1 Қуроқчилик санъати ва унда миллий анъаналарнинг ифодаланиши
Download 3.61 Mb.
|
quroqWord (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Парча қуроқ
- Қамай қуроқ
- Шахмат қуроқ
- Тасмали қуроқ
Олмали парча қуроқ - қуроқнинг қадимий турларидан бири бўлиб, “олма қуроқ” шаклини алоҳида квадрат тасмалар ичида қўллаб, бошқа ҳил мато парчалари билан уйғунлик ҳосил қилинган ҳолда яратилади. Шунингдек бу қуроқда кичик мато бўлакларидан гул ҳосил қилиш учун аппликатсия усулидан ҳам фойдаланилган. Қадимдан бу қуроқда фойдаланилган “олма”, “гул” шакиллари рамзий маънода эл- юртдаги қут-барака, ҳосилдорлик маъноларини англатган. Қуроқдаги ранглар ва матолар уйғунлиги қуроқ яратувчининг маҳоратидан дарак бериб турган ва кўрпа, дастурхон, кўрпачалар тикишда кенг фойдаланилган.
Парча қуроқ - қуроқнинг қадимий турларидан бири. Бу ерда безакли ва безаксиз мато парчаларидан уйғунлик ҳосил қилинганлиги учун ушбу қуроқ парча қуроқ номини олган. Парча қуроқнинг безакли қисмини ҳосил қилишда “қуш кўзи” номли қуроқ бўлагидан фойдаланилган. Тасвирга этибор бериб қараладиган бўлса, у ердаги оқ ва қора мато бўлакларидан ҳосил қилинган шакл қуш кўзига қиёсланади. Бу шакл рамзий “кўз тегмасин” деган маънони англатади. Қуроқдаги мато парчаларини ажратиб кўрсатиш учун қора рангли тасмалардан фойдаланилган. Парча қуроқ амалий санъатда асосан кўрпа ва кўрпачалар тайёрлашида кенг қўлланилган. Қамай қуроқ - тасма шаклдаги мато бўлакларини кетма-кет ва бир бирига параллел квадрат шаклда тикилишидан ҳосил бўладиган қуроқ тури. Қадимда Қашқадарё воҳасининг Қамай қишлоғида ушбу турдаги қуроқ кўп тикилганлиги учун қуроқ шу жой номи билан “Қамай қуроқ” деб аталган. Этибор бериб қаралса бу ерда кичик шаклнинг секинлик билан катталашиб боришини кўриш мумкин. Бу ҳол рамзий маънода оила бахтининг секин асталик билан катталашиб, тўлишиб боришини англатган. Одатда қамай қуроқ турли хил ва рангли мато бўлакларидан маҳорат билан тикилган ва ёстиқлар, кўрпа ва кўрпачалар тикишда кенг фойдаланилган. Шахмат қуроқ - бир хил шаклдаги квадрат мато парчаларини бир-бирига тартиб ва маҳорат билан бирлаштириш натижасида ҳосил бўладиган қуроқ тури. Албатта, бу қуроқда фақат оқ ва қора ранглардан фойдаланилмасада асос шахмат тахтасига қиёсланади. Шахмат қуроқ нафақат бизнинг халқимизда балки бошқа халқларда ҳам қадимдан мавжуд бўлиб, бу қуроқ туридан фойдаланилиб дастурхон, кўрпа, сўмка шунингдек либослар ҳам тикилган. Бу қуроқнинг тайёрлаш жараёни нисбатан оддийроқ кўринсада, аслида алоҳида маҳорат ва зийраклик талаб этилади. Чунки, тайёрланаётган ишнинг мувофақияти рангларни тўғри танлаш ва ўз ўрнида фойдаланишга боғлиқ бўлади. Шахмат қуроқда ёрқин ранглардан фойдаланилиши кишига қувноқлик ва жўшқинлик кайфиятини берса, нейтрал рангларнинг танланиши эса кишига сокинлик туйғусини улаша олади. Тасмали қуроқ- замонавий қуроқ турларидан бири бўлиб, квадрат шаклдаги мато бўлакларидан тайёрланган тасма ва аппликатсияли безаклардан фойдаланилган ҳолда ҳосил қилинади. “Тасмали қуроқ”ни ўз фантазиямиздан келиб чиқиб, турли шакл ва усулларда қўллашимиз мумкин. Тасмалардан ҳосил қилинган шакл яққол кўриниб туриши учун бир-бирига қарама қарши аммо, уйғунлаша оладиган рантглар танланади. Бу қуроқ туридан фойдаланиб нафақат гўзал ва бетакрор буюмлар, балки либослар учун ўзига ҳос аксессуарлар ҳам яратишимиз мумкин Download 3.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling