1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети


Ишловчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилиши бўйича жавобгарлик


Download 150.09 Kb.
bet28/41
Sana24.02.2023
Hajmi150.09 Kb.
#1226536
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   41
Bog'liq
МАЪРУЗАЛЛАР

7.3. Ишловчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилиши бўйича жавобгарлик
Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишнинг ажралмас қисми — тадбиркор-корхоналарнинг амалдаги қонунлар ва корхона уставига асосан меҳнат шартномаси тузиш орҳали ишчи-хизматчиларни ишга ёллаш ва ишдан бўшатиш ҳуқуқидир.
Мулкчилик шаклидаи қатъий назар барча корхоналарда ишлов-чилар учун меҳнат қонунчилигини тенг тадбиқ этилиши ва иш вақтининг давомийлиги, дам олиш, меҳнатга хақ тўлаш, хавфсиз меҳнат шароитини яратиш, ижтимоий тиббий ва бошқа кўринишдаги суғурта қилиш соҳасида ижтимоий кафолат берилиши умумий қоида сифатида белгилаб қўйилган.
Корхона мустақил равишда ўз ишчилари учун қўшимча меҳнат таътили бериши, иш куни вақтини қисқартириши, рағбатлантириш чораларини кўриши меҳнатга ҳақ тўлашни шакллари, тизими ва ўлчамларини белгиланиши мумкин.
Меҳнат шартномасини тузилиши тадбиркор корхона зиммасига маълум мажбуриятлар юклайди ва уларни бажармаслик юзасидан жавобгар ҳисобланади.- Бу жавобгарлик фақат корхонанинг мулкчилик ҳуқуқларига эмас, балки унинг мансабдор шахслари, биринчи ўринда корхона раҳбарига тааллуқлидир.
Давлат назорат органлар {меҳнат бўйича техник инспекция, ҳуқуқий инспекция, давлат энергия назорати, санитария эпидемия назорати, органлари ва қ.к.) томонидан ўтказиладиган текширувтюр натижасида аниқланган, ишловчилар қаёти ва соқлиги учун қавфли шароитларни юзага келтирувчи қонунбузарликлар учун корхоналарга нисбатан чоралар кўрилади, ишни тўхташиши дастгоқлар ва жиқозлардан фойдаланишни таъқиқлаш борасида маъмурият учун бажарилиши мажбурий бўлган ҳарорлар чиҳарилади.
Меҳнат шароитини бузилиши бўйича жавобгарликнинг асосий шакли — айбдор мансабдор шахслар жавобгарлиги ҳисобланади. Уларга нисбатан интизомий, маъмурий, моддий жиноий чоралар (қонун билан белгиланган тартибда) қўлланилади.
Интизомий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Меҳнат қонунлари Кодексида белгиланган тартибда қўлланилади.
Мансабдор шахсларга нисбатан интизомий жавобгарлик меҳнат қонунлари, шу жумладан меҳнат муқофазаси талаблари бузилганда жарима кўринишида қўлланилади.
Жамоа шартномалари бажарилмаганда, уларни лойиҳасини ишлаб чиқишда жамоа билан музокара олиб бориш. тартиби бузилганда, зарур ахборотлар берилмаганда, суд томонидан белгиланган жарималар тўланмаганда маъмурий чоралар қўлланилади.
Фуқаролар ҳуқуқлари бузилган бир қатор ҳолларда айбдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилади.
Ноқонуний тарзда ишдан бўшатилгани ёки бошқа ишга ўтказилгани ва кейинчалик ўз ишига тикланган шахсларнинг мажбурий ишга келллаган кунлари билан боқлиқ харажатлар учун айбдор мансабдор шахслар моддий жавобгарликка тортиладилар.

Download 150.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling