1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети
Консалтинг фирма томонидан мижозларни жалб этиш усуллари
Download 150.09 Kb.
|
МАЪРУЗАЛЛАР
2.6.Консалтинг фирма томонидан мижозларни жалб этиш усуллари
Консалтинг хизмати бозорининг ўзига хос хусусияти шундаки, тадбиркорликнинг бу тури билан шуғулланувчи фирма «ўз товарининг намунасини», «хизмат намунасини» кўрсатиш имкониятига эга эмас. Шунинг учун бундай фирмалар олдида турган, мижозларни жалб этиш масаласи, ўта муҳимдир. Мижозларни жалб этиш усуллари турличадир. Буларга: ўз имкониятларини реклама қилиш, мижозларни воситачилар орқали жалб этиш, олдинги буюртмачилар тавсиясидан фойдаланиш кабилар кириши мумкин. Энг оддий ва кенг қўлланиладигаии рекламадир. Фирма турли .реклама маълумотларини тарқатади, реклама эълонларини беради, бу рекламаларда консультация бериш соқасидаги нархи, муваффақиятли бажарилган. лойиҳаларга ишоралар акс эттирилади. Мижозларни жалб этишнинг яна бир кенг тарқалган усули воситачилардан фойдаланишдир. Воситачилар-фирма мижозлари, раҳбарият ишончини қозонган ходимлари бўлиши мумкин. Ғарб мамлакатларида бундай воситачиларни топишнинг махсус услубияти ишлаб чиқилган. Бу мақсад учун махсус маблағлар ажратилади. Албатта, фирма-консультант шон-шуҳратини белгилашда ҳал қилувчи омил унинг муваффақиятли якунланган аввалги фаолияти ҳисобланади. Йирик ёки хатто ўрта мижозларнинг ижобий баҳоси энг яхши рекламадир. Визит карточкалари, проспектнинг мавжудлиги, офисдаги тартиб-интизом, ташқи кўриниш, ходимларнинг ўзини тута билиши, кийиниши, муомаласи буюртмачиларни фирма-консультант билан ҳамкорликда иш олиб боришига таъсир кўрсатиши мумкин. Умуман олганда фирма - консультантлар керакми? Иқтисодиётнинг ҳозирги ривожланиш босқичида, яъни айрим корхоналарнинг иқтисодий аҳволи ва фаолияти ўзгариб бораётган, янгидан янги муаммолар чиқаётган шароитда юқоридаги саволга фақат «ҳа», «зарур» деб жавоб бермоқ табиийдир. Лекин аксарият фирмалар молиявий имкониятларнинг чекланганлигини ҳисобга олиб, консультантлар асосан корхонани муаммоларини муҳимлиги даражасини белгилаб бериш учун таклиф қилинади. Изоҳли луғатлар Концерн - кўп тармоқли акциядорлик жамияти бўлиб, корхоналарни қатнашиши тизими орқали назорат қилади. Концерн тармоқланиб чиққан шўъба компанияларнинг акциялари назорат пакетларига эгалик қилади. Ассоциация — иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлган корхоналар, ташкилотларнинг ихтиёрий бирлашмасидир. Ассоциацияга бирлашган корхона ва ташкилотлар айни пайтда бошқа тузилмалар таркибига ҳам кириши мумкин. Консорциум - йирик молиявий операцияларни амалга ошириш мақсадида тузилган тадбиркорларнинг уюшмасидир. Синдикат - ортиқча рақобатчиликни чеклаш мақсадида, маҳсулот сотиш учун тузилган бир тармоқдаги корхоналар бирлашмасидир. Картель — бир. соҳадаги корхоналарнинг, маҳсулот, хизмат нархлари, бозорни тақсимланиши, умумий ишлаб чиқариш ҳажмидаги қиссаси ва бошқалар бўйича келишувидир. Товар биржаси - улгуржи товар бозорининг шундай кўринишики, унда харидор олдиндан товар намунаси билан танишмаган бўлади. Тижорат банки — пул омонатларини (депозит) қабул қилиш ва ми-жозлар топширигига кўра бошқа ҳисоб-китоб операцияларини амалга ошириш ишлари билан шуғулланувчи, асосан тижорат ташкилотларига ҳақ тўлаш асосида кредит берувчи акциядорлик кўринишидаги молия-кредит муассасадир Фонд биржаси - капитал ҳаракатини тезлатувчи ва активларни ҳақиқий қийматини аниқлашга ёрдам берувчи, ташкилотчилик билан расмийлаштирилган, мунтазам фаолият кўрсатувчи қимматли қоқозлар бозори тушунилади. Фирма – товарлар ишлаб чиқарувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилот. Якка тартибли тадбиркорлик- якка тартибли тадбиркорликда мулк бир жисмоний шахсга тегишли бўлади. Ширкат - тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ташкил этилган шахслар уюшмаси бўлиб, ширкатлар корхонани ташкил этилишида икки ёки ундан ортиқ шахслар иштирок этган тақдирда тузилади. Назорат саволлари 1.Тадбиркорлик фаолиятининг қандай турларини биласиз ? 2.Тижорат тадбиркорлигининг моҳиятини тушунтиринг ? 3.Тижорат тадбиркорлигининг асосий мазмунини нима ташкил этади ? 4. Товар биржалари қандай вазифаларни бажаради ? 5.Ишлаб чиқариш тадбиркорлигининг асосий мазмунини нима ташкил этади ? 6.Молиявий тадбиркорликнинг асосий мазмунини нима ташкил этади ? 7.Тадбиркорликнинг шакллари бўйича қандай турлари мавжуд ? 8.Хусусий тадбиркорликнинг ўзига хос хусусияти нимада ? 9.Яширин тадбиркорликни қандай тушунасиз ? 10.Корпорация мулки қандай тақсимланган ? Адабиётлар 1.С.Н.Усмонов, Ю.Т.Додобоев, А.Худойбердиев. “Тадбиркорлик асослари”. “Фарғона”, 2000 2.С.С.Ғуломов.“Тадбиркорлик ва кичик бизнес”. Т.:”Шарқ”, 2002. 3.Э.Эгамбердиев, Ж.Хўжақулов.”Кичик бизнес ва тадбиркорлик”. Т.:”Маънавият”, 2003. 4.В.В.Волгин. “Торговые операции”. Москва, 2004 5.Н.В.Ласкина. “Международное торговое дело”. М.:”Экзамен”, 2004 6.www.cer.ru 7.www.uz.bussines.unitech.uz 8.www.torg.uz 9.www.edu.ru Download 150.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling