Йўл тўшамасининг ишончлилиги ҳисоб-китоб қилинган (меъёрий) тузатишлараро хизмат қилиш муддати доирасида йўл тўшамасининг тўхтовсиз ишлаш эҳтимоли.
Йўл тўшамасининг ишончлилик даражаси – йўлнинг мустаҳкам (деформацияланмаган) участкалари узунлигининг унинг умумий узунлигига нисбати сифатида белгиланадиган ишончлилик миқдорий кўрсаткичи.
Йўл тўшамасининг меъёрланган тузатишлараро муддати – қурилиш бошланган пайтдан бошлаб капитал таъмирлаш ишларигача ёки капитал таъмирлаш ишлари орасидаги амалдаги меъёрларда белгиланган вақт оралиғи.
Йилнинг ҳисобий даври намланиш шартлари бўйича йилнинг энг ноқулай даври (одатда баҳор ойлари). Ушбу давр давомида йўл конструкцияларининг мустаҳкамлиги энг кам қийматга етади.
Йилнинг ҳисобий бўлмаган даври – ҳисобий даврдан ташқаридаги вақт оралиғи бўлиб, бу давр ичида йўл тўшамаси қатламлари ва йўл пойи тупроғи мусбат ҳароратга эга бўлади.
Ҳисобий йил – йўл тўшамасининг бутун хизмат қилиш муддати учун хос бўлган ҳисобий даврли шартли йил.
Мунтазам синовлар – йўлларнинг кўтариш қобилиятини ҳаққоний баҳолаш учун етарли бўлган ҳажмдаги автомобил йўлининг текширилаётган участкаси бўйлаб бир текис олиб бориладиган йўл конструкцияларининг дала синовлари.
Назорат синовлари – шунинг ўзи, махсус танланган назорат нуқталарида муайян вақт оралиғида конструкция қаттиқлигининг ўзгариш қонуниятини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган синовлар.
Характерли участка – автомобил йўлининг бир типдаги участкаси бўлиб, унда йўл тўшамаси ва йўл пойи конструкцияси, жадаллик, ҳаракат таркиби, нуқсон турлари бўйича қоплама ҳолатида сезиларли ўзгаришлар кузатилмайди.
Ҳисобий юк – йўл конструкцияларининг талаб қилинадиган мустаҳкамлигини тайинлаш учун қабул қилинган вертикал юк.
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Кўрсатмада қуйидаги асосий атамалар ва тушунчалардан фойдаланилди:
Йўл тузилмаси ишчи қатлам доирасидаги йўл тўшамаси ва йўл пойининг устки қисмидан иборат муҳандислик иншооти.
Йўл тўшамаси йўл қопламаси ва асос қатламларидан (бир ёки бир нечта) иборат автомобил йўлининг транспорт қатнайдиган қисмидаги кўп қатламли сунъий иншоот бўлиб, траспорт воситалари ва об-ҳаво, иқлим омилларининг кўп такрорланадиган таъсирини қабул қилади ҳамда юзага келадиган оғирликни ер пойи тупроғига ўтишини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |