1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети
Хўжалик шартномалари бўйича шериклар олдидаги жавобгарлик
Download 150.09 Kb.
|
МАЪРУЗАЛЛАР
7.2. Хўжалик шартномалари бўйича шериклар олдидаги жавобгарлик
Жавобгарлик кўринишлари. Шартнома мажбуриятларини бажар-маслик жавобгарлиги зарарни ундириб олинишда намоён бўлади. Зарарни ундириб олиниши - фуқаролик ҳуқуқий жавобгарликни асосий шаклидир. Зарар икки хил кўринишда бўлади. - ҳуқуқи бузилган, мулки йўқотилган ёки ишдан чиққан шахс томонидан қилинган харажатлар. - Оддий шароитдаги оборот орқали шахс олиши лозим бўлган даромадни олинмай қолиши. Жарима, устама жарима (неустойка) — қонун орқали белгилаб қўйилган пул суммаси бўлиб, шартнома талаблари бажарилмаган тақдирда қарздор томонидан тўланади. Ўтган даврларда томонлар шартномада кўрсатилган, қонунларда белгиланган санкциялар бўйича боғланган бўлсалар, ҳозирга келиб, улар ўзлари учун маъқул бўлган, шартномавий мажбуриятларни бажармаганлик учун санкцияларни қўллашга келишиб оладилар. Фуқаролик — ҳуқуқий жавобгарлик шартлари. Шартномани бажармаслик ёки талаб даражасида бажармаслик борасида жавобгарлик автоматик тарзда, ўз-ўзидан юзага келмайди. Бунинг учун қуйидаги шартлар бўлиши зарур: - зиммасига мажбурият юклатилган шахс томонидан ҳуқуқи бузилиши: зарарни мавжудлиги: кўрилган зарар билан ҳуқуқ бузулиш ҳаракати ўртасидаги сабабий боғланиш; ҳуқуқни бузувчининг айби. Сабабий боғланиш жавобгарлик шарти сифатида амалда муҳим ўрин тутади. Жумладан, товар етказиб берилмаган тақдирда ва бунинг натижасида режани бажарилмай қолганлиги ва кўзланган даромад олинмай қолгани исботланса, тадбиркор таъминотчи томонни судга бериши мумкин. Шартнома мажбуриятлари ичида бажариш муддати ҳам муҳим ҳисобланади. Шартномада кўрсатилган муддатларда ўз мажбуриятини бажара олмаган қарздор, кредиторнинг кўрган зарари бўйича жавобгар бўлади. Яъни қарздор бўлиб қолган тадбиркор ҳар қандай ҳолда ҳам кўрилган зарарни қоплаш мажбуриятидан озод бўлмайди. Кредитор томонидан тўлов ёки бажариш муддати узайтирилиши мумкин. Лекин узайтирилган муддат давомида ишнинг бажарилиши (қарзни берилиши) кредитор учун манфаатли бўлмай қолса, кредитор ишни бажарилишидан воз кечиши ва зарарни қопланишини талаб этишга ҳақлидир. Алоҳида ҳолларда (масалан, транспортда) бунга истесно берилиши мумкин. Шартномавий интизомни бузилганлиги учун санкциялар қўлла-нилиши, тадбиркорга иқтисодий манфаат келтирган тақдирдагина самарали бўлади. Маълумки турғунлик даврида, яъни давлат мулкчилиги шароитида давлат корхоналарига солинган жарима, корхона иқтисодиётига таъсир кўрсатмас эди, аксарият ҳолларда жарималар зарар кўрган корхона ҳисобига эмас, балки давлат бюджетига ўтказилар эди. Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги 1996 йил 5 май қонуни бозор иқтисодиётига ўтиш анъаналарига тўлиқ мос келиб, кредиторлар ва солиқ органларидан бўлган қарзларини, айтиб ўтилган қонун билан белгилаб ўтилган тартибда, корхона мулки сотилган тақдирда ҳам тўлай олмасалар, уларни беркитиш кўзда тутилади. Юридик жавобгарликнинг кўриб чиқилган шаклларидан ташқари қонунчилик, қонунбузар - тадбиркорга шартнома мажбуриятларини тезкорлик билан бажарилишини таъминлашни суд органларини четлаб ўтиб, таъсир кўрсатиш чораларини кўзда тутади. Бундай чораларга қуйидагилар киради: - олди-сотди шартномасида — сотиб олувчига сифатсиз товарни сотиб олиш ва пул тўлашдан бош тортиш ҳуқуқи берилади, агар олдиндан пул тўланган бўлса, уни қайтариб олиш ёки сифатли товар берилишини талаб этиши мумкин: - ташиб бериш шартномасида — барча тўловлар тўлангунга қадар юкни бермаспик: - кафолатли олди-сотди шартномасида — сотувчининг товар камчилигини бартараф этиши ёки алмаштириб бериш мажбурияти. Download 150.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling