1 Қуроқчилик санъати ва унда миллий анъаналарнинг ифодаланиши


Download 3.61 Mb.
bet5/6
Sana14.09.2023
Hajmi3.61 Mb.
#1677785
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
quroqWord (3)

Тирноқча қуроқ - квадрат шаклдаги мато қирқимларига ишлов бериш орқали ҳосил қилинадиган, тирноқ кўринишидаги бўлакларнинг бириктирилиб, уйғун шаклга келритилиши орқали тайёрланадиган қуроқ тури. Қуроқнинг бу тури ёрдамида буюмлар яратиш тайёрловчидан сабр ва маҳорат талаб қилади. Чунки қуроқдаги “тирноқча”лар шаклининг бир хил чиқиши композитсия мувофақиятини таъминлаши билан биргаликда тайёрлаш жараёнида ўта аниқлик талаб қилади. Тирноқча қуроқ рамзий “бир биримиз билан “ет-у тирноқ” дек бўлайлик” деган маънони англатади. Қадимда бу қуроқ туридан амалий санъатда кенг фойдаланилиб чойнак иситгич, ёстиқ, бош кийимлар учун аксесуар ва бошқа буюмлар тайёрланган.
Тиш қуроқ - қадимда кенг фойдаланилган, аммо бугунги кунга келиб унитилиб кетиш арафасида бўлган қуроқ турларидан биридир. Қуроқнинг ушбу турида мато бўлакларини учбурчак шаклда буклаб, бу шакилларни асос матога кетма- кет тикилиши натижасида тиш тасвири ҳосил қилинади. Қадимдан миллатимизда “тиш” суқдан, ёмон кўзлардан асровчи тумор рамзи ҳисобланилган. Шу мақсадда, ёш болакайлар бешикларига, уйлар остонасига бирон бир ҳайвон тиши “бало қазолардан асрасин” дея рамзий маънода осиб қўйилган. Тиш қуроқ эса “ушбу қуроқ тури ёрдамида тикилган буюмлар фойдаланиладиган хонадонга “кўз тегмасин” деган мақсадда момоларимиз, оналаримиз томонидан ўз ҳонадонлари ва фарзандлари фойдаланиши учун маҳорат билан тикилган ва амалий санъатда ҳусусан: кўрпа кўрпача, ёстиқ жилдлар тайёрлашда кенг фойдаланилган.
Турна қуроқ 1- қадимги қуроқ турларидан бири бўлиб, одатда қора ва оқ рангли матолар уйғунлашувидан ҳосил қилинади Бу ерда қора ранг учиб кетаётган турналар, оқ ранг мусаффо осмон, қуроқда қўлланилган бошқа хил ранг матолар эса табиатнинг турфа ранглари ва манзаралари рамзидир. Эрта баҳор ёки кеч кузда турналарнинг кўкда қатор-қатор бўлиб учишини барчамиз кузатганмиз. Қадимда момоларимиз табиатнинг манашу гўзал манзарасидан илҳомланиб қуроқнинг ушбу турини яратишган, ва кўп асрлар давомида ўз фарзандлари (чақалоқлар бешиги, болалар суннат тўйлари, ёш келин-куёвлар сарполари) учун шу турна галаси мисоли аҳил ва ҳамжиҳат бўлишсин деган мақсадда кўрпа, кўрпача, ёстиқ каби буюмлар тайёрлашган.
Юлдузча қуроқ - қуроқнинг қадимий турларидан бири бўлиб, оқ, қора ва турфа рангли мато бўлаклари ёрдамида ҳосил қилинади. Бу ерда табиат оғушида туриб, тунги осмонда чарақлаб турган юлдузлар тасвирини кўришингиз мумкин. Юлдузлар-оқ, тунги осмон-қора, табиат-турфа рангли матолар ёрдамида ҳосил қилинган. Қадимдан юртимиз аёллари “хонадон соҳибларининг толеъи юлдузлар сингари порлоқ бўлсин ва доимо чарақлаб турсин” деган мақсадда ушбу қороқ туридан фойдаланиб, ўз оилалари, фарзандлари ва яқинлари учун кўрпа, кўрпача, ёстиқ ва дастурхон каби буюмлар яратишган.


Download 3.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling