1. Таълим тўғрисидаги қонунни ислох килиш йуллари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида
Download 1.33 Mb.
|
савол-жавоблар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Педагогик тадкикотларнинг методологик тамойиллари.
- 5. Педагогика фанларини укитиш шакллари.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида.
Мамлакатимизни 2017 — 2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган давр мобайнида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари қабул қилинди. Шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш ҳамда фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг роли, аҳоли ва жамоат бирлашмаларининг сиёсий фаоллигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Миллий иқтисодиётни ислоҳ қилиш борасида ташқи савдо, солиқ ва молия сиёсатини либераллаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва хусусий мулк дахлсизлигини кафолатлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш ҳамда ҳудудларни жадал ривожлантиришни таъминлаш бўйича таъсирчан чоралар кўрилди. Фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланиб, аҳолини янги иш ўринлари ва кафолатли даромад манбаи, малакали тиббий ва таълим хизматлари, муносиб яшаш шароитлари билан таъминлаш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Сўнгги беш йиллик ислоҳотларнинг натижасида мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилди. 4. Педагогик тадкикотларнинг методологик тамойиллари. («методология» сўзи юнон тилидан олинган бўлиб, мetodos –ўрганиш йўли, назария ва logos – таълимот маъноларини англатади). Педагогика ёш авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялаш учун таълим-тарбиянинг мазмуни, умумий қонуниятлари ва уларни амалга ошириш йўлларини ўргатувчи фандир. Педагогик назариялар ривожланишининг муҳим омили бу назарияларни ишлаб чиқишда таянч бўлган методологик асосдир. Маълумки, фаннинг методологияси табиий ёки ижтимоий ҳодисаларни тадқиқ қилишда раҳбарий қўлланма бўладиган илмий тамойилдир. Бугунги кунда инсонни ўрганадиган фанлар истиқлол мафкураси ва инсоншунослик методологияси асосида иш олиб борса, жамият тараққиётининг маънавий омилини таркиб топтиришдек маъсулиятли вазифани бажаради. Маълумки методология “йўлчи юлдуз”, жамият тараққиёт қонунларини очадиган калитдир, методология қанчалик тўғри танланса, илмий тадқиқот шунчалик самарали бўлади. Методологиядаги чалкашлик фанларни ҳам йўлдан адаштиргани жабрини тортганимиз етар. Қолаверса, бири иккинчисига тобе бўлмайдиган, инсонни, жамият тараққиёт қонуниятларини тенг ўзаро ҳамкорликда, боғлиқликда ўрганиш назарий асос бўлиши шарт. Истиқлол мафкураси барча ижтимоий-гуманитар фанлардан методологик асос сифатида қўлланиши бўйича айрим тажрибалар таркиб топди, унинг назарий асослари бўйича фикрлар билдирилди. Базис ва устқурманинг ўзаро боғлиқлиги, муносабати ҳақидаги таълимот фикримизнинг далилидир. Барча ижтимоий гуманитар фанлар учун инсоншунослик методологиясини тавсия этишимизга сабаб: биринчидан инсонни ўрганадиган фанларнинг ўзаро боғлиқлик тизими шаклланади. Фанлар бири- иккинчисини бойитади, тўлдиради, уларнинг назарий даражаси ортади. Аниқ методологик йўриқнома бўлмагани оқибатида инсонни ўрганадиган фанлар ўртасидаги боғлиқлик қонуниятлари ўрганилмаган. Иккинчидан, инсоншунослик методологияси илмий-тадқиқотларни, фанни инсонпарварлаштириш масаласини ҳал этади. Тарихий ва мантиқий таҳлил инсоншунослик фанларининг асосий методларидан биридир. Инсонни ўрганишдаги минг-минг йиллик тажрибага таяниш, умумлаштириш бугунги кун даражасида хулоса чиқариш ва истиқболни белгилаш илмий билишнинг мезнидир. Инсонни ўрганишда изчиллик ва узвийлик (сестимали ва структурали) методи алоҳида ўрин тутади. Изчиллик диалектиканинг асосий талабларидан бири бўлиб, инсонни бир бутунликда ўрганишда ҳар бир фаннинг тутган ўрни, уларнинг ўзаро алоқаси қонуниятларига асосланади. Комил инсон муаммосининг назарий ва амалий асосларини ишлаб чиқишда биологик, ижтимоий ва тарбиявий омилларининг уйғунлиги, бири иккинчисини тўлдириши, ижтимоий воқеликнинг ижтимоий қонуниятлари, уларнинг бир- бири билан боғлиқлиги узвий ўрганилади. Узвийлик инсоннинг моддий, руҳий ва маънавий хусусиятлари ҳақидаги мавжуд ҳолат ва уни ривожлантириш қонуниятларини аниқлашга имкониятлар яратади. Маълумки, методология метод – йўл, усул – логос, фан, таълимот маъносини англатиб бугунги кунда илмий билим механизми, илмий тадқиқот методалри, фан ҳақида деб тушунилади. Ҳар бир фан предметига кўра умумий методологияга ва фаннинг ўзига хос қонуниятларига асосланади. Таълим-тарбия жараёнини модернизациялаш аввало жамият буюртмаси, зарурияти, давлатнинг модернизациялаш дастури умумий метологиясига асосланади. Илмий тадқиқотда мантиқий тафаккур, мантиқий фикрлаш педагогик лингвистика даражасини белгилайди. Тил мулоқот-воситаси, олимнинг омма билан умумий мулоқоти, ўз тадқиқотини оммалаштириши, тарғиб қилиши аввало, ўз тадқиқот натижасини талқин қилиши, тадқиқ этиши, ҳимоя қилиши, муҳокама, мунозара қилиши унинг тил бойлиги, маҳорати, қобилиятига боғлиқ бўлади. Педагогик тадқиқот таълим-тарбиянинг ижтимоий-иқтисодий масалаларини ўрганиш, тушунчалари фанлараро боғлиқлик, фаншунослик ва умумжаҳон фанида қабул қилинган методологик категориялар деб асосланади. Кадрлар тайёрлаш Миллий моделида белгиланган фаннинг истиқболли вазифаларидан бири жаҳон фанига интеграциялашувидир. Глобаллашув шароитида жаҳоннинг илғор тажрибаларидан фойдаланиши ва тараққиётнинг ўзбек модели, Ўзбекистонда педагогик ютуқларни намойиш қилиш давр талабидир. Шунинг учун фанда қабул қилинган категориялар ва тушунчалар илмий билишнинг муҳим омилидир. 5. Педагогика фанларини укитиш шакллари. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling