103. Квалиметрия фани нимани ўрганади?
А. Товарнинг айрим хоссаларини
Б. *Истеъмол қийматини миқдорий баҳолаш
В. Товарни сақлашни
Г. Товарни ташишни
104. Таснифлаштириш нима?
А. Жараёнларни прогнозлаштириш
Б. Жараёнларни таҳлил қилиш, режалаштириш, татбиқ этиш ва назорат қилиш
В. *Умумий белгиларга кўра ихтиёрий кўпликни тоифалар ёки босқичларга бўлиш (тақсимлаш) нинг мантиқий жараёни
Г. Сифат менежменти тизими
105. Товарларни таснифлаш нима учун зарур?
А. *Бир жинсли товар гуруҳларининг истеъмол хоссаларини тадқиқ қилиш, уларга талабларни ўрнатиш, ўлчашнинг гуруҳли методлари ва сифат даражасини бахолашда
Б. Товарларнинг массаси ва узунлигини оширади
В. Товарларнинг зичлиги ва ишқаланишини оширади
Г. Ўлчовларнинг ягоналигини таъминлаш мақсадида ўлчашларнинг ноаниқлигини тадқиқ қилишда
106. Ноозиқ-овқат товарлари қандай белгиларга кўра таснифланади?
А. Даврий ва доимий тизим асосида
Б. Узлуксиз ва дискрет тизим асосида
В. Оралиқ ва истиқболли тизим асосида
Г. *Иерархик ва фасет тизими асосида
107. Савдо-товаршунослик таснифланиши бўйича ноозиқ-овқат товарлари қандай гуруҳларга бўлинади?
А. Саноат ва қишлоқ хўжалиги
Б. Илмий ва ташкилий
В. *Савдо ва ўқув
Г. Методик ва интеграл
108. Товарлар ассортименти нима?
А. *Маълум бир истеъмол, савдо ёки ишлаб чиқариш белгисига кўра бирлаштирилган турли хил тур ва туркумдаги товарлардир.
Б. Ишлаб чиқариш хажми, махсулот танннархи, илмий-техника тараққиёти
В. Товарларнинг таснифланиши
Г. Товарларни унификациялаш, типлаштириш ва уларнинг номоддийлашуви
109. Саноат ассортименти нима?
А. Чакана ва улгуржи савдо муомаласи соҳасида бўлган товарлар номенклатураси
Б. Давлат заҳирасида бўлган товарлар номенклатураси
В. Йўлда бўлган товарлар номенклатураси
Г. *Айрим корхона, корхоналар бирлашмаси ёки саноат тармоғи томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар номенклатураси
Do'stlaringiz bilan baham: |