1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети


Download 150.09 Kb.
bet38/41
Sana24.02.2023
Hajmi150.09 Kb.
#1226536
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Bog'liq
МАЪРУЗАЛЛАР

6- МАЪРУЗА . Тадбиркорлик соҳасида рақобат
1. Рақобат турлари
2. Замонавий шароитда рақобатчиликнинг ривожланиши
3. Давлат томонидан антимонопол назорат тизими


10.1. Рақобат турлари
Бозор иқтисодиётининг энг асосий тамойилларидан бири — товар ишлаб чиқарувчиларнинг эркин рақобатидир.
Рақобат — ишлаб чиқарувчилар ёки таъминотчилар, корхоналар, фирмалар ўртасидаги ишлаб чиқариш, маҳсулот сотиш борасида энг мақбул шароитларга эгалик қилиш орқали энг яхши натижаларга эришиш мақсадида олиб бориладиган курашдир.
Бозор тизимида рақобатнинг асосий мазмуни истеъмолчи ва унинг эқтиёжини тўла қондириш учун курашни англатади. Бу кураш бозорни эгаллаш учун олиб борилади ва товарни арзонлаштирилишига ва сифатига боқлиқдир.
Рақобат курашида ҳалаба қилиш учун тадбиркор ўз фаолиятида муҳим уч жиқатга эътиборини ҳаратмоқи лозим:
Биринчидан, йўналишни тўғри танлаш. Аниқ майда-чуйдаларгача синчиклаб тайёрланиши шарт эмас, аммо ҳаракат йўналиши аниқ бўлмоғи шарт.
Иккинчидан, кўпроқ ахборот тўплашга эътиборни қаратиш керак. Бу ерда ташқи муҳитни ҳисобга олиш ўзи ишлаб чиқадиган маҳсулот сифатини ошириш билан турли бозорларнинг ўзига хослигини ва рақобатчиларнинг хатти-ҳаракатларини ҳисобга олиш каби назарда тутилмокда. Кенг миқёсдаги маълумотларга эга бўлиш корхонани нафақат мамлакат натижасида, ҳатто уни ҳалқаро майдондаги хатти-ҳаракатларига ва ишларнинг муваффақиятли олиб борилишига ёрдам беради. Масалан, Японияда информация системаси бугунги кунда деярли ҳар қандай у ерда фаолият кўрсатаётган фирмаларга қулай ва тез етказиб берилади (каттакон фирмалардан тортиб бир неча киши ишлайдиган кичик корхонага бу қулайликлар тенгдир). Бу ҳолат эса жақон бозоридаги шиддатли рақобат курашида ютиб чиқиш учун катта имкониятларга замин бўла олади:
Учинчидан, эгилувчанлик (шароитга тез мослашиш қобилияти). Бу ерда ҳар қандай ташқи ўзгаришларга тез ва тўғри баҳо бериш қулай вазият туғилиб қолса ундан тезда фойдаланиб қолиш ва олдиндан синиш ҳавфига қарши чора тадбирларни ишга солиш.
Ғарб давлатларида тайёрланаётган ҳужжатдан кўра режалаштириш жараёни муҳимроқ ҳисобланади. Юқори сифатли режанинг ўзи қўйилган мақсадга олиб келиши учун барча менежерларни ишга жалб қилиш билан бир қаторда иложи борича фирмани ҳамма аъзоларини қилинмоқчи бўлган ишлар билан батафсил таништириб чиқиб, уларга бу ҳаракат аниқ нима беришини ҳам айтиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Бунинг натижасида ҳужжатга нисбатан фирма аъзоларининг хатти ҳаракатлари муҳимроқ натижаларни бериши мумкин ва улар мавжуд режага қўшимча таклиф ва ташаббуслар киритиш билан эришмоқчи бўлган мақсадни йўл-йўриқларига ойдинлик киритадилар. Бизнинг шароитда ҳам рақбар билан бошқа корхона аъзолари оддий ишчигача ишнинг натижасига жон куйдиришлари керак. Бунинг учун улар ўрталаридаги сунъий масофани тезроқ бартараф этмоқ лозим. «Ота-бола» муносабатлари ўрнига ҳамкорлик муносабатлари келган жойда юқори натижаларга эришиш мумкин.
Тадбиркорлик фаолияти унумли амалга ошишида ва рақобатчилардан ўзиб кетишда маркетинг хизматининг аҳамияти борган сари ортиб боради. Бозордаги вазиятни чуқур ва ҳар тарафлама ўрганиш асосида иш юритиш ўта муҳимдир. Асосий тамойил бу ерда маҳсулотни яратиб, уни сотиш тўғрисида бош қотириш эмас, ҳали яратмасдан туриб унинг келажагини аниқлашдан иборатдир. Чунки яратилган маҳсулотлар, албатта сотилиши керак. «Истеъмолчи — шоҳ!» Ана шу шиор АҚШ, Япония ва қатор Европа тадбиркорлари учун алоҳида таъкидланиб келмоқда. «ҳар қандай тадбиркорликка, унга қувват ва куч берувчи энг аввало, албатта истеъмолчидир! Уларсиз корхона ўз ишини давом эттирмаса ҳам бўлаверади», - деб ёзади Америка олими Д. Харрингтон «Америка корпорацияларида сифатни бошқариш» деган ажойиб рисоласида. Истеъмолчининг бўлмаслиги, буюртманинг йўқлиги ишсизликка олиб келади ва бундай холат фирма рақбариятини чуқур ва ҳар тарафлама ўйлаб кўришга мажбур қилмоқи даркор. Иш юритувчи тадбиркорнинг шундан келиб чиқарадиган хулосаси рақобатчилар қайсидир жихатдан ўзиб кетишгани ва ана шу сабабни тезда топишдир.
Рақобат иқтисодиётини тартибга солувчи энг муҳим воситаларидан бўлганлиги учун унинг ривожи истеъмолчини маҳсулотга нисбатан тобелигини пасайтириб, маълум даражада истеъмолчини бевосита ишлаб чиқариш жараёнига бўлган талаби ва таъсирини кучайтиради.
Кўплаб истеъмолчилар ва маҳсулот етказиб берувчиларнинг талаб ва таклифларини белгилашда рақобат алоҳида ўрин тутганлиги учун тадбиркор ўз фаолиятининг энг муҳим томонларидан бири деб рақобат ва унинг даражасини билиб туришини англашга мажбур бўлади. Нарх наво белгилашда ҳам маъмурий идоралар эмас, балки бозор механизми етакчи ўринда бўлади. Бу дегани алоҳида маҳсулот ишлаб чиҳарувчилар ва ресурс етказиб берувчилар фақат истеъмолчининг хоқиш ва райига ҳарагандагина нормал фаолият кўрсатишлари мумкин. Бозор қонун қоидаларга амал қилган ва бозор вазиятини тўқри ҳисобга ололган ўз мавқеининг мустақкамланишига эришиши мумкин, Бозор талабларини менсимаган эса оқибат натижасидан хонавайрон бўлишлари аниқ. Рақобат кучли бўлган жойда харидор-хўжайин, бозор — агент, корхона эса — хизматкор.
Тадбиркор учун рақобатнинг мавжудлиги қанчалик зарур бўлса, рақобатнинг йўлини тўсувчи ҳар қандай ҳолат уни бўқади ва олиб борилаётган ишга путур етказади, пировард натижада истеъмолчини арзон ва сифатли маҳсулотлардан маҳрум этади. Кўп истеъмолчилар эса бу ҳолат давом этаверса умуман истеъмол буюмларни олишдан мақрум бўлиб қолишади, чунки бунинг натижасида бозорда тақчиллик (дефицит) ҳукмрон бўлиб олади
Рақобат товар ишлаб чиқариш пайдо бўлган вақтда вужудга келган бўлиб, капитализм давридагина бозорнинг асосий дастагига айланди XIX аср ўрталарида бозорга давлат томонидан бошқарилмайдиган эркин рақобат кириб келди. Ўша даврдан бошлаб рақобат ички тармоқ ва тармоқлараро шаклларга бўлина бошлади. Ички тармоқ рақобат — бир тармоққа тегишли товар ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобат бўлиб, ўртача корхоналарга нисбатан меҳнат унумдорлиги юқори бўлган корхоналар қўшимча даромад олади, техник жиҳатдан ва ташкилий жиҳатдан қолоқ бўлган корхоналар эса аксинча ўзлари ишлаб чиҳараётган товарнинг қийматини бир қисмини йўқотади ва вақти келиб инқирозга юз тутади. Ички тармоқ рақобати корхоналарда илмий-техник жараёнини ривожланишига туртки беради.
Тармоқлараро рақобат — бу турли тармоқларга тааллуқли кор-хоналар ўртасидаги рақобатдир. Бундан капитал паст даражада фойда олиш меъёрига эга бўлган тармоқлардан юқори фойда олувчи тармоқларга оқиб ўтиши кузатилади. Янги капиталлар бошқа тармоққа кириб борар экан, жамият эҳтиёжи учун зарур бўлган товарларни ишлаб чиқаришга киришади, бозордаги товар миқдори кўпаяди, нарх пасая бошлайди ва натижада даромад миқдор озайиб боради.
Кам даромадли тармоқдан капитални чиқиб кетиши аксинча натижага олиб келиши кузатилади: ишлаб чиқариш ҳажми камаяди, товарга бўлган эҳтиёж таклифдан ортиб боради, натижада нарх қимматлашиб даромад орта бошлайди.
Рақобат турларини тоифаланиши бозордаги ишлаб чиқарув-чиларнинг миқдори ва «солиштирма вазни»га боғлиқдир. Шунга мос ҳолда рақобат мукаммал (эркин) ва номукаммал бўлади.
Эркин рақобатнинг асосий белгилари.
Рақобат катнашчиларининг чекланмаган миқдордаги сони, бозорга киришнинг абсолют эркинлиги, масалан, ҳар бир кишини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ва уни тўхтатиш ҳуқуқига эга эканлигини билдиради. Буни у турлича кўринишда амалга ошириши муллкин: бевосита ўзи меҳнатда иштирок этиши, ишчиларни ёллаш, капиталистга айланиб, акциялар ва давлат облигацияларини сотиб олиш, банкка пул қўйиш уларни кўчмас мулкка инвестирлаштириш ва бошқалар орқали бажаради. Эркин, бозорга, давлат фаолиятига тегишли бўлмаган барча фаолиятлар тааллуқли бўлиб, киши томонидан исталганини танлаб олиниши мумкин.
Моддий, меҳнат, молиявий ва бошқа ресурсларни абсолют ҳаракатчанлиги рақобат қатнашчиси ўз пулини (айтайлик акция олишга) бирор ишга, шунчаки эмас, балки оладиган даромадини кўпайтириш мақсадида жалб этади. Бунга у, капитали киритилган корхонада ишлаб чиқариш ва маҳсулот сотиш ҳажми ортганлиги тақдиридагина умид боғлаши мумкин. Агар ишлаб чиқаришга қўшимча ресурслар жалб этилса, улардан фойдаланишнинг энг самарали комбинациялари қўлланилса, аввал консервация қилиб қўйилган қувватлар ишга солинса, илғор-технологиялар ўзлаштирилса кўзланган мақсадга эришиш мумкин.
Рақобатчиликнинг ҳар бир қатнашчиси тўла ахборотга (таклиф ва талаб, нарх-наво, фойда меъёри ва қж.лар бўйича) эга бўлган тақдирдагина ўзи учун энг мақбул йўлни танлаши, тўқри қадам ташлаши мумкин.
Бир хил номланувчи маҳсулотларни абсолют бир жинслилиги савдо маркасининг ва бошқа, товар сифатига тааллуқли ҳарактеристикаларнинг йўқлигини кўрсатади. Ўша савдо маркасининг борлиги савдо этувчини имтиёзли монополик мавқега олиб чиқади, бу эса эркин бозорга мос эмас.
ҳеч қандай, эркин рақобатчилик қатнашчиси бошқа қатнашчилар томонидан қабул қилинган қарорларга тайзиқ ўтказии имконига эга эмас.
қатнашчилар сони ниҳоятда юқори бўлганлиги боисидан, ҳар бир ишлаб чиқарувчи — сотувчининг ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмига қўшаётган ҳиссаси деярли сезилмайди, шу сабабли ўз товарини сотишга мўлжалланаётган нархи бозор нархларида деярли акс этмайди. Шу тариқа, нархнинг реал даражаси, иқтисодиётнинг айрим субъектларини хоҳишларига бўйсунмайди ва уларнинг миқдори қандайдир «кўринмас қўл» (бозор механизми) томонидан белгиланади.
Эркин рақобатчилик шароитида талаб ва таклифнинг ўзгариб туриши бир соҳада ортиқча ишлаб чиқаришга иккинчи соҳада эса кам ишлаб чиқаришга олиб келади.
Бир фирма даромадининг ортиб кетиши қолган фирмаларнинг инқирози ҳисобига амалга ошади: майда корхоналар, қувватли корхоналар томонидан «ютиб» юборилади, ишлаб чиқариш ва капитални концентрацияси ва марказлашуви, оқибатида монополиялар вужудга келиб, улар бозор ҳукумронлигини қўлга киритадилар
Соф (абсолют) монополия. Битта фирма маҳсулотни ягона ишлаб чиқарувчиси бўлиб, бу маҳсулотни алмаштирувчилари бўлмаган такдирда соф монополия мавжуд бўлади. Бу моделнинг тўртта ўзига хос хусусияти бор, хусусан:
-сотувчи ягонадир, фирма битта бўлганлиги сабабли тармоқ синоним (маънодош) ҳисобланади:
-сотилаётган маҳсулот, уни алмаштирадиган ёки унга яқин турадиган маҳсулот йўқлиги нуқтаи назаридан қаралганда ноёбдир:
-монополист бозорда қукмрон бўлиб, нархни, таклифни назорат қилади:
-монополистни бозорга киришида рақобатчилар учун ўтиб бўлмайдиган табиий ва сунъий тўсиқлар ҳосил қилинади.
Монополик рақобатчилик — бозордаги шундай ақволки, бунда нисбатан кўп сонли ишлаб чиҳарувчилар, ўхшаш, лекин айнан шундай бўлмаган ллақсулотларини таклиф қиладилар.
Монополик рақобатчилик бозорида фирма нафақат нарх борасида балки маҳсулот (хизмат) дифференциацияси орқали иш кўради. Бу монополик бозорни асосий хусусиятидир.
Олигополия. Олигополиянинг асосий хусусияти — рақобатчилар сонининг камлигидир. Агар бозорда нисбатан оз сонли (ўнта атрофида) фирмалар устунлик қилса, бу тармоқни олигополик деб тан олинади. Классик олигополия уч-бешта ишлаб чиқарувчи жумласидан ташкил топади. Масалан, АҚШнинг автомобил саноатида «уч катталик»: «Дженерал моторс», «Форд», «Крайслер»лар ҳукумронлик қилади.
Нарх рақобатида товарларни ёки хизматни рақобатчиларга нисбатан арзон баҳоларда таклиф этилиши тушунилади. Ривожланган бозор шароитида нархларни арзонлаштирилиши ишлаб чиқариш харажатларини камайтирилиши ёки фойдани озайтирилиши ҳисобига амалга оширилади. Майда ва ўрта фирмалар, бозордаги ўрнини сақлаб қолиш учун, одатда оз миқдорда фойда олишга давогар ишлаб чиқариш кучларини тақсимланиши
Соф (абсолют) монополия. Битта фирма маҳсулотни ягона ишлаб чиқарувчиси бўлиб, бу маҳсулотни алмаштирувчилари бўлмаган тақдирда соф монополия мавжуд бўлади. Бу моделнинг тўртта ўзига хос хусусияти бор, хусусан:

Download 150.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling