1. Тупроқни зичлаш ҳолатлари. Тупроқни зичлаш усуллари


Дамли јилдиракли зичлагичлар учун


Download 115.5 Kb.
bet7/7
Sana05.11.2020
Hajmi115.5 Kb.
#141254
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1404559384 54312

Дамли јилдиракли зичлагичлар учун


Н;
Бўртмали зичлагичлар учун Нм=0,65 (L+0,25 в-h1) ,
Бу ерда - зичланаётган тупроқ намлиги, % ;

м-тупроқни мақбул намлиги, % ;
Q1-дамли јилдиракли зичлагични битта јилдирагига тўјри келадиган ојирлиги, кН;

L- бўртма узунлиги, см ;

в- бўртма қалинлиги,см


h1 - бўртмали зичлагич ўтгандан сўнги юқори юмшаган қатлам қалинлиги, см;

А- коэффициент, ( 0,2 . . . 0,4 ).

Ер иншоотлари қурилишида янги тўқилган тупроқларни, шунингдек, табиий жойлашган тупроқларни ҳам суньий йўл билан зичлашга тўјри келади. тупроқлар зичлагичлар ва бошқа турдаги турли хил машиналар билан зичланади. Машинанинг ишчи қисми таъсирида, тупроқ таркибидаги хаво ва намликни чиқариб юборилади. Натижада катта тупроқ заррачалари бир-бирига яқинлашиб, тупроқ зичлашади. Юмшатилган тупроқ таркибида 15-25 % хаво 3-5 % гача камаяди. тупроқнинг зичланиш даражаси унинг намлигига боглик. ҳар бир грунтнинг яхши зичланишини таъминлайдиган мақбул намлик бўлади. Агар тупроқнинг намлиги мақбулдан кам бўлса, тупроқнинг максимал зичланишини таъминлайдиган даражада унга сув сепиш керак.Бу тупроқни зичлашга кам меҳнат сарфлаш мақсадида қилинади. Тупроқларни зичлаш учун силлиқ ва бўртмали зичлагичлар, дамли јилдиракларга ўрнатилган зичлагичлар, механик шиббалагичлар, шиббаловчи виброплиталар, зарб билан таъсир қилувчи меҳанизмлар ва бошқалар ишлатилади. Силлиқ јилдирак зичлагичлар қовушқоқ ва кам қовушқоқ тупроқларни 0,25 м дан кўп бўлмаган чуқурликда зичлаш учун қўлланилади. Улардан фойдаланиш кулай, шунинг учун улар кенг тарқалган. Бу зичлагичлар бошқа турдаги зичлагичларга нисбатан кам самарали, чунки унинг зичлаш чуқурлиги кам, бир оз буйлаб кўп микдорда ўтишлар талаб қилинади. Шунинг учун улар, аксарият, пардозлашда, силлик ва текис юза олиш керак бўлганда ишлатилади.

Бўртмали јилдирак зичлагич қовушқоқ ва кам қовушқоқ тупроқларни 0,75 м гача чуқурликда зичлашда ишлатилади. Улар битта ҳамда икки-учта зичлагичлар билан ишлаши мумкин. Бу зичлагичлар қовушқоқ айниқса донадор ва музлаган тупроқларни зичлашда анча самаралидир, чунки уларда тупроқга тушадиган солиштирма босим катта бўлади. Бўртмали зичлагичлар қатламнинг бутун қалинлиги бўйича тупроқни бир ҳилда зичлаш имконини беради. Шунинг натижасида нотекис юза ҳосил бўлади, лекин тупроқлар ўзаро яхши илашади. Тупроқни олдинига бўртмали зичлагичлар билан, кейинги эса силлиқ зичлагичлар билан зичлаш тавсия қилинади.Дамланган гилдираклардаги зичлагичлар силлик зичлагичларга қараганда анча самарали, чунки уларнинг тупроқга берадиган босим ўтишлар сонига бојлик эмас.

Бу билан тупроқ қатламини бутун чуқурлиги бўйича зичлаш таъминланади Бундан ташқари дамли јилдиракларнинг эластиклиги натижасида уларнинг . тупроқ билан тегиб турган майдони катта бўлади. дамли јилдиракли зичлагичга юкланадиган юк миқдорини ошириб, кам ўтишларда тупроқни катта чуқурликда зичлашга эришиш мумкин. Дамли јилдиракли зичлагичнинг босимни ростлаш мумкин. Турли хил катта массадаги тупроқларни зичлаш учун силкинувчи тиркама силлиқ зичлагичлардан фойдаланилади.

Зичловчи виброплиталар ва қалтираб таъсир кўрсатадиган бошқа машиналардан фойдаланиш қовушқоқ бўлмаган тупроқларда яхши натижа беради. Ојир зичловчи плиталар шајал ва майда тошли тупроқларни 1,8 м гача зичлаши мумкин. Зичлагичларнинг тури тупроқларни зичлаш шароитига қараб танланади.

Тупроқ ташийдиган машиналар (ајдарма машиналар ёки скреперлар) тупроқни қатлама-қатлам қилиб тўкадилар. Ҳар бир тупроқ учун унинг керакли зичлигини таъминлайдиган мақбул қатлам қалинлиги аниқланади. Зичлагичлар тўқилган тупроқ қатламини зичлаб ҳаракат қилади. Зичлагичларнинг ҳаракат усуллари ҳалқа кўринишида ( каток зичланаётган майдонда айлана бўйича ҳаракат қилади) ва моккисимон ( бунда зичлагич ҳар бир ўтишдан кейин майдоннинг охирида орқага бурилади ва олдинги ўтиш билан ёнма-ён орқага қайтади. Зичлагичнинг ҳар бир ўтиши олдингисини 10-15 % босиб ўтиши керак.

Зичлаш енгил зичлагичлар билан бошланиб ојир зичлагичлар билан бостириб текислаш давом эттирилади. Агар зичлаш бир ҳил огирликдаги зичлагичлар билан бажарилса, биринчи ўтиш биринчи тезликда навбатдагилари катта тезликлар билан, охирги иккитаси яна биринчи тезликда бажарилади. Бундан ташқари дамланган гилдиракли зичлагичларда шиналардаги босимни ростлаш керак бўлади. Биринчи икки-уч ўтишни шиналардаги босим 1,5-2 марта камайтирилган ҳолатда бажариш керак.



Бир из бўйлаб зичлагичлар билан ўтишлар сони тупроқнинг хилига ва зичлагичнинг турига бојлиқ. Дамланган јилдиракли зичлагичларда қумни тўла зичлаш учун 3-4 ўтиш, қумлок тупроқларни зичлаш учун 4-6, ўрта ва ојир қумок тупроқларни зичлаш учун эса 6-8 марта ўтиш керак. Дамланган јилдираклардаги зичлагичларга нисбатан силлиқ јилдиракли зичлагичлар билан икки марта, бўртмали зичлагичлар билан эса 1,5 марта кўп ўтишларни бажаришга тўјри келади. Тупроқларнинг ҳилига караб дамланган јилдираклар зичлагичларда шиналардаги босимни ўзгартириш зарур. Масалан, қовушқоқ бўлмаган тупроқни зичлашда шиналарда 2-4 кг/см2, қовушқоқ тўкилувчи тупроқлардан 5-6 кг/см2 , тузилиши бўзилмаган тупроқларни зичлашда 5-6 кг/см2 босим ҳосил қилиш тавсия этилади.

Адабиётлар:
1. И.А.Каримов «Ўзбекистон иқтисолий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида». Т.Ўзбекистон 1995 йил.

2. И.А.Каримов «Ўзбекистоннинг сиёсий ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари» .Т. Ўзбекистон 1995 йил .

3 И.А.Каримов «Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли». .Т. Ўзбекистон 2007 йил.

4. В.Г.Ясинецкий., Н.К.Фенин. Организации и технология гидромелиоративных работ. Москва. Агропромиздат 1988 г.

.5. Ясинецкий В.Г. Организация, планирование и основы управления водохозяйственным строительством. Москва, “Колос”, 1982 г.

6. Ш. Меликов ва бошқалар. Бетон ишлар технологияси. Тошкент. «Меҳнат» 1990 йил

7. А.Назаров. Меҳнатни ташкил этиш ва нормалаш. Тошкент «Адабиёт жамғармаси». 2004 йил

8. А.Хожиматов, Курс лойиҳасини бажариш бўйича услубий қўлланма . Андижон 2010 йил.

9 А.Хожиматов, Р.Маҳкамов.Гидромелиорация ишларини ташкил этиш технологияси фанидан тажриба ишларини бажариш учун услубий қўлланма.Андижон, 2010 йил.
Download 115.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling