1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети
Download 150.09 Kb.
|
МАЪРУЗАЛЛАР
5.5. Мижозлар билан муносабатлар
Кичик бизнесда мижозлар билан муносабатга муҳим аҳамият бериш керак. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг, яримтайёр маҳсулотларнинг ва тайёр маҳсулотларнинг кўп турларини узоқ муддат саклаш мумкин эмас, уларни тезлик билан тарқатиш керак. Шунинг учун тадбиркор тизимининг ҳар бир ишчиси ўзи ишлаб чиҳараётган маҳсулотини сотувчига дахл-дорлигини қис қилиши керак. Алоҳида қишлоқ, хўжалик корхонаси каби кичик бизнес мижоз сифатида, даллоллик идораси, биржа, тайёрлов ташкилоти қайта ишловчи корхона, шунингдек маҳсулотларнинг доимий буюртмаси ёки харидори бўлган айрим шахслар гавдаланиши мумкин. Мижоз ким бўлишидан қатъий назар: ташкилотми, корхонами, фирмами ёки якка шахсми — аввало тадбиркор олдида ўз муаммолари билан мурожаат килаётган инсон эканлигини эсда тутиши лозимдир. Изоҳли луғатлар Бизнес одоби – бу тадбиркорликни виждонан юритиш талаби. Этика - бу, маълум жамият, кишилар гурухи, касбкорлар учун қўлланиладиган рухий ва ахлоқий меъёрлар тизимидир Бизнес этикаси -:бу қонунни ҳурмат қилиш, тўғрилик, ўз сўзига ва тузилган шартномага жавоб бериш, ишончлилик, ишонч ва ижтимоий жавобгарлик, хеч қачон ва қеч қандай шароитда ўз хизматчиларини, буюртмачиларни, ҳиссадорларни, рақбарларни, мол етказиб берувчиларни, назорат қилувчи идораларни алдамаслик мажбуриятлари . Маънавий сифатлар — бу тадбиркорнинг дунёқараши, тарбияси, эътиқоди кабилар киради. Ижтимоий-руҳий сифатлар — бу тадбиркорнинг жамиятга фойдали бўлишини таъминловчи, унга табиат томонидан берилган сифатлардир. Компетентлик — бу тадбиркорнинг бирор масалани ечиш юзасидан ва тажрибанинг етарлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан асосланиши, яъни масалани ҳал қилишга ҳаққи борлигини билдиради. Эмпатия – бу бошқарув фаолияти психологиясининг бир кўриниши: бирор кишига чин кўнгилдан муносабатда бўлган ҳолатда унинг фикрини ўрганиш услуби. Назорат саволлари 1.Тадбиркорлик этикасининг моҳиятини тушунтиринг? 2. Тадбиркорнинг шахсий хусусиятлари нималардан иборат? 3. Тадбиркор мижозлар билан муносабатларини қандай амалга ошириши керак? 4. Тадбиркор шериклар билан алоқаларини мустақкамлашда нималарга аҳамият бериши лозим? 5.”Бизнесменнинг аҳлоқ кодекси” биринчи марта қерда ишлаб чиқилган. 6.Тадбиркор қандай талабларга жавоб бериши керак? 7. .Тадбиркор раҳбар қандай ҳислатларга эга бўлиши керак? 8..Тадбиркор маданиятини қандай тушунасиз? 9. .Тадбиркор раҳбарнинг иш услубини қандай тушунасиз? 10. .Тадбиркорнинг бизнесдаги муваффақиятини таъминловчи асосий омиллар нимада? Адабиётлар 1.С.Н.Усмонов, Ю.Т.Додобоев, А.Худойбердиев. “Тадбиркорлик асослари”. “Фарғона”, 2000 2.С.С.Ғуломов.“Тадбиркорлик ва кичик бизнес”. Т.:”Шарқ”, 2002. 3.Э.Эгамбердиев, Ж.Хўжақулов.”Кичик бизнес ва тадбиркорлик”. Т.:”Маънавият”, 2003. 4.В.В.Волгин. “Торговые операции”. Москва, 2004 5.Н.В.Ласкина. “Международное торговое дело”. М.:”Экзамен”, 2004 6.www.cer.ru 7.www.uz.bussines.unitech.uz 8.www.torg.uz 9.www.edu.ru Download 150.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling