1. Таълим тўғрисидаги қонунни ислох килиш йуллари


Педагогик фанлар методологияси. Методология тушунчаси


Download 1.33 Mb.
bet6/9
Sana31.10.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1735674
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
савол-жавоблар

8. Педагогик фанлар методологияси. Методология тушунчаси.
Педагогиканинг методологияси. Педагогика фани ривожи муайян педагогик муаммоларни тадқиқ этиш мақсадида олиб борилган тадқиқот ишларининг ғояси, мазмуни ҳамда натижалари ҳисобига таъминланади.
Ижтимоий ва ишлаб чиҳариш жараѐнининг кескин ривожланиши шахсни ҳар томонлама камол топтириш имконини берувчи омил ҳамда педагогик шарт-шароитларни аниқлаш, жамият ва шахс маънавиятига зиѐн етказувчи ҳолатларни бартараф этишни тақозо қилади. Тарбия жараѐнларининг
моҳиятини англаш уларни кенг ѐки тор доирада ўрганиш, мавжуд кўрсаткчлар воситасида уларнинг содир бўлиш сабабларини ўрганиш, зарур чора-тадбирларни белгилаш илмий изланишларни ташкил этиш заруриятини юзага келтиради. Педагогик изланишларнинг самарали кечиши бир қатор
объектив ва субъектив омилларга боғлиқ. Мазкур жараѐнда мақсадга мувофиқ келувчи, мақбул, айни вақтда самарали бўлган методларни танлай олиш ҳам муҳимдир.
Методология методлар, усуллар, мажмуи сифатида қарашлар, “ёндашувлар”, концепциялар учун ҳам фаннинг умумий қонуниятлари назарий (бошланғич) асоси бўлади. Ҳар бир қонуниятни амалиётида ўзига хос метод, усуллари қўланиши табиий ҳол. Педагогик қонуниятлар ўтган асрнинг 80йилларида умумлаштирила бошланди. Кўпгина мамлакатларда таълим-тарбия жарёнига фақат фалсафий ёндашув мавжуд. Муаян қонуниятларга асосланилмагани учун фаннинг предметсизликда камситишга уринишлар ҳам бўлди. Ҳар бир воқелигининг ўзига хос қонунияти мавжуд бўлади. Шунинг учун илмий тадқиқотда қонуниятли ёндашув объектниинг, муаммонинг муайян моҳиятини аниқлаш, ихтиронинг назарий аҳамиятини, тадқиқот самарадорлигини оширади.

Педагогик илмий-тадқиқот методлари шахсни тарбиялаш, унгамуайян йўналишларда чуқур, пухта илмий билимларни бериш тамойиллари, объектив ва субъектив омилларини аниқловчи педагогик жараѐннинг чин моҳияти, алоқа ва қонуниятларини махсус текшириш ва билиш усулларидир.


Айни вақтда, Ўзбекистон Республикасида педагогик йўналишда олиб борилаѐтган илмий изланишлар диалектик ѐндашувга асосланади. Педагогик ҳодиса, воқелик ва уларнинг қонуниятларни аниқлашга, бундай ѐндашув педагогик ҳодиса ва жараѐндларнинг умумий алоқаси, уларнинг изчил, узлуксиз ривожланиши, боланинг физиологик ривожи унинг психологик, интеллектуал жиҳатдан такомилаштириб боришини таъминлаши, қарама- қаршиликларнинг шахс камолотини таъминлашдаги ўрни ва роли, шунингдек, диалектика категорияларининг аҳамиятини эътироф этади.
Педагогик илмий тадқиқотларни амалга ошириш мураккаб, муайян муддатни тақозо этувчи, изчиллик, узлуксизлик, тизимлилик ҳамда аниқ мақсад каби хусусиятларга эга бўлган жараѐн бўлиб, унинг самарали бўлиши учун бир қатор шартларга риоя этиш зарур. Улар қуйидагилардир:
1) муаммонинг долзарблиги ва мавзунинг аниқ белгиланганлиги;
2) илмий фаразларнинг тўғри шакллантирилганлиги;
3) вазифаларнинг тадқиқот мақсади асосида тўғри белгиланганлиги;
4) тадқиқот методлар тизимига нисбатан объектив ѐндашув;
5) тажриба-синов ишлари жараѐнига жалб этилувчи респондентларнинг ѐш, психологик ва шахсий хусусиятлари, шунингдек, шахс ривожланиши қонуниятларининг тўғри ҳисобга олинганлиги;
6) тадқиқот натижаларини олдиндан ташҳислаш ва унинг натижаларини айтиб ўтиш;
7) тадқиқот натижаларининг кафолатланганлиги.

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling