1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети
Биржа битимлари ва товарларнинг қўйилиши
Download 150.09 Kb.
|
МАЪРУЗАЛЛАР
5.2. Биржа битимлари ва товарларнинг қўйилиши
Бозор инфратаркибини ривожланишида товар биржаларини вужудга келиши муҳим омил бўлди. Товар биржаларини ташкил этилиши нархни бошқарилишини енгиллаштиради, маҳсулот сотилишини ва хўжалик алоқаларини ўргатилишини осонлаштиради. Товар биржалари - ишбилармонлик фаолияти марказлари бўлиб, улгуржи савдони олиб бориш борасида ҳудудий тўсиғларни енгади. Товар биржалари ихтиёрий асосда, таъсисчиларнинг ва аъзоларининг маблағлари ҳисобига ташкил қилинади. Биржада товар олди-сотдиси амалга оширилади, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида алоқалар ўрнатилади. Биржа нархларининг котировка қилиниши орқали товарнинг ҳаққоний нархи аниқланади ва бу нарх битимга келишишда мўлжал сифатида олинади. Биржа савдоси белгиланган жойда, ошкора олиб борилади. Одатда биржадаги битимлар биржа воситачилари орқали амалга оширилади. Товар биржалари ҳақидаги қонун, биржани юридик шахс кўринишидаги ташкилот сифатида статусини белгилайди. Биржага аъзо бўлишни чеклаш борасида ҳолатлар белгилаб қўйилган. Хусусан, қуйидагилар товар биржасини аъзоси бўла олмайди: товар биржаси хизматчилари; раҳбарлари биржанинг хизматчилари бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар; давлат ҳокимияти ва бошқармалари органлари; банк операцияларини юритиш лицензиясига эга бўлган банк ва кредит муассасалари; суғурта, инвестиция компаниялари ва фондлари; жамоат, диний, хайрия бирлашмалари ва фондлари; тадбиркорлик фаолиятини юритиш ҳуқуқига эга бўлмаган жисмоний шахслар. Биржа аъзоси бўлмаган жисмоний ва юридик шахслар — биржа қатнашчилари дейилиб, улар биржа савдосига маълум ҳақ тўлаганларидан кейингина қўйиладилар. Қатнашчилар доимий ва бир маротабалик бўладилар. Доимий қатнашчилар биржада уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатда иштирок этадилар ва уларнинг сони биржа аъзолари сонининг 30 %дан ортмайди. Биржа битимлари. биржада, одатда биржа воситачилари -брокерлар орқали битимлар олиб борилади. Биржа аъзолари, доимий ва бир мартали қатнашчилар биржа савдосининг иштирокчилари дейилади. Биржа аъзолари — биржанинг устав капиталига ўз бадалларини қўшган жисмоний ва юридик шахслардир. Қуйидагилар биржа воситачиларидир: — корхона сифатида рўйхатдан ўтган брокерлик фирмалари; — брокерлик идоралари, филиаллари ва бошқа алоҳида балансга эга бўлган ва ҳисоб рақамига эга бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар; — эркин брокерлар - тадбиркор сифатида (юридик шахс эмас) рўйхатдан ўтган жисмоний шахслар. Биржа савдоси товар гуруқлари бўйича, одатда, маълум товар секцияларида амалга оширилади. Савдони биржа маклерлари деб номланувчи биржа хизматлари олиб борадилар. Биржа битимлари бошқа битимлардан фарқланиб, унинг ўзига хос хусусиятлари бор, биржа битимлари қуйидагиларга асосан тузилади: — биржа йиғилишларида; — биржа савдоси иштирокчилари томонидан, одатда биржа воситачилари орқали (мижоз номидан ва унинг ҳисобига; мижоз номидан, ўз ҳисобига; ўз номидан ва мижоз ҳисобига, ўз номидан ва ўз ҳисобига); — фақат биржа товарига нисбатан; — маклер орҳали - ёзма равишда расмийлаштирилади (маклер ёзуви); — биржа савдоси тартибига биноан биржа битими расмий-лаштирилади ва рўйхатга олиш таркиби белгиланади: — биржадан ташқарида бажарилади, чунки биржада товар мавжуд бўлмайди. Биржа битимларининг асосий турларини белгилари ва хусусиятлари устида тўхталиб ўтамиз. — Реал товарлар бўйича битимларга касса ва форвард битимлари киради. Касса битимининг мақсади — битим иштирокчиларининг келишувига биноан товарни дарҳол етказиб бериш. Товар истеъмолчи қўлига тегиши билан ҳақи тўланади. Форвард битимида товар иштирокчилар келишувига биноан, маълум бир муддатдан кейин етказиб берилади. Масалан, «йўлдаги» товарга форвард битимида сотувчи қўлида товар ҳозирча йўқ, лекин у белгиланган муддатда етказиб берилишига келишилади. — Муддатли битимлар — қатъий, онкол, опцион, (мукофотли битимлар) фьючерс битимларига бўлинади. — қатъий битим - сотувчи товарни битим тузилганда келишилган нархда белгиланган муддатда харидорга етказиб беради. Онкол битими - сотувчи товарни харидорга белгиланган муддатда, ҳақини тўланиши пайтидаги нархларда етказиб беради. Бинобарин, битим тузилаётган пайтда унинг нархи ҳақида сўз юритилмайди. Опцион — мукофотли битимдир. қарши томонга битим тузилганда келишилган нархда белгиланган муддат мобайнида исталган куни товарни сотиш ёки сотиб олиш ёки зарарни қопланмаган ҳолда битимдан бутунлай воз кечиш ҳуқуқини беради. Фьючерс битими товар сотиб олиш ёки сотиш мақсадида эмас, балки битимни нақд товар билан суғурталаш ёки қайта сотиш ёки битимни тўхтатгандан кейин нархи ўзгаришидаги фарқни олиш мақсадида тузилади. Фьючерс битимини объекти товар эмас (бошқа биржа битимларидан фарқли ўлароқ) балки биржа контрактидир (Фьючерс) мақсадида тузилади. Фьючерс битимидан кўзланган мақсад - нархлар ўртасидаги фарқдан фойда кўриш ёки нархни пасайиши орқасидан таваккалчиликни камайтириш ва зарарни озайтиришдир. Фьючерс битими нархи текисланишини таъминлайди, чунки бундай битимларни тузилиши битимлар сонини ортиради ва нархи ўзгариши (тебраниши) камаяди, натижада иқтисодиётни барқарорлашига ижобий таъсир кўрсатилади. Download 150.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling