1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети
Давлат томонидан антимонопол назорат тизими
Download 150.09 Kb.
|
МАЪРУЗАЛЛАР
10.3. Давлат томонидан антимонопол назорат тизими
Иқтисодиёти бозор принципларига асосан қурилаётган барча мамлакатларда монополияга қарши бошқарув ишлари олиб борилади. Маъмурий ва иқтисодий чоралардан ташқари давлат томонидан ишлаб чиқарувчиларнинг бозорни монополиялаштиришга қарши юридик чоралар ҳам қўлланилади. Шу тариқа, антимонопол бошқаруви иқтисодий, маъмурий ва қонуний актлар мажмуаси сифатида намоён бўлиб, бозорда рақобатчиликка шароит яратиши ва ишлаб чиқарувчиларнинг бозорни монополиялаштириш борасида ҳаракатларини чеклашни кўзда тутади. Ғарб мамлакатларининг тажрибаси, давлат томонидан бозорни бошқаришни бу шаклини зарур эканлигини кўрсатади. Монополияни кўзлаган шартномаларни таъқиқлаш борасида биринчи қонун 1889 йилда Канадада, кейинчалик 1890 йилда АҚШда (Шердлан қонуни) чиқарилди. Бу қонунларга асосан монополияни ташкил этиш жиноят деб белгиланди ва жиноий жавобгарлик жорий этилди. Бу жавобгарликка кўра 5000 доллар миқдорида (кейинчалик 50000 долл) жарима ёки бир йилгача озодликдан маҳрум этиш кўзда тутилди. Тез орада монополияга қарши қонунлар Австралия ва Янги Зелландияда, сўнгра Европа мамлакатларида ҳам (Белгияда - 1935 йилда,) қўлланила бошланди. АҚШда бозордаги ҳиссаси 90 - 100 фоизни ташкил қилган монополия-корпорацияларни сўзсиз, йўқ қилиш ёки қаттиқ назорат остига олиш кўзда тутилади. Ўзбекистон Республикасида антимонополияга тааллуқли қонун-ларнинг ўзига хос хусусиятлари. Бозор иқтисодиётига ўтиш иқтисодий муносабатларни янгилашни иқтисодиётни бошқаришнинг тегишли таркибини (структурасини) яратишни талаб қилмоқда. Шу сабабли республикамизда бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда янги давлат тузилмалари ташкил этилмоқда Республика Президентининг 1996 йил 15 майдаги фармонига асосан Молия вазирлиги монополияга қарши ва нарх сиёсатини ёритиш бош бошқармаси асосида ташкил этилган Молия вазирлиги ҳузуридаги монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ҳамда унинг жойлардаги ҳудудий бошқармалари бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиқиб тузилган давлат тузилмаси ҳисобланади. Чунки марказлашга режалаштириш даврида таркиб топган халқ хўжалигининг таркибий тизимида, нафақат яккаҳоким ҳолатидаги корхоналар, балки шундай имкониятга эга бўлган халқ хўжалигининг турли тармоқлари ҳам шаклланган. Шу сабабли республика ва маҳаллий товар бозорларида монополистик мавқега эга бўлган корхоналар фаолиятини назорат қилиш ва бу тармоқларда рақобат муҳитини яратиш бугунги кунда муҳим вазифа ҳисобланади. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига айнан шу вазифалар юклатилган бўлиб монополияга қарши қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш: рақобатни ва тадбиркорликни ривожлантириш асосида бозор муносабатларини шаклланишига кўмаклашиш: монополистик мавқедаги хўжалик субъектлари томонидан товар ва молия бозорларида устунлик мавқеининг суистеъмол қилиниши олдини олиш ва бунга йўл қўймаслик, ноҳалол рақобатга ва истеъмолчилар манфаатларини камситилишига барҳам бериш чора-тадбирларини кўриш монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида монопол мавқедаги кор-хоналарнинг ўз маҳсулотларига юқори нарх белгилаш орқали истеъмолчиларга ўз тайзиқини ўтказиши, монополияга қарши қонунни бузишнинг асосий кўриниши ҳисобланади. Шу сабабли, Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 сентябрдаги 323 - сонли қарорига асосан корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот улуши, шу маҳсулот бўйича республика ёки маҳаллий товар бозор ҳажмида саноат маҳсулотлари бўйича 65 фоиздан, озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича 35 фоиздан ошганда монополистик мавқедаги корхона сифатида давлат реестрига киритилиб, ишлаб чиқарилаётган монопол турдаги маҳсулотлар нархларини корхона маҳаллий реестрга киритилганда вилоят молия бошқармасига, республика давлат реестрига киритилганда Молия Вазирлигига эълон қилиб, молия органлари томонидан нархларни асослигини кўриб чиқилиб рўйхатга олингандан кейин қўллаш тартиби жорий этилган. Нархларни эълон қилишнинг белгиланган тартиби бузилганда, монополист корхона томонидан рўйхатга олинган нархлар ўртасидаги фарқ ундириб олинади. 1997 йил 1 январдан бошлаб эса шу миқдордаги жарима ҳам қўлланади. Бундан ташқари монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига республика Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун ижроси ҳам юклатилган. Ўзбекисон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги қонун товар бозорларида монополистик фаолият ва инсофсиз рақобатнинг олдини олиш, уни чеклаш, тўхтатишнинг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини белгилаб, рақобат муносабатларининг шаклланиши ва самарали амал қилиши учун шароитлар таъминлашга қаратилган. Ушбу қонун Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эллик шахслар, давлат бошқарув органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қатнашадиган товар бозорларидаги рақобатга таъсир кўрсатувчи муносабатларга нисбатан татбиқ этилади. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида қуйидаги со-ҳаларда табиий монополиялар субъектлари фаолиятини бевосита давлат томонидан тартибга солиш назарда тутилиши мумкин: - нефть, газ конденсати, табиий газ ва кўмир қазиб чиқариш: - нефть, нефть маҳсулотлари ва газни магистрал қувурлар орқали узатиш: - электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш ва узатиш: - темир йўлларда йўловчи, багаж ва юк ташиш: - порт ва аэропортларнинг хизматлари: - ҳамма учун мўлжалланган электр ва почта алоқаси хизматлари: - сув қувурлари ва канализация хўжалиги хизматлари. қонунда монополияга қарши давлат органларининг вазифалари, фаолият йўналишлари, ваколатлари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгилаб қўйилган. Изоҳли луғатлар Рақобат – бозор субъектлари иқтисодий манфаатларининг тўқнашишидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ нафликка эга бўлиш учун курашни англатади. Рақобат шакллари – рақобатчилик муҳитнинг етуклик даражаси билан фарқланиб соф (эркин) рақобат, монополистик рақобат, монополия ва олигополияни ўз ичига олади. Рақобат усуллари – рақобат курашида қўлланиладиган восита ва дастаклардан иборат бўлиб, бунда рақобат нарх воситасида ва нархсиз рақобатлашиш усуллари орқали амалга оширилади. Нарх – бозор иқтисодиёти шароитида товар ва хизматларнинг ижтимоий қиймати ва ижтимоий нафлилигининг пулдаги ифодасидир. Улгуржи нархлар – ишлаб чиқарувчилар томонидан товарлар катта партияларда бир йўла кўтарасига сотилганда қўлланиладиган нарх. Чакана нархлар – товарлар бевосита истеъмолчиларга сотиладиган нархлардир. Дотациялашган нарх – давлат бюджети ҳисобидан махсус арзонлаштирилган нархдир. Демпинг нарх – бозорда ўз мавқеини мустаҳкамлаш ва рақибларини сиқиб чиқариш учун фойдаланилиб, бозорга кириб олиш нархи деб ҳам аталади. Нуфузли нарх – аҳолининг юқори даромад олувчи қатлами харид қиладиган товарларни сотишда қўлланилади. Нарх диапазони – нархлар оралиғида фарқнинг пулдаги ифодаси. Эркин нархлар – талаб ва таклиф таъсирида шаклланадиган нархлардир. Назорат саволлари 1. Рақобатнинг моҳияти ва мақсадини тушунтириб беринг. 2. Рақобатнинг қандай турлари мавжуд? 3. Рақобат турларининг бир-биридан фарқи нимада? 4. Ҳозирги даврда рақобатнинг ривожланишида қандай муамолар мавжуд? 5.Рақобатчилик мунособатларининг ривожланиши қандай босқичлардан иборат? 6.Тадбиркорликда рақобатнинг аҳамияти қандай? 7.Рақобатнинг хусусияти ва асосий белгилари қандай? 8.Соф рақобат шароитида нархнинг шаклланишини тушунтириб беринг 9.Давлат монопоияси рақобатга қандай таъсир этади?. 10.Ўзбекистонда рақобатчилик қандай ҳуқуҳий асосга тайанади? Адабиётлар 1.И.А.Каримов «Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон хаёт приовард максадимиз» Т.: «Узбекистон» 2000. 2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида. «Халқ сўзи», 2003 йил 28 январь. №23, (3135). 3.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори. Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллайштириш чора-тадбирлари тўғрисида. «Халқ сўзи», 2003 йил 22 апрель, №85. (3197). 4.С.Н.Усмонов, Ю.Т.Додобоев, А.Худойбердиев. “Тадбиркорлик асослари”. “Фарғона”, 2000 5.С.С.Ғуломов.“Тадбиркорлик ва кичик бизнес”. Т.:”Шарқ”, 2002. 6.Э.Эгамбердиев, Ж.Хўжақулов.”Кичик бизнес ва тадбиркорлик”. Т.:”Маънавият”, 2003. 7.В.В.Волгин. “Торговые операции”. Москва, 2004 8.Н.В.Ласкина. “Международное торговое дело”. М.:”Экзамен”, 2004 9.www.edu.ru - Россия Федерация олий ўқув юртларида ўқитилаётган фанлар бўйича ўқув-услубий комплекслар. www.som.pu.ru - Санкт-Петербургский Государственный Университет, факультет менеджмент Download 150.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling