1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети
Тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун зарур бўлган иқтисодий, ижтимоий ва хуқуқий шартлар
Download 150.09 Kb.
|
МАЪРУЗАЛЛАР
1.3. Тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун зарур бўлган иқтисодий, ижтимоий ва хуқуқий шартлар
Тадбиркорликни шаклланиши учун иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар зарурдир. Иқтисодий шароитлар - бу биринчи навбатда товарларни тавсия қилиш ва уларга бўлган талаб, товар турлари, пул маблағларининг ҳажми, ишчи жойларининг тақчиллиги ёки ортиқчалиги иш ҳақи даражасига таъсир кўрсатувчи ишчи кучи- яъни уларнинг товар сотиб олишга бўлган имкониятларида намоён бўлади. Иқтисодий ҳолатга пул ресурсларининг мавжудлиги ва уларни ишлаб топиш имкони, инвестрланган капиталдан даромад қилиш даражаси, шунингдек тадбиркорлар томонидан ўзларининг иш операцияларини амалга ошириш учун мурожаат қилувчи қарз олиш манбаларининг мавжудлиги таъсир кўрсатади. Буларнинг ҳаммаси билан турли хил бозор инфратаркибини ташкил этувчи ташкилотлар шуғулланиб, тадбиркорлар улар билан ўзаро муносабатда бўладилар ва тижорат операцияларини юритадилар. Булар, молиявий хизмат кўрсатувчи банклар; хом ашё, материаллар, ярим фабрикатлар, жамловчи қисмлар, ёнилғи, энергия, машина ва қурилмалар, асбоб-ускуналар ва бошқалар билан таъминловчилар; товарларни истеъмолчиларга етказиб берувчи улгуржи ва чакана савдо қилувчилар; ҳуқуқий, бухгалтерия, воситачилик хизматларини кўрсатувчй ихтисослашган фирмалар ва муассасалар; ишчи кучи билан таъминловчи меҳнат агентлари; ишчиларни ва мутахассисларни-хизматчиларни тайёрловчи ўқув даргоҳлари; реклама, транспорт, суғурта ва бошқа агентликлар; алоқа воситалари ва ахборот бериш ташкилотларидир. Тадбиркорликнинг шаклланишида иқтисодий шарт-шароитлар билан бир қаторда ижтимоий шароитлар зарур. Даставвал бу харидорлар томонидан уларни қизиқтирадиган товарларни сотиб олишга бўлган интилишларида намоён бўлади. Турли босқичларда бу талаблар ўзгариб туриши мумкин. Бу борада ижтимоий-маданий муҳитга боғлиқ ҳолда, диний ва маънавий меъёрлар асосий рол ўйнайди. Бу меъёрлар истеъмолчиларнинг турмуш тарзига бевосита таъсир кўрсатиши орқали товарларга бўлган талабни ҳам ўзгартириши мумкин. Ижтимоий шарт-шароитлар алоҳида шахснинг ишга бўлган муносабатига ва шу тариқа олаётган иш ҳақига бўлган муносабатига, меҳнат шароитига таъсир кўрсатади.Тадбиркорлик фаолиятидан тадбиркор қаноатланиши керак. У ўзи билан меҳнат қилаётган ходимларнинг иш фаолиятига боғлиқ ижтимоий масалаларни, жумладан, соқлиқни муҳофаза қилиш, иш жойининг сақланиши ва ҳоказоларни ҳал этилишида иштирок этад Тадбиркорликнинг шаклланишида тадбиркорларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш: замонавий тадбиркорлик фаолиятини юритиш усулларига ўқитишни ташкил этиш, ходимларни ўқитиш ва қайта ўқитиш, уларни ривожланган давлатларга иш ўрганишга юбориш, тадбиркорларни ўқитиш учун ўқитувчи ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, консультатив марказларни ташкиллаш муҳимдир. Ҳар қандай тадбиркорлик фаолият маълум ҳуқуқий муҳитда олиб борилади. Шунинг учун зарур ҳуқуқий шарт-шароитларни яратилишининг аҳамияти каттадир. Бу борада биринчи ўринда тадбиркорлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи, унинг ривожланиши учун маъқул шароитларни яратиб берувчи қонунлар туради. Яъни корхоналарнинг очилишини ва рўйхатдан ўтказилишини тезлаштирувчи ва соддалаштирувчи, тадбиркорларни давлат бюрократизмидан муҳофаза этувчи, солиқ тизимини такомиллаштирувчи ва бошқа бир қатор қонунлар шулар жумласидандир. Бунга тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳудудий марказларни ташкил этиш, статистик маълумотлар ҳисоби ва шаклларини такомиллаштириш ҳам киради. Шунингдек ҳуқуқий кафолат масалалари бўйича қонунчилик ташаббусларини тайёрлаш, бу борада биринчи навбатда мулкка эгалик қилиш хукуқи ва шартнома мажбуриятларига риоя қилиш муҳим ўрин тутади. Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан бошқарилиши зарурлигини асослар экан, Ф. Котлер мос қонунчилик актларини келиб чиқишига олиб келган учта асосий сабабни кўрсатади: — фирмаларни бир биридон ҳимоя қилиш зарурияти. Тадбиркорлар бир овоздан рақобатчиликни кўкка кўтариб мақташади, лекин ўз шахсий манфаатларига тегишли бўлганда уни инкор эта бошлайдилар». Бу ердан «рақобатчиликка ноинсофларча ёндошишни» тақиқловчи қонун қабул қилинди. — Истеъмолчиларни ноинсоф амалиётдан ҳимоя қилиш зарурияти. Бу ердан, назоратсиз қолиб, ёмон сифатли товарлар ишлаб чиқарувчи, ёлғон рекламалар берувчи, идишга ўраш ва нарх даражаси бўйича нотўғри ахборот берувчи фирмаларга қарши туришга йўналтирилган қонунлар келиб чиқди. — жамиятнинг олий манфаатларини тадбиркорларнинг бебош-ликларидан ҳимоя қилиш зарурияти. Назорат саволлари 1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ҳақида. 2. Тадбиркорлик назариясининг вужудга келиши. 3. “Тадбиркорлик асослари” фани нима учун ўрганилади 4. “Тадбиркорлик асослари” фанининг предмети нимадан иборат 5. Тадбиркорликнинг моҳиятини қандай тушунасиз. 6. " Тадбиркорлик асослари " фанини ўрганишнинг зарурияти нимада. 7. Курсни ўрганишда қандай усуллардан фойдаланиладиқ 8. Ўзбекистонда тадбиркорликни қандай шакллари фаолият кўрсатмоқда. 9. Тадбиркорликни шакллантириш ва ривожлантириш учун қандай шарт-шароитлар яратилиши керак 10. Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолияти қандай қонунлар ёрдамида тартибга солинади Адабиётлар 1.С.Н.Усмонов, Ю.Т.Додобоев, А.Худойбердиев. “Тадбиркорлик асослари”. “Фарғона”, 2000 2.С.С.Ғуломов.“Тадбиркорлик ва кичик бизнес”. Т.:”Шарқ”, 2002. 3.Э.Эгамбердиев, Ж.Хўжақулов.”Кичик бизнес ва тадбиркорлик”. Т.:”Маънавият”, 2003. 4.В.В.Волгин. “Торговые операции”. Москва, 2004 5.Н.В.Ласкина. “Международное торговое дело”. М.:”Экзамен”, 2004 6.www.cer.ru 7.www.uz.bussines.unitech.uz 8.www.torg.uz 9.www.edu.ru Download 150.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling