1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети
Корхона мулкининг эгаси олдидаги жавобгарлик
Download 150.09 Kb.
|
МАЪРУЗАЛЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7.5. Тадбиркорлар низоларини кўриб чиқувчи органлар
7.4. Корхона мулкининг эгаси олдидаги жавобгарлик
Тадбиркорлик, тадбиркорлик жараёнида фойдаланиладиган мулкнинг эгаси ёки эгаси бўлмаган шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин. Мулк эгаси бўладиган тадбиркор ўз фаолиятини хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида юритади. Тадбиркорликни мана шу асосда олиб борувчи корхонага, ўзига топширилган мулкни бошқариш ва фойдаланиш борасида кенг ваколатлар берилади. Бу кўпроқ давлат ва маҳаллий ҳокимият корхоналарига тааллуқли бўлиб, улар давлат органлари (вазирликлар, маҳаллий маъмуриятлар) томонидан асосий ва оборот маблағлар билан таъминланадилар. Уларнинг фаолияти назорат қилинади. Тадбиркорга ўз мулкини хўжалик юритиш учун бериб қўйган мулк эгаси олинадиган даромаднинг корхона уставида белгиланган қисмини олади. 7.5. Тадбиркорлар низоларини кўриб чиқувчи органлар Хўжалик судлари. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ўртасида юзага чиқувчи низолар хўжалик судларида кўрилиб ҳал этилади. Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари тизимига Республика Олий Хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг хўжалик судлари киради. Хўжалик судлари мулкчиликнинг барча шаклларига мансуб корхоналар муассасалар ва ташкилотлар, Республиканинг ҳамда бошқа мамлакатларнинг халқаро бирлашмалари ва ташкилотлари, давлатлар ва бошқа органлар ўртасидаги хўжалик ишлари соҳасига оид жанжалли масалаларни ҳал қилиш йўли билан суд ҳокимиятини амалга оширадилар. Хўжалик судларининг вазифаларига қуйидагилар киради: одил судловни амалга ошириш йўли билан корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг хуқуқлари ҳамда уларнинг қонун муҳофазасидаги манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, ваколатли воситалар ёрдамида иқтисодий муносабатларда қонунчиликка риоя қилинишига кўмаклашиш. Олий Хўжалик суди хўжалик ишларидаги судлов соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади. Агар низода иштирок этаётган томонларнинг бири юридик тадбиркорлик бўйича статусга эга бўлмаган фуқаро бўлса, бу низони умумий суд кўриб чиқади. Изоҳли луғатлар Давлатнинг иқтисодий вазифалари – иқтисодий тизимнинг амал қилишига шарт-шароит яратиш ва иқтисодиётни тартибга солиш ҳамда иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлардан иборат бўлади. Мулкчилик муносабатлари – бу мулкка эгалик қилиш, уни тасарруф этиш, ундан фойдаланиш ва ўзлаштириш жараёнида вужудга келган муносабатлар. Мулкдан фойдаланиш – бу мол-мулкнинг иқтисодий фаолиятда ишлатилиши ёки ижтимоий ҳаётда қўлланилиши. Мулкни тасарруф этиш – бу мол-мулк тақдирини мустақил ҳал этиш. Мулк объектлари – бу мулкка айланган барча бойлик турлари. Мулк субъектлари – бу мулк объектини ўзлаштиришда қатнашувчилар, мулкий муносабатлар иштирокчилари Назорат саволлари 1. Давлат бошқаруви органлари олдидаги жавобгарлик нималардан иборат? 2. Хўжалик шартномалари бўйича шериклар олдидаги жавобгарлик нималардан иборат? 3. Давлат бошқаруви органлари олдидаги жавобгарлик нималардан иборат? Тадбиркорлар низоларини кўриб чиқувчи органларнингвазифаларига нималар киради? Давлат назорат органларини қандай тушунасиз? Хўжалик ишлар бўйича низолар қайси органларда кўриб чиқилади? Тадбиркорларнинг давлат олдидаги мажбуриятларини қандай тушунасиз? Мулкий жавобгарлик нима? Маъмурий ва молиявий жавобгарликни қандай тушунасиз? Хўжалик юритиш ҳуқуқини қандай тушунасиз? Адабиётлар 1.С.Н.Усмонов, Ю.Т.Додобоев, А.Худойбердиев. “Тадбиркорлик асослари”. “Фарғона”, 2000 2.С.С.Ғуломов.“Тадбиркорлик ва кичик бизнес”. Т.:”Шарқ”, 2002. 3.Э.Эгамбердиев, Ж.Хўжақулов.”Кичик бизнес ва тадбиркорлик”. Т.:”Маънавият”, 2003. 4.В.В.Волгин. “Торговые операции”. Москва, 2004 5.Н.В.Ласкина. “Международное торговое дело”. М.:”Экзамен”, 2004 6.www.cer.ru 7.www.uz.bussines.unitech.uz 8.www.torg.uz 9.www.edu.ru Download 150.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling