1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети
Download 150.09 Kb.
|
МАЪРУЗАЛЛАР
5.4. Хизмат юзасидан муносабатлар
Бизнес ютуғи нафақат фирма ишини иқтисодий кўрсаткичларига, балки сезиларли даражада тадбиркорнинг ўз хизматчилари билан муносабати нақадар тўғри қурилганига боғлиқ. Юқори натижага эришаётган ишбилармонлар ўз ишида инсон омилига катта эътибор берадилар, яъни ўз хизматчилари билан муносабатларини ўзаро қурмат, тартиб, қакгуйлик, одиллик асосида қурадилар. Тадбиркор ва ишчиларнинг муносабатлари асосий иш битимида белгиланади. Қисман уларда қуйидагилар изоҳланади: • Ишчи мажбуриятлари. • Иш ҳақини тўланиши ва муддати. • Иш кунининг давомийлиги. • Бевосита раҳбари. • Малака ошириш, иш ҳақини ошириш шарти ва бошқа масалалар. • Меҳнат таътилининг давомийлиги ва шарти, касаллик варақаси бўйича ҳақ тўлаш ва бошқа енгиллик ва ижтимоий имтиёзлар. • Ишга олинаётган ҳар бир кишига уч ойдан олти ойгача синов муддати белгилаш маъқул. Шу давр ичида янги ишчининг айнан бирор ишни мутахассислик даражасига ва малакасига, лавозим талабларини ҳисобга олган қолда ўрганиш мумкин. Инсоннинг жамоа билан киришиб кетиш, спиртли ичимликларга муносабати, интизомийлик ва унинг касб сифатига бевосита боғлиқ бўлмаган сифатлари кузатиш манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас. Текшириш давомида кузатилаётган ишчиларнинг зарур билим ва амалий мақорати аникланади. Тадбиркор бошлиқлар, мутахассислар ва хизматчиларнинг маж-буриятлари хажми ҳақида қўшимча кўрсатма ва низомларда кўрсатиб қисҳартириш ёки купайтириш мумкин. Бундай ҳолда ишчи маҳаллий шароитга нисбатан маълум кўрсатмаларда кўрсатилган вазифаларни бажара олишлиги бўйича синовдан ўтказилади. Ишчини синаш фақат тадбиркор томонидан эмас, балки иккала томоннинг розилиги билан ўтказилади, чунки у меҳнат шартномасининг қўшимча шартларини акс этгиради. Агар меҳнат шартномаси тузилаётганда синов ўрнатилганлиги ҳақида томонларнинг розилиги бўйича билимлар бўлмаса, ишчи синовга бардош бермаганлигини сабаб қилиб уни ишдан бўшатиш мумкин эмас. Синов шартлари ишга қабул қилиш ҳақдааги бўйруқда албатта ўз аксини топиши керак. Акс қолда агар у аризасида ёки оғзаки ҳолда ишга қабул қилинганлигига рози бўлган бўлса, у синов шартисиз ишга қабул қилинган ҳисобланади. Тадбиркор структураларида касб ва лавозимлар ўзаро боғлиқлиги бу тадбиркор жамоаларнинг биргаликда ишлашга интилишини оширади, ишлаб чикариш жараёнида ташкилотчилик ва бошқариш юзасидаги масалаларни ҳал килишни енгиллаштиради, меҳнат жамоасининг ишчилар ўртасида у ёки бу ишчининг тақсимотини текширишни таъминлашга имкон беради. Тадбиркорнинг ўз хизматчилари билан муносабатни мустақкамлашда қуйидагилар катта аҳамиятга эга: • Ишчи ва хизматчиларнинг фирма ишини муҳим масалаларини муҳокама қилиш ва ечишга кенгроқ жалб қилиш, фирма бўлинмаларининг бошлиқлари билан мунтазам равишда мулоқот қилиш. • Ишчи ва хизматчилар орасида жавобгарликни ошириш мақсадида ва ишдаги бир оқангликни йўқотиш муаммосини ҳал килиш учун ишни вақти-вақти билан тақсимлаб бериш. Масалан, конвейерда ишлаётган ишчига бирор бир машинани бутун бир қисмини йиғишни, котибага директор ёрдамчиси вазифаларини бажаришни топшириш мумкин, булар унинг шахсий қадрият қиссаларини оширади. • Ўз ишчиларининг малакасини ошириш ҳақида қайғуриш, малакали ходим фирма ишининг самарадорлигини оширади, янгиликларни фаолроқ тадбиқ этади. • Иш ҳақини ишчининг касб маҳоратини ўсишига қараб ошириб бориш. • Ўз хизматчиларининг фаровонлиги ҳақида доимо қайғуриш. Download 150.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling