1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари
Download 1.1 Mb.
|
Мантиқ маърузалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Силлогизм аксиомаси.
С иллогизмнинг таркиби хулоса асослари (praemissae) ва хулоса(сonclusio)дан ташкил топган.Хуоса асослари ва хулосадаги тушунчалар терминлар деб аталади.Хулосанинг мантиқий эгаси - S -кичик термин (terminus minor),мантиқий кесими -P- катта термин (terminus major) деб аталади.Хулоса аослари учун умумий бўлган,лекин хулосада учрамайдиган тушунча -M-(terminus medius) ўрта термин деб аталади.Асосларда катта терминни уз ичига олган мулохоза катта асос,кичик терминни ўз ичига олган мулохоза кичик асос деб аталади.Терминларнинг катта ёки кичик деб аталиши улар ифодалаган тушунчаларнинг хажмига боглик.Терминлар ўртасидаги муносабатни доиралар ёрдамида куйдагича ифодалаш мумкин.
S-кичик термин M-ўрта термин P-катта термин Силлогизм аксиомаси. Аксиомалар исботсиз чин деб кабул килинган назарий мулохозалар бўлиб.улар воситасида бошка фикр ва мулохазалар асослаб берилади. Силлогизмнинг аксиомаси хулосалашнинг мантиқий асосланганлигини ифодалайди.Силлогизм аксиомасини терминларнинг хажмига ёки мазмунига кура яъни аттрибутив тарифлаш мумкин. С ёки иллогизм хулосасининг асосларидан зарурий келтириб чикарилиши куйдаги коидага асосланади:" агар бир буюм иккинчи буюмда жойлашган булса,иккинчи буюм эса учунчи бир буюмнинг ичида булса, унда биринчи буюм хам учунчи буюмнинг ичида жойлашган бўлади" ёки "бир буюм иккинчи буюмда жойлашган булса.иккинчи буюм эса учунчи бир буюмданташкарида булса,унда биринчи буюм хам учунчи буюмдан ташкарида жойлшаган бўлади". Бу коидани куйдаги схемалар ёрдамида яккол ифодалаш мумкин. Бу коида силлогизм аксиомасининг мохиятини терминларнинг хажми муносабатлари асосида тушунтириб беради.Силлогизм аксиоманинг мохияти куйдагича: буюм ва ходисаларнинг синфи тўғрисида тасдиклаб ёки инкор этиб баён килинган фикр шу синф ичига кирувчи барча буюм ва ходисаларнинг хар бири ёки айрим кисмига хам таалукли бўлган тасдик ёки инкор фикр хисобланади. Масалан: Тафаккур шакллари объектив характерга эга. Тушунча тафаккур шаклидир. Тушунча объектив характерга эга. Силлогизм аксиомасини атрибутив ифодалаганда предмет билан унинг белгиси ўртасидаги муносабатга асосланилади: бирор буюм, ходиса белгисининг белгиси, шу буюм ходисанинг белгисидир, буюм, ходиса белгисига зид бўлган нарсалар буюм, ходисанинг узига хам зиддир. Силлогизм аксиомаларида фикр шакли ва мазмуни узаро узликлсиз, объектив богланган бир бутуннинг айрим тамонларини ифодалайди. Бу бир томондан, хамма умумийликга хусусийлик жузъийлик,хусусийлик умумийлик хислатига эга бўлишини ифодаласа, иккинчи томондан, буюм ва белгининг узаро узвий богланганлигини, яъни буюмлар жинси, айрим узига белгига эга булса, албатта бу белги шу жинслаги хамма буюмлар учун хам хос белги бўлишини ифодалайди. Булар эса уз навбатида яккалик ва умумийлик ўртасидаги, микдор ва сифат ўртасидаги диалектик алокадорликнинг тафаккур жараёнида ўзига хос намаён бўлишидир. Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling