1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари


Download 1.1 Mb.
bet28/43
Sana21.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1376340
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   43
Bog'liq
Мантиқ маърузалар

Мавзунинг таянч тушунчалари.
Хукм, гап, субъект, предикат, богловчи, оддий хукм, мураккаб хукм, хукмларнинг модаллиги, мантиқий квадрат, савол, жавоб, норма, норматив хукм.


Такрорлаш учун саволлар




1. Хукм нима ва унинг гапдан фарки нимада?
2. Субъект хукмда нимани билдиради? Перидак-чи?
3. Мантиқий квадратни тушунтиринг




8 – Мавзу: Хулоса чикариш


РЕЖА:
1. Хулоса чикаришнинг мохияти:
2. Хулоса чикариш турлари:
Вокеликни билиш жараёнида инсон янги билимларга эга бўлади. Бу билимлар абстракт тафаккур ёодамида, мавжуд билимларга асосланган холда вужудга келади. Бундай билимларни хосил килиш мантиқ илимида хулоса чикариш, деб аталади.
Хулоса чикариш деб бир ва ундан ортик чин мулохазалардан маълум коидалар ёрдамида янги билимларни келтириб чикаришдан иборат бўлган тафаккур шаклига айтилади.
Хулоса чикариш жараёни асослар, хулоса ва асослардан хулосага утишдан ташкил топади. Тўғри хулоса чикариш учун, аввалам бор, асослар чин мулохазалар бўлиши, узаро мантиқий алокадорлик йук.
Хулоса асослари ва хулоса хам узаро мантиқан богланган бўлиши шарт. Бундай алокадорликнинг зарурлиги хулоса чикариш коидаларига кайд килинган бўлади. Бу коидалар бузилса, тўғри хулоса чикмайди. Масалан "Талаба А-аълочи" деган мулохазадан "Талаба А-одобли", деб хулоса чикариб булмайди.
Хулоса чикраиш хулосанинг чинлик даражасига кура, аникроги, хулоса чикариш коидаларининг катъийлигига кура хамда хулоса асосларининг сонига ва фикрнинг харакат йуналишига кура бир канча турларга булинади.

Хулоса

Чинлик даражасига кœра



Зарурий хулоса чиšариш



Эќтимолий хулоса чиšариш

Асосларнинг сонига кœра





Бевосита хулоса чиšариш



Бевосита хулоса чиšариш

Фикрнинг харакат йœналишига кœра





Дедуктив хулоса чиšариш



Индуктив хулоса чиšариш

Аналогия хулоса чиšариш

Мазкур классификацияда хулоса чикаришни фикрнинг харакат йуналиши бўйича турларга ажратиш нисбатан мукаммалрок бўлиб, у хулоса чикаришнинг бошка турлари хакида хам маълумот бериш имконини яратади. Хусусан, дедуктив хулоса чикариш зарурий хулоса чикариш, индуктив хулоса чикариш (тулик индукцияни хисобга олмаганда) ва аналогия эхтимолий хулоса чикариш, деб олиб қаралиши, бевосита зулоса чикариш эса детуктив хулоса чикаришнинг бир тури сифатида урганилиши мумкин.


а) Детуктив хулоса чикариш

Детуктив хулоса чикаришнинг мухим хусусияти унда умумий билимдан жузъий билимга утишнинг мантиқан зарурий характерга эгалигидир. Унинг турларидан бири бевосита хулоса чикаришдир.


Факат биргина мулохазага асосланган холда янги билимнинг хосил килиниши бевосита хулоса чикариш деб аталади. Бевосита хулоса чикариш символик мантиқда куйидагича ифодаланади: Xsp>Ysp, бунда X ва Y оддий катъий мулохазаларни (А, E, I, O), S ва P лар эса мулохазаларнинг субъекти ва предикатини ифодалайди. Xsp-хулоса асоси еки антеседент, Ysp-хулоса еки консеквент деб аталади. Бевосита хулоса чикариш жараенида мулохазаларнинг шаклини узгартириш оркали янги билим хосил килинади. Бунда асос мулохазанинг структураси, яъни субъект ва предикат муносабатларнинг микдори ва сифат характеристикалари мухим ахамиятга эга бўлади. Бевосита хулоса чикаришнинг куйидаги мантиқий усуллари мавжуд:
1. Айлантириш (лот-obversio)-шундай мантиқий усулки, унда берилган мулохазанинг микдорини саклаган холда, сифатини узгартириш билан янги мулохаза хосил килинади. Бу усул билан хулоса чикарилганда куш инкор содир бўлади, яъни аввал асоснинг предикати, кейин богловчиси инкор этилади. Буни куйидаги куринишда езиш мумкин:
S-P


S-P
Инкор килиш жараенида инкор юкламаларидан (-ма; -сиз; -мас) еки инкор килинаетган тушунчага зид бўлган тушунчалардан фойдаланилади. Оддий катъий мулозхазаларнинг хаммасидан айлантириш усули билан хулоса чикарилади. Хулоса асоси бўлган мулохаза куйидагича ифодаланади:



Хулоса асоси


Хулоса

1

А

Хамма S-P

E

Хеч бир S-P мас эмас

2

Е

Хеч бир S-P эмас

А

Хамма S эмас P дир

3

I

Баъзи S-P

О

Баъзи S-P сиз эмас

4

О

Баъзи S-P эмас

I

Баъзи S эмас P дир

Аллантиришда А-Е га, Е-А га, I-O га, O-I га узгаради.


Масалан:
1. А. Хамма илмий қонунлар объектив характерга эга.
Е. Хеч бир илмий қонун субъектив характерга эга эмас.


2. А. Хамма бир сахий хасис эмас.
А. Хамма сахий булмаганлар хасисдир.


3. I. Баъзи тушунчалар мазмунан конкрет бўлади.
О. Баъзи тушунчалар мазмунан обстракт булмайди.


4. О. Баъзи мулохазалар мураккаб эмас.
I. Баъзи мулохазалар соддадир.

Демак айлартириш усули билан хулоса чикарилганда "бирор ниманинг куш инкори унинг тасдигига тенгдир", деган коидага асосланади.


II. Алмаштириш (лот-conversio) -шундай мантиқий хулоса чикариш усулики, унда хулоса берилган мулохазадаги субъект ва предикатнинг урнини алмаштириш оркали келтириб чикарилади.
Алмаштиришда бериган мулохазадаги турминлар хажми эътиборга олиниши шарт. Агар берилган мулохазадаги терминлар хажмига эътибор берилмаса, хулоса нотўғри бўлиши мумкин:

Масалан,
Хамма инсонлар тирик мавжудодлардир


Хамма тирик мавжудодлар инсонлардир.
Хулоса хато, чунки берилган мулохазада P-(тирик мавжудодлар) турлик хажмда олинмаган, хулосада эса тулик хужмда олинган."Баъзи тирик мавжудодлар инсонлардир" деб чикарилган хулоса тўғри бўлади. Шунга кура алмаштиришнинг уч тури фаркланади: торайтирилган, кенгайтирилган ва соф алмаштириш.



Хулоса асоси


Хулоса

Алмаштириш тури

1

А

Хамма S-P

А

Хамма P-S

Соф алмаштириш

2

Е

Хеч бир S-P эмас

Е

Хеч бир P-S эмас

Соф алмаштириш

3

I

Баъзи S-P

I

Баъзи P-S эмас

Соф алмаштириш

4

А

Хамма S-P

I

Баъзи P-S

Торайтирилган алмаштириш

5

I

Баъзи S-P

А

Хамма P-S

Кенгайтирилган алмаштириш

Юкоридаги схемани мисоллар билан куриб чикариз.


1. А. Хамма тирик мавжудодлар сезиш хусусиятларига эга.
А. Сезиш хусусиятига эга бўлганларнинг хаммаси тирик мавжудотдир.
2. Е. Хеч бир хасис сахий эмас.
Е. Хеч бир сахий хасис эмас.
3. I Баъзи файласуфлар табиатшуносдир
1. Баъзи табиатшунослар файласуфлардир.
4. А. Хамма врачлар олиш маълумотлидир.
I. Баъзи олий маълумотлилар врачлардир.
Жузъий инкор мулохазадан (О) алмаштириш усули билан хулоса чикариб булмайди, чунки бу мулохазанинг предикати тулик хажмда олинган. Демак, у хулосада хам тулик хажмда олиниши керак. У холда хулосанинг предикати хам тулик хажмда олиниши керак бўлади, бу эса мумкин эмас, чунки у асоснинг субъектида тулик хажмда олинмаган. Масалан:
О. Баъзи файласуфлар мантиқшунос эмас.
Е. Хеч бир мантиқшунос файласуф эмас.
О.Баъзи мантиқшунослар файласуф эмас.
Хар икки холатда хам хулоса нотўғридир.
Демак, алмаштириш усули қўлланилганда мулохазадаги субъект ва предикат хажми аникланади ва шу асосда мулохазадаги терминларнинг урни алмаштирилиб, хулоса чикарилади.Бу усул, айникса, тушунчага берилган таърифларнинг тўғрилигини аниклашда мухим ахамиятга эга.
III. Предикатга қарама-карши куйиш (лот-contrepositio) бевосита хулоса чикаришнинг мантиқий усулларидан бири бўлиб, бу усул қўлланилганда берилган мулохаза аввал айлантирилади, сунгра алмаштирилади. Натижада хосил килинган мулохазанинг (хулосанинг) субъекти асос мулохаза предикатига зид, предикати эса унинг субъектига мос бўлади:
S-P


P-S
Бунда хулосада с нинг инкор шаклида бўлиши хулоса богловчисининг инкор этилиши натижасидир.Предикатга қарама-карши куйишда A-E га.E-I га O-I га узгаради.
Турли мулохозалардан бу усул воситасида хулоса чикариш куйидаги схемада курсатилган.



Хулоса асоси

Хулоса

1

А

Хамма S-P

Хеч бир P эмас S эмас

2

Е

Хеч бир S-P эмас

Баъзи P эмас S дир

3

О

Баъзи S-P эмас

Баъзи P эмас S дир

Масалан.
1.А.Хамма хукмлар дарак гап оркали ифодоланади.


Е.Дарак гап оркали ифодаланмаган фикр хукм эмас.

2.Е.Хеч бир ватанпарвар ўз Ватанига хиенат килмайди.


I.Баъзи Ватанига хиёнат килмайдиганлар ватанпарвардир.

Жузъий инкор мулохозадан предикатга қарама-карши куйиш усули билан хулоса чикарилганда .бу мулохазадан алмаштириш усули билан хулоса чикариб бўлмаслигини эътиборга олиш зарур. Шунинг учун О мулохазадан


Баъзи S-P эмас шаклида эмас. балки Баъзи S эмас- P дир


Баъзи P-S эмас.Баъзи Pэмас S дир шаклида хулоса чикарилади.
Жузъий тасдик (I) мулохазадан предикатга қарама-карши куйиш усули
билан хулоса чикариб булмайди.Чунки. Баъзи S-P мулохазани айлантирсак Баъзи S-P мас яъни жузъий инкор хукм келиб чикади. Ундан алмаштириш оркали хулоса чикариб бўлмайди.
Мантиқий квадрат орқали хулоса чикариш.
Бунда оддий катъий мулохазаларнинг узаро муносабатларини / қаранг мантиқий квадрат эътиборга олган холда.мулохазалардан бирининг чин еки хатолиги хакида хулоса чикарилади. Бу хулосалар мулохазалар ўртасидаги зидлик. қарама-каршилик қисман мослик ва бўйсуниш муносабатларига асосланади.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling