1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети


- МАЪРУЗА. Тадбиркорларнинг жавобгарлиги


Download 150.09 Kb.
bet26/41
Sana24.02.2023
Hajmi150.09 Kb.
#1226536
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   41
Bog'liq
МАЪРУЗАЛЛАР

7- МАЪРУЗА. Тадбиркорларнинг жавобгарлиги
7.1. Давлат бошқаруви органлари олдидаги жавобгарлик
7.2. Хўжалик шартномалари бўйича шериклар олдидаги жавобгарлик
7.3. Ишловчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилиши бўйича жавобгарлик
7.4. Корхона мулкининг эгаси олдидаги жавобгарлик
7.5. Тадбиркорлар низоларини кўриб чиқувчи органлар
7.1. Давлат бошқаруви органлари олдидаги жавобгарлик
Тадбиркорликнинг ҳуқуқий статуси унинг ҳуқуқларини кўзда тутиш билан бир қаторда хўжалик фаолиятининг турли соҳаларидаги мажбуриятларини ҳам белгилайди.
Бу мажбуриятларни тўрт гуруҳга бўлиш мумкин: давлат бошқарув органлари олдидаги мажбуриятлари: хўжалик шартномалари бўйича шериклари олдидаги мажбуриятлари: корхона мулки эгасининг олдидаги мажбуриятлари ва ишчиларни ёллаш борасида меҳнат муносабатлари бўйича мажбуриятлар.
Давлат бошқарув органлари олдидаги мажбуриятлар, ички хўжалик фаолияти билан боғлиқ мажбуриятларни ўз ичига олади (давлат корхоналари учун).
Мулкчиликнинг турли шаклидаги корхоналарни ташкил этилиши ва фаолиятини давлат томонидан бошқарилиши билан боғлиқ маж-буриятлар корхонани ташкил этиш учун зарур шартларни бажариш алоҳида корхоналарни монопол ҳолатига йўл қўймаслик ва уларни товар бозорида инсофсиз рақобат юритишини олдини олишни; экологик ҳавфсизлик талабларига риоя қилинишини, атроф муҳитни ифлосланишига йўл қўймасликни; қонунчилик билан белгиланган солиқларни ўз муддатида ва ўлчамларда тўланишни, ўз вақтида даромадлар декларациясини тақдим этилишини, стандартлаштириш ва сертификация талабларини бажарилишини кўзда тутади.
Бу мажбуриятларни бажарилмаслиги тадбиркорларни жавобгар-ликка тортилишига олиб келади. Мулкий жавобгарлик иқтисодий жавобгарликни англатади. Мулкий жавобгарлик тадбиркорнинг иқтисодий фаолияти натижаларига у ёки бу даражада таъсир кўрсатади. Бу иқтисодий жавобгарлик бўлсада, ҳар доим юридик кўринишга эга, яъни қонуний ва меъёрий актлар орқали кўзда тутилган бўлади. Хўжалик муносабатлари бўйича шерикларига, ўз ҳолига мулкий санкцияларни қўлланилиши ҳуқуқий давлат принципларига зиддир.
Тадбиркорнинг жавобгарлиги — қўлланилиши ва олиб келган оқибатлар характерига қараб маъмурий, ҳуқуқий, жиноий бўлиши мумкин.
Тадбиркор жавобгарлиги аксарият ҳолларда маъмурий қонун бузарликларда (қасддан ёки эҳтиётсизлик оқибатида) намоён бўлади.
Тадбиркорнинг — бошқарув соҳасидаги қонунбузарликлари учун маъмурий жавобгарлйги меъёрий актлар, қонунлар Президент фармонлари орқали назорат қилинади.
Маъмурий, шу жумладан молиявий жавобгарлик кимнингдир .субъектив ҳуқуқларини бузганлиги учун эмас, жамият ва давлат манфаатларига зид келганлиги учун тадбиқ этилади, шу сабабли мос келувчи давлат бошқаруви органига қўлланилади. Одатда у жарима солиш кўринишида бўлиб, соф фойда ҳисобидан бюджетга ўтказилади.
Маъмурий жаримани ундириб олиниши сўзсиз амалга оширилади. Бироқ шу билан бирга қатор ҳолларда қонунчилик тадбиркорга маъмурий орган ҳаракати устидан судга шикоят аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқини кўзда тутади.
Тадбиркорликни давлат томонидан бошқарилишувининг асосий йўналишлари.
1. Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан бошқарилиши корхоналарни ташкил қилиш тартибини алоҳида тадбиркорлик фаолияти турларига лицензия берилишини, шунингдек бу қоидаларни бузилиши ҳолларида жавобгарликни кўзда тутади. Жумладан, рўйхатдан ўтмаган корхонани фаолият юритиши тақиқланади. Рўйхатдан ўтмаган корхонанинг даромади суд орқали маҳаллий бюджетга ўтказилади.
2. Тадбиркорлик фаолияти ёритишнинг зарур шартларидан бири, кўп ҳоллорда лицензия олиниши ҳисобланади. Айрим турдаги
тадбиркорлик фаолияти юритиш учун лицензия берилиши ва лицен-
зияни бекор қилиниши тартиби махсус қонунчилик актларида
белгилаб қўйилади.
3. Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан бошқарилшининг энг муҳим йўналишларидан бири Ўзбекистон Республикасининг «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги 1996 йил 27 декабрь қонунида белгиланган бўлиб, унда бу борадаги чеклашлар ва огоҳлантиришлар кўрсатиб ўтилган.
4. Давлат томонидан белгиланган нарх интизомини бузилиши жавобгарлиги бир қатор меъёрий актлар билан кўзда тутилган нарх ва таърифларни давлат бошқаруви томонидан белгиланади.
5. Стандартлаштириш ва сертификация қонунчилигига риоя қилиш жавобгарлиги «Стандартлаштириш ва сертификация» тўғрисидаги қонунда белгилаб қўйилган.
Давлат стандарти масъул ходимларига корхоналарда назорат олиб бориш ҳуқуқи бериб, қуйидагилар киради:
— текширилган маҳсулотни сотиш ёки уни ишлатишни таъқиқлаш ҳақида кўрсатма бериш;
— маҳсулотни яратиш, ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўриш, сотиш, сақлаш, ташиш, чиқитга чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш жараёнида давлат стандартлари талаби бузилганда аниқланган камчиликларни бартараф этиш кўрсатмаларини бериш;
— давлат стандартларининг мажбурий талабларини бузилиши ҳолларида жарималар солиш;
— давлат рўйхатидан ўтмаган ва стандарт талабларига жавоб бермайдиган импорт маҳсулотларни сотилишини таъқиқлаш.
6. Ўзбекистон Республикасининг солиқ қонунчилиги бўйича жавобгарлик.
Солиқ санкциялари қуйидагича ифодаланади:
— яшириб қолингач ёки камайтириб кўрсатилган даромад суммасини бюджетга ўтказилади ва шу суммага тенг миқдорда жарима солинади, шунингдек корхона раҳбарларига нисбатан маъмурий жарима қўлланилади.
Солиқ ўз муддатида тўланмаганлиги учун белгиланган тартибда устама жаримага тортиш.
Тўланмаган солиқларни ва жарима суммаларини ундириб олиниши юридик шахслардан тортишувсиз тартибда тўғридан-тўғри, жисмоний шахслардан эса суд орқали амалга оширилади.

Download 150.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling