Оддий хукмларда терминлар хажми. Оддий хукмлардаги терминлар (S ва P) тушинчалар оркали ифодаланганлиги туфайли уларнинг хажмига кура узаро муносабатларини аниклаш мумкин. Хукмларда терминлар (S ва P) тулик ёки туликсиз хажмда олинган бўлади. Термин тулик хажмда олинганда унинг хажми бошка терминнинг хажмига тулик мос бўлади ёки мутлака мос булмайди (уларнинг хажми бир-бирини истисно килади). Термин туликсиз хажмда олинган булса, унда унинг хажми бошкасининг хажмига кисман мос келади ёки ундан кисман истисно килинади.Оддий хукмларда терминлар хажми куйидагича бўлади:
1. А- Умумий тасдик хукмларнинг субъекти хамма вакт тулик хажмда олинган бўлади. Масалан,"Хамма инсонлар тирик мавжудотдир".
Бу хукмнинг субъекти - "Инсон", предикати -"Тирик мавжудот" тушинчасидир, "Хамма" - умумийлик квантори. Бу хукмнинг субъекти тўлик хажмда олинган,чунки унда хамма инсонлар тўғрисида фикр билдирилгани ва бу тушинча "тирик мавжудот" тушинчасининг хажмига тулик киришади. Унинг предикати тулик хажмда олинмаган, чунки унда тирик мавжудотларнинг бир кисми - инсонлар хакида фикр юритилади.
Бунинг доиравий схемаси қуйидагича: (1 - расм)
Умумий тасдик хукмларнинг баъзиларида S хам, P хам тула хажмда бўлиши мумкин. Масалан, "Хамма мусулмонлар Ислом динига эътикод киладилар" (2-расм).
2. E-Умумий инкор хукмларнинг субъекти хам, предикати хам тулик хажмда олинган бўлади. Масаслан," Хеч бир диндор эътикодсиз эмас". Бу хукмда S- диндорларни, P-эътикодсизларни ифодалайди, хеч бир -умумийлик кванторидир.Бунда хар икки терминнинг хажми бир-бирини истисно килади. (3 - расм)
3. I –Жузъий тасдик хукмларнинг субьекти хамма вакт туликсиз хажмда олинади, предикати эса базан тулик, баъзан туликсиз хажмда бўлади. Масалан: «Баъзи талабалар инглиз тилини билади». Хукмнинг терминлари куйидагича: S –талабалар, P-инглиз тилини биладиганлар, баъзи – мавжудлик квантори. Бу хукмлар S хам, P хам туликсиз хажмда олинган бўлиб, хар икки терминнинг хажми бир – бирига кисман мос келади (4-расм)
Яна бир мисолни курамиз: «Баъзи врачлар хирургдир». Бу хукмда S- врачлар, P- хирурглар, баъзи – мавжудлик кванторидир. Хукмда субъект тулик хажмда олинмаган, чунки унда баъзи врачлар хакида фикр билдирилган предикат эса тулик хажмда олинган, чунки хирургларнинг хаммаси врачдир. Предикатнинг хажми субьектнинг хажмига киргани учун у тулик хажмда олинган бўлади. (5 – расм )
Do'stlaringiz bilan baham: |