1. умумий қоидалар


Download 19.39 Kb.
bet4/7
Sana30.04.2023
Hajmi19.39 Kb.
#1408059
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
tarqatma material

Назорат синовлари – шунинг ўзи, махсус танланган назорат нуқталарида муайян вақт оралиғида конструкция қаттиқлигининг ўзгариш қонуниятини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган синовлар.
Характерли участка – автомобил йўлининг бир типдаги участкаси бўлиб, унда йўл тўшамаси ва йўл пойи конструкцияси, жадаллик, ҳаракат таркиби, нуқсон турлари бўйича қоплама ҳолатида сезиларли ўзгаришлар кузатилмайди.
Ҳисобий юк – йўл конструкцияларининг талаб қилинадиган мустаҳкамлигини тайинлаш учун қабул қилинган вертикал юк.


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Кўрсатмада қуйидаги асосий атамалар ва тушунчалардан фойдаланилди:
Йўл тузилмаси  ишчи қатлам доирасидаги йўл тўшамаси ва йўл пойининг устки қисмидан иборат муҳандислик иншооти.
Йўл тўшамаси  йўл қопламаси ва асос қатламларидан (бир ёки бир нечта) иборат автомобил йўлининг транспорт қатнайдиган қисмидаги кўп қатламли сунъий иншоот бўлиб, траспорт воситалари ва об-ҳаво, иқлим омилларининг кўп такрорланадиган таъсирини қабул қилади ҳамда юзага келадиган оғирликни ер пойи тупроғига ўтишини таъминлайди.
Нобикр йўл тўшамаси – ёпишқоқ материаллар билан мустаҳкамланган грунтлар шлаклар ва дискрет минерал материаллардан ҳамда асфальтбетонлардан иборат қатламларга эга йўл тўшамаси.
Йўл конструкциясининг кўтариш қобилияти (мустаҳкамлиги)  конструкциянинг ҳаракат ва об-ҳаво, иқлим омиллари таъсирини тўхтовсиз қабул қилиш қобилиятини белгиловчи унинг хусусияти.
Йўл конструкциясининг тўхташи  конструкциянинг чегаравий ҳолатга ўтиши.
Йўл конструкциясининг чегаравий ҳолати  йўл конструкцияси қўйилган талабларга жавоб беришдан тўхтайдиган ҳолат.
Йўл конструкциясининг ишлаш қобилияти  конструкциянинг ҳисоб-китоб қилинган тузатишлараро хизмат қилиш муддатлари доирасида кўп марта такрорланадиган автомобил оғирлигига қарши мустаҳкамлик заҳирасини сақлаш хусусияти.
Йўл конструкциясининг хизмат қилиш муддати  йўл тўшамасининг мустаҳкамлиги ва ишончлилиги ҳаракат шартлари бўйича рухсат этилган чегаравий ҳисоб даражасигача камаядиган вақт оралиғи.

Download 19.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling