақат ўз бизнеси соқасини, балки мумкин қадар бошқа соҳаларни ҳам узлуксиз тақлил қилиш, кузатиш, режалаш ва олдиндан кўра билиш.
Тадбиркорлар мижозлари билан алоқа ўрнатишда қўйидагиларни бажариши зарур:
• ишонтириш ва алоқа боғлаш қобилияти;
• мустақиллик ва ўзига ишониш;
• дарров илғаб олишлик ва аввал тўпланган билимларни янги ўзлаштирилгани билан боғлаш;
• фаолиятининг танланган соқасида мураккаб ишни шахсан бажара олишликга тайёр бўлишлик.
Шундай қилиб, тадбиркор бўлишга ақд қилган киши, ўзининг имкониятлари, қобилиятлари, шу жумладан ўз изланувчилик қобилиятини аниқ ўлчай билиши керак. Бизнес — бу ишни чуқур билиш, кундалик тинимсиз меҳнат, бир меъёрдаги иқтисодий шароитдаги юз берадиган доимий рақобат, унга фақат ўз ишининг устасигина туриб бера олади.
Тадбиркорнинг умумижтимоий сифатларига: маънавий сифатлар, ижтимоий, руқий ва табиий-генетик сифатлар киради.
Маънавий сифатларбу тадбиркорлик фаолиятида зарур бўлган сифатлардан бўлиб, унга тадбиркорнинг дунёҳараши, тарбияси, эътиқоди кабилар киради.
Ижтимоий-руҳий сифатларбу тадбиркорнинг жамиятга фойдали бўлишини таъминловчи, унга табиат томонидан берилган сифатлардир.
Тадбиркорнинг касб сифатларига қуйидагилар киради: ишни миридан-сиригача билиш, интеллектуал-иродавий, ташкилотчилик сифатлари.
Ишни миридан-сиригача билишбу кишини лавозимга сайлашда энг муҳим бўлган сифатдир.
Компетентликдегани тадбиркорнинг бирор масалани ечиш юзасидан ва тажрибанинг етарлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан асосланиши, яъни масалани ҳал қилишга ҳаққи борлигини билдиради. Шунинг учун тадбиркор, ҳуқуқ, тадбиркорлик, менежмент, маркетинг асослари соқасида махсус билимларга эга бўлиши керак.
Интеллектуал иродавий сифатларбу тадбиркорнинг ақли ифодаси, сабот ва матонати каби сифатларини ўз ичига олади. Ташкилотчилик сифатларига эса тадбиркорнинг фаолиятини уюштириш ва бошқариш, шу жумладан, ишчи хизматчиларни ишга ёндашиш уларни ишонтира олиш ва илқомлантириш каби сифатлар киради:
Тадбиркорнинг шахсий сифатлари таркибини яна қуйидаги сифатлар билан тўлдириш мумкин: одамлар билан ишлай олиш тажрибаси, олий маълумот ҳажмидаги махсус билимлар, ижодий фаоллик, омилкорлик, вазиятга бақо бера олиш, келажакни кўра олиш ва бошқалар. Аммо, юқорида қайд килинган ҳамма сифатларга эга бўлган тўкис бир тадбиркорни топиш қийин, чунки, одатда, бир кишида бундай хислатларнинг ҳаммаси жамул-жам бўлиши мумкин эмас. Шундай бўлсада тадбиркорлар бундай қислатларга тулиқ эга бўлишга интилишлари лозим.



Download 150.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling