Айирувчи (дизъюнктив ) хукм деб «ё» , «ёки» «ёхуд» мантиқий богламалари воситасида оддий хукмлардан ташкил топган мулохазага айтилади . Бу богловчилар икки оддий хукмни ёки бир канча предикатларни , ёки бир канча субъектларни бир биридан айириб туради . Масалан : «Кодиров фалсафа ,ёки социология ,ёки психология булимида укийди » . Айирувчи богламалар «V» - дизъюнкция белгиси оркали ифодаланилади . Айиривчи (дизъюнктив) хукмлар оддий ёки катъий турларга булинади. Оддий дизъюнктив хукм таркибидаги оддий хукмлардан бири ёки хаммаси чин бўлиши мумкин, катъий дизъюнктив хукмда эса таркибидаги оддий хукмлардан факат биттаси чин бўлади. Оддий дизъюнктив хукм (pvq) формуласи билан, катъий дизъюнктив хукм PvQ формуласи билан белгиланади. Дизъюнктив хукмларнинг чин шартлари куйидагича :
-
p
|
q
|
pV q
|
Чин
Чин
Хато
Хато
|
Чин
Хато
Чин
Хато
|
Хато
Чин
Чин
Хато
|
-
p
|
q
|
pV q
|
Чин
Чин
Хато
Хато
|
Чин
Хато
Чин
Хато
|
Чин
Чин
Чин
Хато
|
«Х.Х.Ниёзий шоир ёки драматургдир ». Бу оддий дизъюнктив хукм . «Абдуллаев мусобакада ё ютади, ютмайди». Бу катъий дизъюнктив хукм .
Do'stlaringiz bilan baham: |