1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети


Кредит берувчиташкилотларнинг хизматлари


Download 150.09 Kb.
bet20/41
Sana24.02.2023
Hajmi150.09 Kb.
#1226536
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   41
Bog'liq
МАЪРУЗАЛЛАР

5.4. Кредит берувчиташкилотларнинг хизматлари
Бозор иқтисодиётида тадбиркорлик фаолияти амалга оширилар экан пул маблағлари харакатини ташкилий шакли сифатида молия бозори ҳам шаклланади. Банк муассасалари ва мижозларнинг пул муносабатларини ҳуқуқий тарзда бошқарилиши муҳим ўрин тутади.
Муносабатларнинг шартномавий характери.
Кредит ташкилотлар, шу жумладан банк муассасалари ва мижозлар ўртасидаги муомалалар шартномавий характерга эга.
Мижознинг аризасига асосан банкда унинг ҳисоб рақамини очилиши банк шартномасининг якуни ҳисобланиб, ҳисоб рақамига тушган маблағни ҳисобга олиш, бу бўйича мижоз топшириқларини бажариш ва банкнинг иш юритиш тартиблари ва шартнома асосида белгилаб қўйилган қонуний актлар бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олади. Тадбиркорлар ўз маблағларини банк муассасаларида сақлашлари ва ўз мажбуриятлари бўйича бошқа корхоналар билан ҳисоб-китобларни нақд пулсиз, банк муассасалари орқали амалга оширишлари шарт. Бинобарин, нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш тадбиркорликда ҳисоб-китоб қилишнинг асосий кўринишидир. Ҳисоб-китобнинг қуйидаги тўлов талаби — тўлов топшириқи, аккредитив, чек, вексель кўринишлари кўп тарқалгандир.
Шунингдек, банклар ўзининг маблағлари ҳисобидан мижозларга хизматини кўрсатади. Бундай муомаланинг ҳуқуқи шакли қарз ва кредит шартномаси ҳисобланади.
Бундай шартноманинг хусусияти шундаки, қарз берувчи сифатида малакали тадбиркорбанк намоён бўлади. Унинг учун кредит бериш фаолиятининг асосий кўринишидир, зеро бунинг орқасидан банк даромад (фойда) кўради: мижоз учун эса кредит олиш вақтинчалик ҳисобланади.
Мижозларга кредит берилишида банкнинг хизмати қуйидагиларга асосланади:
- кредит имконияти (қарздан фойдаланганлик учун банкка белгиланган фоиз тўланади);
- кредитни қайтарилиши;
- кредит муддати (қарз маълум муддатга берилади):
- кредитни мақсадли эканлиги;
- кредитни таъминланганлиги.
Банк муассасалари ҳисоб-китоб ва кредит хизматидан ташқари мижознинг топшириғига кўра факторинг, молиявий лизинг, қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказиш, валюта операциялар ва қ.к. хизматлар кўрсатади.
Молиявий лизинг (ижара) — ижара берувчи (лизинг компанияси, банк) томонидан бажариладиган савдо-комиссион операциянинг кўринишидир. Молиявий ижара шартномасига кўра ижара берувчи ижарачи томонидан кўрсатилган мулкни сотувчидан сотиб олиш ва бу мулкни ҳақ тўлаш эвазига тадбиркорлик мақсадида вақтинчалик фойдаланиш ва эгалик қилиш учун бериш мажбуриятини олади. Мулкнинг қиймати ижара тўлови орқали, ижара муддати ичида тўлиқ қопланади. Ижара муддати тугаганидан сўнг мулк тўлиғича ижарачи ихтиёрига ўтади. Бу шартноманинг предмети тадбиркорлик фаолиятида қўлланиладиган, ер ва бошқа табиий объектлардан ташқари, барча ноистеъмол буюмлар бўлиши мумкин.
Мижоз (ижарачи) учун бундай лизинг муомаласи фойдалидир, чунки бунда у қимматбаҳо қурилма сотиб олишга бир вақтли капитал қўйишдан озод бўлади; ижара берувчи эса комиссион шартномада кўзда тутилган кўринишда фойда олади.
Факторинг — факторинг комланияси (банк) томонидан кўрса-тиладиган савдо-комииссион хизматдир
Факторинг қарз мижознинг дебитор қарзини инкассация қилиниши, кредит берилиши ва мижознинг кредит қарзларини кафолатланиши таъминланади.
Факторинг мижоз учун манфаатлидир, чунки қарзни тўланишида мижоз ҳуқуқларини фактор (банк) ҳимоя қилади:
фактор (банк) комиссион тўловларни олади:
ҳозирги шароитда молиявий лизинг, факторинг операцияларини ихтисослашган бўлинмаларини ташкил этувчи (шўьба корхоналари, филиаллар — лизинг, факторинг компаниялари) тижорат банклари амалга оширадилар.
Изоҳли луғатлар
Давлат буюртмаси - давлат буюртмалари бўйича шартномалар тузиш.
Ярмарка савдоси- намуналар бўйича улгуржи савдо-сотиқни амалга ошириш ва савдо битимлари тузиш.
Аукционлар — товарларни ким ошди савдоси бўйича сотилиши учун ташкил этилган бозордир.
Онкол битими - сотувчи товарни харидорга белгиланган муддатда, ҳақини тўланиши пайтидаги нархларда етказиб бериш
Опцион — мукофотли битимдир. қарши томонга битим тузилганда келишилган нархда белгиланган муддат мобайнида исталган куни товарни сотиш ёки сотиб олиш ёки зарарни қопланмаган ҳолда битимдан бутунлай воз кечиш ҳуқуқини беради.
Фьючерс – муайян товарни белгиланган вақтда етказиб бериш ёки етказиб берилганлигини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун бўйича мажбурий битимлар.
Консигнатор - товарни сотилгунга қадар ўз омборида сақлайди ва консигнант манфаати йўлида суғурта қилади.
Молиявий лизинг (ижара) — ижара берувчи (лизинг компанияси, банк) томонидан бажариладиган савдо-комиссион операциянинг кўринишидир.

Назорат саволлари


1. Тадбиркорлик соҳасида хўжалик алоқалари қандай амалга оширилади?
2. Биржа битимлари ва товарларнинг қўйилиши қандай амалга оширилади?
3.Тадбиркорлик иқтисодий-хуқуқий шаклларининг қандай замонавий кўринишлари мавжуд?
4. Кредит берувчи ташкилотларнинг хизматлари нималардан иборат?
5.Тадбиркорликда хқжалик алоқаларининг зарурияти нимада?
6.Шартномаларни тузиш тартиби қандай?
7.Давлат буюртмасини қандай тушунасиз?
8.Шартномани бажаришда томонлар жавобгарлиги нимада?
9.Хўжалик алоқаларига тўсиқ бўлаётган муамолар нималар?
10.Хўжалик шартномаларини тузиш қайси қонунга асосланади?

Адабиётлар


1.С.Н.Усмонов, Ю.Т.Додобоев, А.Худойбердиев. “Тадбиркорлик асослари”. “Фарғона”, 2000
2.С.С.Ғуломов.“Тадбиркорлик ва кичик бизнес”. Т.:”Шарқ”, 2002.
3.Э.Эгамбердиев, Ж.Хўжақулов.”Кичик бизнес ва тадбиркорлик”. Т.:”Маънавият”, 2003.
4.В.В.Волгин. “Торговые операции”. Москва, 2004
5.Н.В.Ласкина. “Международное торговое дело”. М.:”Экзамен”, 2004
6.www.cer.ru
7.www.uz.bussines.unitech.uz
8.www.torg.uz
9.www.edu.ru

Download 150.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling