1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети
-МАЪРУЗА . Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш
Download 150.09 Kb.
|
МАЪРУЗАЛЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.1. Мамлакат иқтисодиётини тартибга солишнинг зарурияти
3-МАЪРУЗА . Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш
Мамлакат иқтисодиётини тартибга солишнинг зарурияти Иқтисодиётга давлат аралашувининг шарт-шароитлари Тадбиркорлик фаолиятига давлат тарафидан таъсир этиш механизмлари 3.1. Мамлакат иқтисодиётини тартибга солишнинг зарурияти Кўплаб ижобий томонлари мавжудлигига қарамай, бозор иқтисодиёти, жамият ва ҳар бир фуқаронинг манфатлари йўлида барча иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни автоматик тарзда бошқариш имкониятига эга эмас. У фойдани ижтимоий жиҳатдан тенг тақсимланишини таъминлай олмайди, ижтимоий меҳнат қилиш ҳуқуқига кафолат бермайди, атроф муҳитни муҳофаза қилишни мўлжалга олмайди- ва аҳолининг ҳимояланмаган табақасини қўллаб-қувватлай олмайди. Хусусий бизнес юқори даромад келтирмайдиган, бироқ жамият ва давлат учун ҳаётий зарурият ҳисобланган тармоқ ва лойиҳаларга капитал қўйишга қизиқмайди. Бозор иқтисодиёти кўп актуал муаммоларни ҳал эта олмайди. Шу сабабли бу муаммоларни ҳал этилишида давлат иштирок этади. Давлат зиммасига қуйидаги асосий функциялар юклатилган: 1. Ҳуқуқий асосларни яратиш. Маълумки, ҳуқуқий асосланмаган иқтисодиёт ва хатто бутун жамият нормал ривожлана олмайди. Давлат мулкчилик бошқаруви, маҳсулот сифатини таъминловчи ва ҳ.к. қонунларни ишлаб чиқади, ҳуқуқий асослар ёрдамида давлат муносабатларни бошқаруви қонуний «ўйин тартиби»ни таъминлайди. 2. Мамлакатда миллий хавфсизликни ва ҳуқуқий тартибни таъминлаш. Давлат томонидан ҳар бир фуқаро, жамият ва бозор иқтисодиётининг барча субъектларини ҳавфсизлиги ва ҳуқуқлари таъминланиши шарт. Агар давлат ўзининг бу функциясини етарли даражада бажара олмас экан мамлакатда жиноятчиликнинг, мафия, коррупция, порахўрлик ва бошқа салбий ҳолатларнинг ривожланишига шароит яратилади ва бундай ақвол тадбиркорлик фаолияти ва бутун мамлакат иқтисодиётига ҳалокатли таъсир кўрсатиши мумкин. 3. Иқтисодиётни барқарорлаштириш, яъни, иқтисодиётни барқа- рор ривожланиши. Бунда асосий макроиқтисодиёт кўрсаткичлари: ялпи миллий маҳсулот етиштириш ҳажми, миллий даромад, инфляция даражаси, ишсизлик, бюджет тақчиллиги ва бошқаларни оптимал даражада бўлишига эришилади. Мамлакат иқтисодиётини барқарор бўлишини таъминлаш учун хукумат томонидан фискал, молиявий -кредит, илмий-техник ва инвестиция сиёсатларини олиб бориш орқали барча дастак ва усуллар ишга солиниши керак. Давлат, иқтисодиётни барқарорлашига эриша олмас экан тадбиркорлик фаолияти, мамлакат иқтисодиёти, ижтимоий аҳвол ва бошқа жараёнлар инқирозга юз тутади. Жумладан, масалан, ҳукумат инфляцияга қарши кураш юритмаса, у бутун малакат иқтисодиётини фаланж бўлиб қолишига олиб келади. Инфляция қуйидаги салбий оқибатларга олиб келиши мумкин: Миллий товарлар импорт товарлар билан рақобатлаша олмайди. Бу эса ўз навбатида тўлов балансини тақчиллигига, саноат ишлаб чиқаришини пасайишига, ишсизликни ортишига олиб келади. валюта чайқовчилиги бошланади; пулнинг, айниқса чет-эл валютасини мамлакатдан чиқиб кетиши кучаяди; валюта девальвацияси, натижада импорт товарлар нархини ўсиши ва умуман нарх-навони кўтарилиши юз .беради; фуқаролар жамғармаси қадрсизланади; инвесгиция фаолияти пасаяди ва бошқа салбий оқибатлар келиб чиқади. 4. Ижтимоий ҳимоялаш ва ижтимоий кафолат. Давлат фаол ижтимоий сиёсат юритиши лозим бўлиб, унинг моҳияти қуйидагилардан иборат: кексалик ва ногиронлик пенсиялари, ишсизлик нафақалари билан таъминлаш; кам таъминланган оилаларга турли ёрдам кўрсатиш; инфляция билан боғлиқ ҳолда даромадларни индексация қилиш ва ҳ.к. Бу сиёсатни юритар экан давлат, мамлакатдаги барча фуқаро-ларнинг минимал ҳаёт кечириш даражасини ушлаб туради ва ижтимоий зиддиятларнинг келиб чиқишини олдини олади. 5. Рақобатчиликни ҳимоялаш. Рақобатчилик бозор иқтисодиётининг асосий бошқарув қуролларидан бири ҳисобланади. Рақобатчилик иқтисодиётнинг барча соҳалари ривожланишининг асоси бўлиб, у товар ишлаб чиқарувчилар, хизмат кўрсатувчиларни янги ва илғор усуллари жорий этишларига, маҳсулот сифатини яхшилаш чораларини кўришга, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга ундайди. Шу сабабли давлат функцияларидан бири рақобатчиликни ҳимоя қилишдир. Рақобатда, харидор — хўжайин, бозор унинг агенти, корхоналар бўлса — хизматкорларидир. Монополия шароитида ақвол кескин ўзгаради, харидор хўжайинликдан хизматкорга айланиб қолади. Шу сабабли иқтисодиётни дедионополия қилиш — рақобат муҳитини яратиш, рақобатчиликни ҳимоя қилиш, давлат миқёсидаги муҳим иш ҳисобланади. Download 150.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling