1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети


- МАЪРУЗА.Тадбиркорлик битимларини тузиш


Download 150.09 Kb.
bet21/41
Sana24.02.2023
Hajmi150.09 Kb.
#1226536
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   41
Bog'liq
МАЪРУЗАЛЛАР

6- МАЪРУЗА.Тадбиркорлик битимларини тузиш


6.1. Савдо битимларини тузиш
6.2. Савдо битимларини шартномавий расмийлаштиришнинг муқобил усуллари
6.3. Воситачилик битимларининг шартномавий расмийлаштирилиши
6.4. Сотувчи харидорнинг ҳуқуқлари ва битим тузилишидаги кафолатлар
6.5. Шартномавий мажбуриятларининг айланма ҳужжатлари


6.1.Савдо битимларини тузиш
Ҳозирги замон бозор шароитида олди-сотди, маҳсулот етказиб бериш ва мол айирбошлаш операциялари бўйича савдо битимларини тартибга солишнинг ҳар хил амаллари мавжуд.
Савдо битимларини тайёрлаш ва тузишнинг қўйидаги босқичлари бор: контрагентни излаш ва аниқаш, музокаралар ўтказиш ва шартнома ёки келишув тузиш.
Контрагентни излаш турли усуллар билан амалга оширилади. Масалан, амалиётда реклама, эълон, тижоравий алоқа хатлари хамда харидорлар билан бевосита мулоқот олиб бориш, жумладан, тўғридан-тўғри (бевосита) келишув — оферта усуллари қўлланади. Агар келишув қилинган бўлса, у ҳолда, буюртма юборилади. Буюртма тасдиқлангандан кейин харидорга битим шакли ва тижорат битими тузиш учун музокара олиб боришга розилик билдирилган тижоравий алоқа хати юборилади.
Оферта икки турда бўлиши мумкин: катъий ва эркин оферта.
Қатъий офертабу аник, таклиф бўлиб, унда битим тузиш шартлари кўрсатилади ва бу шартлар келишувдаги шахслар учун ўзгармас бўлади.
Эркин офертабитим тузиш тўғрисидаги шунчаки расмий, умумий таклифдир.
Контрагентни танлаш битим тавсифи ва предмети, бозор ҳажми, бозордаги конъюктура ҳолати, у жойлашган мамлакат билан ташқи савдо битими тузишнинг хусусиятларига боғлиқ.
Контрагент танлашда қуйидаги саволларга жавоб бериш зарур:
— товарни қайси бозорда сотиш афзал?
— қандай шерик билан битим тузиш фойдали?
Ҳалқаро савияда давлатлараро шартномалар ва келишувлар ҳамда савдо битимлари экспорт ва импортни тартибга солувчи қонуний актларнинг мавжудлигини ҳисобга олиш муҳимдир.
Импортни тартибга солиш божхона ёрдамида ва божхонасиз амалга оширилиши мумкин. У лицензиялаштириш (импорт қилувчи лицензия олиши керак) ва квантирлаш, яъни савдо битимларининг сон жиҳатдан чекланганлигини (товарга квотанинг борлигини) кўзда тутади.
Экспортни тартибга солиш ҳам четга товар чиқариш ҳуқуқини олиш учун лицензиянинг бўлиши зарурлигини кўзда тутади. Масалан, давлат идоралари томонидан мажбурий равишда стратегик хом ашё, саноат предметлари ва бошқа товарларга лицензия берилади.
Ғарб фирмалари кредит учун кафолат бермайдилар, шунинг учун, битим тузишда, хорижий шерикнинг молиявий аҳволини билиш зарур. Бунинг учун эса хўжалик субъекти қўйидаги хавф-хатарни бўйнига олиши зарур бўлади:
• ишлаб чикариш таваккалчилиги (товарлар ортиб жўнатилишига қадар);
• экспорт бўйича таваккалчилик (товар ҳаракатда, аммо унга пул тўлаш мумкин эмас).
Ҳар иккала таваккалчилик тури харидорнинг пул тўлай олиш (яъни, тулов) қобилияти билан боғлиқ. Савдо битимининг кейинги босқичи — буюртма шартини ўрганишдир. Бу ерда иккита муқобил фаолият кузатилади: ёки буюртма кабул қилинади ёки, у қайтарилади. Аммо, ижобий буюртмаларнинг керагини танлаб олиш зарур бўлади.
Савдо битимларини тузиш учун қўйидагича музокара олиб борилади.
— хат оркали музокара. Унда битим буюртма, савол-жавоблар асосида амалга оширилади. Бу битим тузишнинг тезкор усули ҳисобланади.
— савдо битимларини оммавий ва стандартлашган товар учун телефон орқали битим тузиш мумкин.
— бевосита музокаралар орқали.
Эркин офертада, агар, харидорни хеч қайси банд қониқтирмаса ёки битим тузишнинг тўла режаси бўлмаса, унда, бевосита музокаралар олиб борилади. Бу — савдо битимини тайёрлашдаги энг мураккаб босқич ҳисобланади. У товарнинг нархи, етказиб бериш муддати ва бошқа шартлар бўйича битимга келиш учун, баъзан, махсус комиссия тузишни талаб қилади.
Савдо битимини тузишни маромига етказиш босқичи — шартномани тузиш ва уни имзолашдир.

Download 150.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling