1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети
Замонавий шароитда рақобатчиликнинг ривожланиши
Download 150.09 Kb.
|
МАЪРУЗАЛЛАР
10.2. Замонавий шароитда рақобатчиликнинг ривожланиши
Ишлаб чиқарувчилар рақобатининг муҳим ўринларидан бири маҳсулот сотиш ва истеъмол бозори учун курашдир. Масалан,10% бозорнинг йўқотилиши, одатда фойдани 5 - 6%га камайишига олиб келади. Истеъмол учун курашда рақобатчи ишлаб чиқарувчига етарлича баҳо бермаслик хатто энг йирик компанияларни ҳам зарар кўришига ҳатто инқирозга юз тутишига олиб келган. Сотиш бозори учун кураш билан бир қоторда хом ашё, меҳнат ресурслари, капитал бозорлари, илмий-техник янгиликлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш учун рақобатчилик ривожланиб боради. Сўнги пайтларда, айниқса меҳнат ресурслари соҳасида рақобатчилик кучаймоқда. Ривожланган мамлакатларнинг миллий таълим тизими ҳозирги фирмаларнинг юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжини қондира олмайди. Бу муаммони ҳал этиш учун компаниялар ўзларининг хусусий олий ўқув юртларини очмоқдалар (айниқса Японияда бир фирмадан бошқасига ўтиш амалда мумкин эмас) ёки бош компанияларнинг, хатто бошқа мамлакат мутахассисларини ўзларига ўтишларига қизиқтирмокдалар. Илмий-техника соҳасида эришилаётган оламшумул янгиликлар фан ва техника соҳасида ҳам рақобатчиликни кучайишига олиб келмоқда. Илмий ихтиро ёки бутунлай янги товарни ишлаб чиқарилишини ўзлаштирилиши компанияни янги чўққиларга олиб чиқади (масалан, «Сони» фирмасини «Бетамакс» видеомагнитофонлари): лекин рақобатчи томонидан ана шундай ихтироларни қилиниши фирмани кўп йиллик меҳнатини йўққа чиқариши ҳам мумкин. Аммо рақобатчилик ҳар доим ҳам кураш билан боғлиқ бўлавермайди. Масалан, IВМ компанияси ўзининг IВМ РС турдаги компьютерининг техник кўрсаткичлари ҳақида бу компьютерлар ишлаб чиқарилишига қадар анча олдин матбаада чоп этди. Бундан кўзланган мақсад, четдан ишлаб чиқарувчиларни жалб этиш бўлиб, ўзининг азалий рақобатчиси «Диджитэл Эквипмент» компаниясига хам бир қатор интеграл схемаларни тайёрлаш учун топширди. Бу билан компьютерларнинг шу тури бўйича стандартларни назорат этиш ҳуқуқини қўлга киритди. 1979 йилда «Крайслер» компанияси инқирозга юз тутган даврда, унинг энг ашаддий рақобатчиси бўлган «Дженерал моторс» «Крайслер»га катта миқдорда кредит беришга қарор қилди. Бундай ҳотамтойликнинг сабабини кейинчалик «Крайслер» фирмасининг президенти Ли Якокка шундай изоҳлади: «Ўша пайтда кичик ўлчамли автомобилларга бўлган талабни фақат импорт қондира олиши мумкин бўлиб қолган эди, шунинг учун «Крайслер» фирмасининг йўқолиб кетиши нафақат Америкага бундай автодюбилларни импорт этилишини кўпайишига, балки автомобил саноати иш жойларини экспорт қилинишига олиб келар эди, агар «Крайслер» банкрот бўлса, ўнлаб иш жойлари Америка учун йўқотилиб, Японияга ўтиб кетар эди». Шу тариқа, «Дженерал Моторс» ёнгинасида янги ниҳоятда қувватли «Джанон Инкорпорейтед» фирмасини рақобатчи сифатида кўришни истайади. Download 150.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling