1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети
Тадбиркорлик фаолиятига давлат тарафидан таъсир этиш механизмлари
Download 150.09 Kb.
|
МАЪРУЗАЛЛАР
3.3. Тадбиркорлик фаолиятига давлат тарафидан таъсир этиш механизмлари
Давлат тадбиркорлиги. Давлатни тўғридан-тўғри иқтисодиётга кириб келиши шаклларидан бири — давлат тадбиркорлигидир. Бу тадбиркорликнинг хусусий кўриниши бўлиб, давлат сектори чегарасида амалга оширилади ва давлат корхоналарини маҳсулот ишлаб чиқариши, сотиши ва хизмат кўрсатиши билан боқлиқдир. Давлат мустақил хўжалик юритиш субъекти сифатида намоён бўлади. Давлат тадбиркорлиги, айниқса кам рентабелли, анъанавий тарзда хусусий капиталда қизиқиш уйғотмайдиган, лекин ривожланиши ишлаб чиқаришини қайта тикланиши учун шароит яратувчи тармоқларда муҳимдир. Нарх шаклланиши — давлат томонидан иқтисодиёт ва тадбиркорлик фаолиятига таъсир кўрсатувчи муҳим омилдир. Нарх сиёсатидан фойдаланган ҳолда, давлат талаб ва таклифга таъсир кўрсатади, даромадни ва ресурсларни қайта тақсимланишини бошқаради; минимал ҳаёт кечириш тарзини таъминлайди, шунингдек монополияга ва инфляцияга қарши ва бошқа жараёнларни давлат манфаатлари йўлига йўналтиради. Давлат нархи сиёсатини авваламбор нарх барқарорлигини таъминлаш мақсадида олиб боради. Маълумки, бозор муносабати шароитида аксарият товарлар эркин нархларда сотилади, яъни нарх талаб ва таклиф асосида белгиланади. Энг муҳим истеъмол товарлари ва хизматлар нархлари давлат томонидан бошқарилади. Бу амалиёт бозор иқтисодиёти ривожланган деярли барча мамлакатларда қўлланилади. Ваҳоланки, нархи давлат томонидан назорат қилинадиган товарлар ва хизматлар умумий товар массасининг 10-15%ни ташкил қилсада, лекин бу ақолининг минимал ҳаёт кечириш даражасини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Тадбиркорлик фаолиятига давлат томонидан таъсир кўрсатилишида ташқи иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг юритилиши ҳам муҳим ўрин тутади. Давлат ташқи иктисодий сиёсатни амалга оширар экан (божхона, таърифлари; қонунлар чиқариш чет эл инвесторларга қулай шароитлар яратиб бериш ва ҳ.к.) ўзининг экспорт имкониятларини кенгайтиради, экспорт таркибини яхшилайди, рақобатчиликка шароит яратади, маҳсулот сифатини яхшиланишига эришади. Изоҳли луғатлар Иқтисодий сиёсат-бу иқтисодиёт суъбектларининг ўз фаолиятига оид йўл-йўриқлари ва саъй-ҳаракатларининг мажмуасидир. Давлатнинг сиёсати –бу макроиқтисодий сиёсат бўлиб, унинг муайян мамлакатнинг миллий иқтисодига таллуқли йўл-йўриқлари ва улардан келиб чиқадиган саъй-ҳаракатларидан иборатдир. Монетар сиёсат- бу давлатнинг пул –кредит сиёсати бўлиб, пул муомаласини тартиблаш, товар ва пул массаси ўртасидаги мувозанатни таъминлаш, иқтисодиётдаги пул оқимларини бошқариб туриш сиёсати ҳисобланади. Фискал сиёсат- бу давлатнинг солиқ –бюджет сиёсатидир, бунга биноан солиқлар белгиланади, бюджет маблағлари аниқ мақсадлар йўлида ишлатилади. Аграр сиёсат-бу давлатнинг қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашга қаратилган сиёсатидир. Инвестиция сиёсати- бу инвестиция ресурсларини шакллантириш ва уларни керакли соҳаларга юборилишини таъминлашга қаратилган сиёсатдир. Ташқи иқтисодий сиёсат- бу ўзаро фойдали ташқи алоқаларни ривожлантириш ва мамлакат иқтисодиётини жаҳон хўжалиги билан интеграциялашувини таъминлашга қаратилган сиёсатдир. Макроиқтисодиёт кўрсаткичлари ялпи миллий маҳсулот етиштириш ҳажми, миллий даромад, инфляция даражаси, ишсизлик ва бюджет тақчиллиги. Микроиқтисодиёт-хонодон ва фирма сиёсати бўлиб ўз мақсадини аниқ белгилаш ва унга эришиш йўллари ва воситаларидан иборат. Назорат саволлари 1.Нима учун мамлакат иқтисодиётини давлат тартибга солиши зарур ? 2. Қандай шароитларда давлат иқтисодиётга аралашади ? 3.Иқтисодиётни тартибга солиб туришнинг қандай усуллари бор? 4.Давлатнинг иқтисодиёт тармоқларини мувофиқлаштиришнинг зарурияти нимада? 5.Иқтисодий сиёсат нима? 6.Давлат иқтисодий сиёсатининг мақсади нимада? 7.Иқтисодиётни эркинлаштиришни қандай тушунасиз? 8.Тадбиркорлик нима учун тартибга солинади ? 9.Тадбтокорлик муҳитини қандай тушунасиз? 10.Тижоратчилик фаолиятига давлат тарафидан таъсир кўрсатишнинг қандай механизмлари мавжуд ? Адабиётлар С.Н.Усмонов, Ю.Т.Додобоев, А.Худойбердиев. “Тадбиркорлик асослари”. “Фарғона”, 2000 С.С.Ғуломов.“Тадбиркорлик ва кичик бизнес”. Т.:”Шарқ”, 2002. Э.Эгамбердиев, Ж.Хўжақулов.”Кичик бизнес ва тадбиркорлик”. Т.:”Маънавият”, 2003. В.В.Волгин. “Торговые операции”. Москва, 2004 Н.В.Ласкина. “Международное торговое дело”. М.:”Экзамен”, 2004 www.edu.ru - Россия Федерация олий ўқув юртларида ўқитилаётган фанлар бўйича ўқув-услубий комплекслар. www.som.pu.ru - Санкт-Петербургский Государственный Университет, факультет менеджмент Download 150.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling