1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети
Лойиҳани молиялаштиришда таваккалчилик
Download 150.09 Kb.
|
МАЪРУЗАЛЛАР
8.3. Лойиҳани молиялаштиришда таваккалчилик
Тадбиркорлик фаолияти лойиҳасини молиявийлаштириш масала- ларини ҳал этилишида таваккалчиликни ҳисобга олиш - иккита асосий вазифани, яъни лойиҳани мунтазам амалга оширилиши учун зарур бўлган инвестиция оқими: инвесгицияни оптимал таркибини қабул қилиш ва солиқ имтиёзи эвазига капитал харажатлар миқдорини камайтириш вазифаларини ҳал қилишда самарадорликни энг муҳим шарти ҳисобланади. " Лойиҳани молиялаштириш режаси қуйидаги таваккалчилик турларини хисобга олиши шарт: - лойиҳанинг нояшовчанлиги таваккали; - солиқ таваккали; - қарзларни тўланмаслиги таваккали; - қурилишни тугалланмаслиги таваккали. Лойиҳани нояшовчанлиги таваккали олинадиган даромад ҳар қандай ўлчамдаги капитал қўйилмани қоплашни ва ўзини - ўзи оқлашини кафолатлашини таъминлаши шарт. Лойиҳанинг энг мақбул вариантини келтирилган ҳаражатлар формуласи орқали танлаш мумкин: С+ЕНК бу ерда С — маҳсулот таннархи, К — капитал қўйилма, Ен — капитал қўйилмадан фойдаланиш самарадорлигининг норматив коэффициенти. Капитал қўйилмаларнинг норматив ўзини реклама қилиши, турли имтиёзлар, рағбатлар билан жалб қилади. Маълум аниқ товар ва хизматлар бозорига кириб олгач, тадбиркор бозорни эгаллаши, ундаги ўз ҳиссасини кўпайтириш, кенгайтириш стратегиясини қўллайди. Бунда у товар (хизмат) нархини рақобатчига нисбатан бир мунча паст қўйиш, сотишгача ва сотилгандан кейинги яхшилаш, ўз корхонаси филиалларини кўпайтириш, воситачи — тижоратчилар билан алоқани яхшилаш ишларини амалга оширади. Тадбиркор бозорда ўз мавқеини ошириб, юқори фойда олишни таъминлагач, мудофаа стратегияси ва тактикасини ишга солиб, уни турли рақобатчилар тажовузидан сақлашга ҳаракат қилади. Ушбу босқичда у ўз товарининг сифатини оширишга, ишлаб чиқариш жараёнининг ва технологиясини такомиллаштириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, маҳсулотнинг ассортименти ва номенклатурасини янгилаб бориш орқали ўз мавқеини сақлашга ҳаракат қилади. Ишлаб чиқариш, сотиш, бошқариш харажатларини камайтириб бориш маблағларни, хом ашё ва материалларни тежаш эвазига эришилган фойдани сақлашга имкон беради. Тадбиркор учун ҳамма вақт ҳам ўнгидан келавермайди. Товар ўз вақтида янгиланмаса, унинг ҳаётий цикли бир кунмас бир кун тугайди. Ана шундай ҳолатда тадбиркор чекиниш, бозорни ўз вақтида тарк этиш, маркетинг стратегиясини ва тактикасини амалга оширишга мажбур бўлади. Ўз вақтида чекиниш бозорни сақлайди. Бунда, албатта, тадбиркор ўз фаолият даврини чўзишга ҳаракат қилиб кўради. Аммо ушбу аниқ соҳа ва бозорда хонавайрон бўлиши шак-шубқасиз туюлса, камроқ зиён билан ёки зиёнсиз уларни тарк этиши маъқул. Бунинг учун эса товар нархини таннарх нархигача тушириб бўлса хам тезроқ сотиб қутилиши ва бошқа соҳага (бозорга) кириш йўлини ахтаришга тўғри келади. Умуман тадбиркор аниқ бозорга кириб келаётган босқичидаёқ, хар эҳтимолга қарши чекиниш йўлини ҳам олдиндан белгилаб олиши мақсадга мувофиқдир. Тадбиркор ўз фаолиятининг уч хил, яъни ривожланиш, мавқеини сақлаш ва чекиниш ҳолатларини олдиндан ҳисобга олиши фойдадан ҳоли эмас. Юқоридаги тадбирларни қабул қилиш ва уни мувоффақиятли бажарилишини таъминлаш учун тадбиркор иш фаолияти давомида, аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда қарорлар қабул қилади ва аксарият ҳолларда, улар таваккалчилик билан боғлиқ бўлади. Таваккалчиликка боғлиқ бўлган қарорларни қабул қилинишида тадбиркор объектив ва субъектив омилларни ҳисобга олиши даркор. Қарор қабул қилинишида, ахборотлар кўлами муҳим ўрин тутади. Ахборотларнинг ҳаддан ташқари кўплиги ҳам уларни белгиланган муддат ичида кўриб чиқиш имконини бермайди. Ахборот тақчиллиги эса қарор қабул қилинишида нормал ҳол ҳисобланиб бу талаб этилаётган натижаларга таваккалчилик билан эришишга боғлиқдир. Ахборотнинг кўплиги қарор қабул қилишга тўсқинлик қилади. Таваккалчилик билан боғлиқ қарорларни энг чегаравий ҳоллари ўта эҳтиёткорлик авантюризм ҳисобланади. Ўта эҳтиёткорликда таваккалчилик нолга яқин, авантюризмда эса таваккалчилик энг катта бўлади. Биринчиси ҳам иккинчиси ҳам салбийдир. Чунки ўга эқтиёткорлик самаранинг паст бўлишига олиб келса, авантюризм эса кўзда тутилган натижага, таваккалчиликни юқори эканлиги оқибатида, эришишга — имкон бермайди. Бу борада оптимал қарор қабул қилиниши талаб этилиб, асосланган таваккалчиликни ўз таркибига олади. Асосланган таваккалчилик деярли ҳар доим фойдалидир. У тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини оширади. Қарор — бошқарув асосидир, бунда бир неча имкониятлар ичидан энг маъқул фаолият усули танлаб олинади. Оптимал қарор яхши ва ўта яхши қарорлар оралиғида ётади. Тўғри қарорга келиш — тадбиркор фаолиятини муваффақиятли бўлишини гаровидир, чунки бундай қарорга келиш таваккалчилик даразасини камайишига ҳамда юқори якуний кўрсаткичларга эришиш имконини беради. Бошқарув қарорларни қабул қилиниши, америка социологи М. Рубенштейн томонидан шакллантириб берилган қоидаларга бўйсуниши керак: 1. Аввал яхлит муаммо бўйича тушунчага эга бўлгандан кейингина, майда қисмлари ичига кириб бориш лозим. 2. Мавжуд вариантларни барчасини кўриб чиқмасдан туриб, қарор қабул қилманг. 3. Шубҳаларнинг — ҳатто энг тўғри туйилган фикрларга ҳам ишончсизлик кўзи билан қаранг, уларни бекорга чиқаришдан чўчиманг. 4. Олдингизда турган муаммога ҳар томонлама назар ташланг, ҳатто муваффақият қозонишингиз имкони минимал бўлган тақдирда ҳам. 5. Ҳал этилаётган муаммо моҳиятини яхшироқ тушуниб олиш учун моделлар ёки шу сингари муаммоларни аввал ҳал этилган йўлларини изланг. Диаграммалар ва схемалардан фойдаланинг. Улар бир назар ташлагандаёқ кенг кўламли муаммони қамраб олишингизга имкон беради. 6. Ўзингизга ва шеригингизга иложи борича кўпроқ савол беринг. Тўғри берилган савол, айрим ҳолларда берилган жавоб мазмунини тубдан ўзгартириб юборилиши мумкин. 7. Каллангизга келган биринчи қарорданоқ қаноатланманг. Унинг заиф тарафларини топишга ҳаракат қилинг. Мазкур муаммони ечишнинг бошқа йўлларини излаб топинг ва уларни биринчи қарорингиз билан таққосланг. 8. Узил-кесил қарорга келишдан олдин, ўз муаммоларингиз ҳақида бирорта билан фикрлашиб олинг. 9. Сезгингизга ишонинг. Мантиқий фикр юритишнинг муаммо таҳлилидаги ҳал қилувчи ўрни беқиёсдир, шундай бўлсада, ўз сезгингизни ҳам камситманг. 10. Ҳар бир инсон ҳаётга ва доимий юзага келувчи муаммоларга ўз нуқтаи назаридан ёндошишини эсда тутинг. Изоҳли луғатлар Таваккалчилик -бу фойдадан маҳрум бўлиш ва бошқа сабабларга кўра зарар кўриш сингари ёмон оқибатлар рўй бериш эҳтимоли. Сиёсатга доир хавфлар - бу харидор мамлакатда импортнинг тақиқланишига алоқадор хавф. Савдо таваккалчилик - бу ўзаро тўловларнинг кечиктирилиши, шартнома шартларининг бажарилмаслиги оқибатида эҳтимол (таваккал) қилинадиган зарар ёки олинмайдиган даромад. Тизимли таваккалчилик - бу, у ёки бу бозорда коньюктуранинг ёмонлашиши ёки тушиб кетиши оқибатида эҳтимол қилинадиган зарар. Селектив таваккалчилик - бу у ёки бу бозорда инвестиция объектини нотўғри танлаб олиниши оқибатида кўриладиган таваккал зарар ёки бой берилган наф. Инвестиция таваккалчилиги бу- янги товар ёки хизмат, янги технологияни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг қопланмаслиги оқибатида кўриладиган таваккал зарар. Ишлаб чиқариш таваккалчилиги – ишлаб чиқариш ва маҳсулот сотиш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш), турли кўринишдаги ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ. Назорат саволлари Таваккалчиликнинг мохияти нимадан иборат? Таваккалчиликнинг қандай турлари мавжуд? Тижорат таваккалчилиги деганда нимани тушунасиз? Лойихани режалаштиришда таваккалчиликнинг ахамияти қандай? .Тадбиркорлик таваккалчилигини қандай тушунасиз? .Ишлаб чиқариш таваккалчилигини тушунтириб беринг? .Молиявий таваккалчилигини қандай тушунасиз? .Корхона таваккалчилиги қандай бошқарилади? .Бозор таваккалчилиги нимага асосланади? . Таваккалчиликни суғурталаш мункинми? Адабиётлар 1.С.Н.Усмонов, Ю.Т.Додобоев, А.Худойбердиев. “Тадбиркорлик асослари”. “Фарғона”, 2000 2.С.С.Ғуломов.“Тадбиркорлик ва кичик бизнес”. Т.:”Шарқ”, 2002. 3.Э.Эгамбердиев, Ж.Хўжақулов.”Кичик бизнес ва тадбиркорлик”. Т.:”Маънавият”, 2003. 4.В.В.Волгин. “Торговые операции”. Москва, 2004 5.Н.В.Ласкина. “Международное торговое дело”. М.:”Экзамен”, 2004 6.www.cer.ru 7.www.uz.bussines.unitech.uz 8.www.torg.uz 9.www.edu.ru Download 150.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling