1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети
- МАЪРУЗА.Тадбиркорлик шакллари ва тадбиркорлик фаолияти
Download 150.09 Kb.
|
МАЪРУЗАЛЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Тижорат тадбиркорлиги 4. Молиявий тадбиркорлик 5.Консультатив тадбиркорлик 6.Консалтинг фирма томонидан мижозларни жалб этиш усуллари
- 2.1. Тадбиркорлик турлари ва шакллари
2- МАЪРУЗА.Тадбиркорлик шакллари ва тадбиркорлик фаолияти.
1. Тадбиркорлик турлари ва шакллари 2.Иқтисодий ривожланган давлатларда тижорат корхоналарининг асосий шакллари 3. Тижорат тадбиркорлиги 4. Молиявий тадбиркорлик 5.Консультатив тадбиркорлик 6.Консалтинг фирма томонидан мижозларни жалб этиш усуллари 2.1. Тадбиркорлик турлари ва шакллари Барча кўринишдаги тадбиркорлик фаолиятлари турли белгиларига қараб тоифаларга ажратилади: хусусан, фаолият тури, мулкчилик шакли, мулкдорлар сони, ташкилий-иқтисодий шакллари, ёлланма меҳнатдан фойдаланиш даражаси ва ҳоказолар бўйича. Булардан айримларини кўриб чиқамиз. Тури ёки қўлланилиши бўйича тадбиркорлик фаолиятлари - ишлаб чиқариш, молиявий, тижорат-консультатив ва бошқа турларга бўлинади. Булар барчаси биргаликда ёки алоҳида фаолият кўрсатиши мумкин. Мулкчилик шакли бўйича корхона мулки хусусий, давлат, муниципал бўлиши шунингдек, жамоа бирлашмалари (ташкилотлари) ихтиёрида бўлиши мумкин. Бу борада мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини белгилашда, мулкни хусусий, давлат, муниципал ёки жамоа ихтиёрида эканлигидан қатьий назар турли чекламаларга ёки имтиёзларга давлат томонидан кўрсатма берилишига йўл қўйилмайди. Мулкдорлар сони бўйича тадбиркорлик фаолияти якка тартибли ёки жамоа шаклида бўлади. Якка тартибли тадбиркорликда мулк бир жисмоний шахсга тегишли бўлади. Жамоа тадбиркорлигида эса мулк бир неча субъектга тегишли бўлиб, уларнинг мулкка эгалик ҳиссалари аниқланган ёки аниқланмаган бўлиши мумкин. Бу борада мулкка эгалик, ундан фойдаланиш ва ишлатиш барча мулкка эгалик қилувчиларнинг розилиги билан амалга оширилади. Тадбиркорликни шакллари бўйича: ташкилий - ҳуқуқий ва ташкилий иқтисодий турларга бўлиш мумкин. Ташкилий - ҳуқуқий шаклдаги тадбиркорлик жумласига ширкатлар, жамиятлар, кооперативлар киради. Ширкатлар - тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ташкил этилган шахслар уюшмасидир. Ширкатлар корхонани ташкил этилишида икки ёки ундан ортиқ шахслар иштирок этган тақдирда тузилади. Ширкат уюшмаларининг афзаллиги шундаки, уларда қўшимча капитални жалб этиш имконияти мавжуддир. Бундан ташқари, мулк эгасининг бир нечта эканлиги, корхона ичида, эгадорларнинг билими, тажрибасига қараб, бир неча ихтисослашган соҳани ташкил. этиш имконини беради. Лекин тадбиркорликнинг бундай ташкилий-ҳуқуқий шакли камчиликларга эга бўлиб, улар қуйидагиларда намоён бўлади: ҳар бир ширкат иштирокчиси ўзининг қўшган ҳиссасидан қатьий назар. бир хил жавобгарликка эга. Бундан ташқари бир шерикнинг ҳаракати қолган шериклар учун, агар улар бунга қарши бўлсаларда, мажбурий бўлиши мумкин. Ширкатлар масъулияти чекланмаган ва масъулияти чекланган икки гуруҳга бўлинади. Жамиятлар, камида икки фуқаро ёки ҳуқуқий шахс томонидан, уларнинг маблағларини бирлаштириш орқали (пул ёки натура кўринишида) хўжалик юритиш фаолиятини амалга ошириш мақсадида тузилади. Масъулияти чекланган жамият аъзолари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар ҳисобланмайди. Улар фақат ўзлари қўшган ҳиссалари қиймати доирасида жавобгардирлар. Булардан фарқли ўлароқ, қўшимча масьулиятли жамият аъзолари ўзларининг барча мулклари бўйича жавобгар ҳисобланадилар. Тадбиркорликнинг энг кўп тарқалган кўриниши акциядорлик жа-миятидир. Уларнинг фарқи шундаки, уларга қимматли қоғоз - акция чиқариш йўли билан зарур маблағни ишлаб чиқаришга жалб этиш ҳуқуқи берилган. Бу борада акциядорлик жамияти аъзолари жамият фаолияти якунлари бўйича, ўзлари эгалик қилаётган акциялар қиймати чегарасида жавобгар ҳисобланадилар. Ишлаб чиқариш ёки бошқа хўжалик юритиш фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида шахслар гуруҳи томонидан тузилган корхона кооператив корхона деб аталади. Кооператив аъзолари учун, уларнинг шахсан меҳнат қилишлари ёки кооператив фаолиятида қатнашишпари, шунингдек улар томонидан бадалларни бирлаштириши мажбурийдир. Тадбиркорликнинг асосий ташкилий-иқтисодий шаклларига кон-цернларни, ассоциацияларни, консорциумларни, синдикатларни, картелларни, молиявий — саноат гуруҳларни киритиш мумкин. Download 150.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling