1. Таълим тўғрисидаги қонунни ислох килиш йуллари
Педагогик тадқиқот методлари ва психологик тадқиқотлар методлари
Download 1.33 Mb.
|
савол-жавоблар
17. Педагогик тадқиқот методлари ва психологик тадқиқотлар методлари.
Педагогика илмий-тадқиқот усуллари. Замонавий шароитда, педагогик йўналишда, тадқиқотларни олиб боришда қуйидаги методлардан фойдаланилмоқда: 1. Педагогик кузатиш методи. 2. Суҳбат методи. 3. Анкета методи. 4. Интервью методи. 5. Таълим муассасаси ҳужжатларини таҳлил қилиш методи. 6. Тест методи. 7. Педагогик таҳлил методи. 8. Болалар ижодини ўрганиш методи. 9. Педагогик тажриба методи. 10. Математик - статистик метод. Методология - юнонча сўз бўлиб, методлар ҳақидаги таълимот маъносини билдиради, унинг мазмунида. Тарбия — ҳар бир инсоннинг ҳаѐтда яшаши жараѐнида орттирган сабоқлари ва интеллектуал салоҳиятларининг ижобий кўникмасини ўзгаларга бериш жараѐни. Тарбияланганлик — миллий урф-одатимиз мезонига кирмаган, ўзгаларнинг нафратини қўзғатадиган хатти-ҳаракатлардан ўзини тия билиш. Тарбия принциплари – тарбия жараѐнининг мазмуни, методлари ва воситаларига қўйиладиган талаблар. Тарбия методлари – тарбияланувчини ҳаѐтини, фаолиятини, муомала ва муносабатини ташкил этиш, ҳулқи ва фаолиятини тартибга солиш учун педагогик мақсадга мувофиқ ижтимоий шартланган усуллардир. Тарбия усуллари – тарбия методининг бир қисми бўлиб, алоҳида таъсир, муайян ўзгартиришни ўз ичига олади. Тарбия воситалари – тарбия жараѐнини ташкил этиш ва бошқа турли. Ҳозирги кунда таълим жараёнида интерактив методлар, инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кундан-кунга кучайиб боромоқда, бундай бўлишининг сабабларидан бири, шу вақтгача анъанавий таълимда ўқувчи-талабаларни фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлсан, замонавий технологиялар уларни эгаллаётган билимларини ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига, ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Ўқитувчи бу жараёнда шахсни ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади ва шу билан бир қаторда бошқарувчилик, йўналтирувчилик функциясини бажаради. Таълим жараёнида ўқувчи-талаба асосий фигурага айланади. Шунинг учун олий ўқув юртлари ва факультетларида малакали касб эгалларини тайёрлашда замонавий ўқитиш методлари-интерактив методлар, инновацион технологияларнинг ўрни ва роли бениҳоя каттадир. Педагогик технология ва педагог маҳоратига оид билим, тажриба ва интерактив методлар ўқувчи-талабаларни билимли, етук малакага эга бўлишларини таъминлайди. Интерактив методлар – бу жамоа бўлиб фикрлаш деб юритилади, яъни педагогик таъсир этиш усуллари бўлиб таълим мазмунининг таркибий қисми ҳисобланади. Бу методларнинг ўзига хослиги шундаки, улар фақат педагог ва ўқувчи-талабаларнинг биргаликда фаолият кўрсатиши орқали амалга оширилади. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling