1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети


Download 150.09 Kb.
bet8/41
Sana24.02.2023
Hajmi150.09 Kb.
#1226536
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   41
Bog'liq
МАЪРУЗАЛЛАР

2.5. Консультатив тадбиркорлик
Консультатив хизмат моқияти ва босқичлари. «Консультант» лотинча сўз бўлиб, маслаҳат берувчи маъносини англатади. Бу сўз орқали маълум соҳа бўйича маслахат берувчи мутахассис тушунилади. Чет эл амалиётида бошқарув масалалари бўйича пулли маслаҳат бериш консалтинг деб номланади. Иқтисодиёт ва бошқарув Европа Федерацияси консультантлар Ассоциациясининг таъбирича:
Менежмент - консалтинг моҳияти бошқарув масалалари бўйича мустақил маслаҳатлар бериш ва ёрдам кўрсатиш бўлиб, ўз ичига муаммолар ва имкониятларга баҳо беришда, зарур тадбирлар борасида тавсиялар беришда ва уларнинг бажарилишида ёрдам кўрсатишда мужассамланган.
Саноати ривожланган давлатларда консультатив хизматлар шаклида интеллектуал капиталга маблаг сарфлаш самарадорлиги, ялпи қурилмалар ва илгор технологияларга маблағ сарфланишидан кам бўлмайди.
Германиядаги таниқли «Порше» автомобил ишлаб чиқариш фирмаси 1991 йилга келиб, инқироз ҳолатига тушиб қолди. Корхона раҳбарияти Япониядаги «Син гидзюцу» деб номланувчи консалтинг фирмасига мурожаат қилди. «Син гидзюцу» («Янги технологигя» маъносини англатади) фирмаси Япониядаги машҳур «Тойота» фирмасининг собиқ хизматчиларини йиғиб олиб иш бошлади. Япониялик консультантлар аҳволни чуқур ўрганиб чиқдилар ва барча ишлаб чиқариш бўлинмаларидаги сарф-ҳаражатларни энг кам миқдорга туширишни кўзлаган ҳолда “Порше”да, ишлаб чиқаришда узлуксиз Япония тизимини жорий қила бошладилар. Маҳаллий хусусиятлар, тажриба ва анъаналарни ҳисобга олган ҳолда эски тизимга тузатишлар киритишдан воз кечдилар: тизим тўла занжир бўйича ишлайди ёки умуман ишламаслиги керак, деган тушунча билан иш бошладилар.
Уч йил вақт ўтгандан кейин япончасига қайта қурилган «Порше» ўзининг натижаларини бера бошлади. Компания кам ҳаражатлар қилган ҳолда кўп автомобиль ишлаб чиқара бошлади. Ишловчилар сонини 19 % га қисқартирган ҳолда, иш тезроқ ва сифатлироқ бажарила бошланди. Японниялик мутахассислар тавсиясига кўра йиқиш конвейери қисқарди, кўплаб ёрдамчи бинолар йўқ қилинди, натижада завод ҳудуди 30 % га кичрайди. Сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқариш икки баробар қисқарди. Автомобилларни йиғиш суръати 40 % га ошди. Буларнинг ҳаммаси илгари мавжуд бўлган қурилма, жиҳозлар, ўша ишчи ва муҳандислар ёрдамида амалга оширилди. Рационализаторлик таклифи беришга қизиқувчанлиги ортган завод ишчилари ва мутахассислари ойига икки ярим , мингдан ортиқ таклиф киритмоқдалар. Шундай қилиб бир гуруҳ япон пенсионерлари немисларга япончасига ишлашни ўргатиб қўйдилар.
Консалтинг хизмати бир маротабалик оғзаки маслаҳатлар кўринишида берилиши мумкин. Лекин кўп ҳолларда бу маслаҳатлар консалтинг лойиҳалари кўринишида берилиб, ўзида қуйидаги босқичларни акс эттиради:
— муаммоларни аниқлаш (диагностика);
— қарор ва лойиҳалар ишлаб чиқиш;
— қарор ва лойиҳаларни амалга ошириш.
Лойиҳанинг ҳажмига қараб, якуний босқич бир неча кундан бошлаб бир неча ойни ўз ичига олиши мумкин. Айрим ҳолларда мижозлар билан ишлаш кўп йилларга чўзилади.
Консультация бериш усуллари. Бу усуллар турлича бўлиши мумкин. Энг кўп тарқалгани эксперт, жараён ва ўқитиш усулидир.
Эксперт консультацияси - консальтингнинг нисбатан пассив шаклидир. Бу ерда консультант диагностикани қарор ва тавсияларни ишлаб чиқишни ўзи мустақил аллалга оширади. Мижоз эса консультантни зарур ахборотлар билан таъминлайди холос.
Жараёнли консультацияда эса консалтинг фирмасининг мутахассислари лойиҳани ишлаб чиқишнинг барча босқичларида мижозлар билан фаол муносабатда иш олиб бориб, уларнинг ғоя ва таклифларини ҳисобга олади, консультантлар мижозлар билан биргаликда муаммоларни таҳлил қилади, таклифларни ишлаб чиқади, ўқитиш консультациясида эса мутахассисларнинг асосий вазифаси ғоялар келиб чиқишига замин яратишдир. Шу мақсадда улар мижозлар учун маърузалар қиладилар, семинарлар ўтказадилар, мижозлар учун ўқув қўлланмалари ишлаб чиқадилар ва шу тариқа назарий ва амалий ахборот билан таъминлайдилар.
Амалиётда юқорида кўриб чиқилган усулларнинг бирортаси ҳам алоҳида қўлланилмайди, балки уларнинг учаласи аралаш ҳолда қўлланилади.
Саноати ривожланган хорижий давлатларда консультация хизматлари кўп йиллардан буён бозор иқтисодиётининг энг муҳим элементи сифатида қабул қилинган. Статистика томонидан консалтинг алоҳида тармоқ сифатида тан олинган. АҚШда бу тармоққа 700 мингга яқин аҳоли хизмат қилади, йиллик иш ҳажми эса деярли 50 млрд. долларни ташкил қилади. Консалтинг хизмати турли-тумандир. Консультантларнинг Европа маълумотнома-кўрсаткичида ҳозирги пайтда, 84 турдаги консалтинг хизматлари кўрсатилган бўлиб, улар саккиз гуруҳни ташкил қилади: умумий бошқарув, маъмуриятлаштириш. молиявий бошқарув, ходимлар бошқармаси, маркетинг, ишлаб чиқариш, ахборот технологияси, ихтисослашган хизматлар.
Консултацион лойиҳаларни амалга оширилишини ташкил қилиш. Фирма-мижоз билан алоқа вужудга келиши билан таклифни ишлаб чиқаришга қиришилади. Бу мижоз билан консультант ҳаллкорлик лойиқани муқокама қилишдан бошланади. Даставвал фирма-мижоз тўғрисида етарли ахборот тўпланиши керак бўлади. Консультант фирма тўғрисида қуйидагиларни билиши шарт:
Фирма нима ишлаб чиҳаради ва нима билан шуғулланади; ишловчилар сони ва уларнинг мутахассислиги; бошкарув аппарат ходимлари ҳиссаси, ишлаб чиқариш, ишлар ва хизматлар ҳажми, ҳаражатлар таркиби, даромад миқдори ва унинг манбалари, фирманинг молиявий аҳволи, шартноллалар сони шерикларининг ишончлилиги. Шундан кейингина аҳвол ўрганилади, унинг ўзгариш динамикаси ва муаммолар моҳияти текширилади. Кейин бажариладиган ишларнинг режа-графиги тузилади ва зарур юридик ҳужжатлар расдлийлаштирилади. Режа-график тузилишига муҳим эътибор қаратилиши ва унинг бажарилиш муддатлари аниқ белгиланиши лозим. Белгиланган муддатларга риоя қилиш ёки ишларни муддатидан олдин бажариш консультант обрўйи сақлаб қолинишининг муҳим жиҳати ҳисобланади.
Ишни қай шаклда якунлаш, яъни бу хизмат бўладими ёки аниқ натижага эришиладими, олдиндан белгилар қўйилиши шарт. Буларнинг барчаси режа-графикда акс эттирилади. Буюртмани бажариш жараёнида фирма-мижознинг психологияси ҳисобга олиниши лозим. Ишнинг бориши давомида қизиқиши сусайиб боради, шунинг учун унинг қизиқишини кучайтириб бориш чоралари кўрилиши керак бўлади. Бунинг учун мижоз қизиқиши энг юқори бўлган даврда қандайдир оралиқ вариантни амалга ошириш лозим. Бу фирма-буюртмачи раҳбарияти учун аниқ таклиф, хизмат йиғилишида консультант таклифини кўриб чиқиш, алоҳида таклифларни амалга ошириш борасида буйруқлар тайёрлаш кўринишда бўлиши мумкин. Иш якунида ёзма ҳисобот ёки лойиҳани амалга ошириш борасида режа-тадбирлар, тавсиялар рўйхати расмийлаштирилади.

Download 150.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling