1-Умумий педагогикадан тестлар
1. Ҳар ким билим олиш хуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир. Қайси манбаадан олинган ва қайси модда.
А) Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасида
В) “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 31-моддасида
С) Умумтаълим мактаби низомининг 10-модда
Д) Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасида
2. “... кадрлар тайёрлаш миллий тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим сохасидаги хизматларнинг истемолчиси ва уларни амалга оширувчи” нуқталар ўрни қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
А) Жамият
В) Халқ
С) Фан
Д) Шахс
3. Таълим ва ўқитиш қонуниятлари, принциплари, методлари ва шаклларини ўрганадиган ва ўқитиш жараёнидаги тарбия муаммоларини ўрганадиган педагогиканинг мустақил бўлимини аниқланг?
А) Психология
В) Этнопедагогика
С) Дифектология.
Д) Дидактика
4. Давлат таълим стандарти нима?
А) Фан номзодлари ва фан докторлари илмий даражасини беришни белгилайди
В) Таълим тўғрисидаги қонунларни ишлаб чиқиш
С) Ўрта таълимни ташкил этиш ва ривожлантиришни белгилайди
Д) Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим мазмунига, сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди.
5. Ўзбекистон Республикасининг биринчи таълим тўғрисидаги қонуни қачон қабул қилинган?
А) 1994 йил 2 май
В) 1997 йил 12 май
С) 1991 йил 2 май
Д) 1992 йил 2 июль
6. Педагогика атамасининг луғавий маъноси белгиланг.
А) Болани кийинтириш.
В) Болани озиқлантириш.
С) Болани хаётга тайёрлаш.
Д) Бола етакловчи.
7 Давлат таълим стандартларини бажариш қандай таълим муассасалари учун мажбурий.
А) Давлат таълим муассасалари учун.
В) Нодавлат таълим муассасалари учун.
С) Хусусий таълим муассасалари учун.
Д) Барча таълим муассасалари учун мажбурий.
Do'stlaringiz bilan baham: |