1 Қуроқчилик санъати ва унда миллий анъаналарнинг ифодаланиши
Download 3.61 Mb.
|
quroqWord (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳризантема
- Кашта қуроқ
- Олма қуроқ
Аппликатсияли қуроқ - қадимий қуроқ турларидан бири бўлиб, асос мато устида бошқа ранг ва турдаги, турли шаклли мато бўлакларини моҳирлик билан қўллаган ҳолда яхлит нақш ёки шакллар ҳосил қилинадиган қуроқ тури ҳисобланади. Қадимдан юртимиз аёллари бу қуроқ туридан амалий санъатда кенг фойдаланишган. Аппликатсияли қуроқдан гилам, бешик устига ёпинчиқ, сўзана, чойнак иситгич ва шу каби бошқа буюмлат тайёрлашида ҳам кенг фойдаланилади.
Гул қуроқ - қуроқнинг замонавий турларидан бири бўлиб нафис мато бўлакларини квадрат шаклда кесиб, қирқимларига ишлов берилади ва асос қисми марказдан ташқи томонга қаратиб тикиб чиқилишидан ҳосил бўлади. Бу қуроқдан амалий санъатда келин- куёвлар учун ёстиқ жилдлар, бешиклар учун ёпинчиқлар, чойнак иситгичлар, сумкалар ва албатта либосларда ҳам ранг фактураларига этибор бериб қўлланилса чиройли чиқади. Ҳризантема - замонавий қуроқ турларидан бири бўлиб, қадимий қуроқ ҳисобланмиш тиш қуроқдан услублаштирилган ҳолда яратилган. Тиш қуроқда учбурчак шаклдаги мато бўлаклари қуроқ марказий бўлагига қаратилади, ҳризантемада эса уша бўлаклар марказдан ташқи томонга қаратиб кетма-кет шаклда тикиб чиқилади. Қуроқнинг бу туридан рамзий маънода “гулдек очилиб, яшнаб юрсин” дея келин-куёвлар учун ёстиқ жилдлари, кўрпа, чойнак иситгичларда фойдаланиш мумкин. Кашта қуроқ - қуроқнинг энг қадимий нусхаларидан бири бўлиб, мато бўлакларига ироқи кашта туридан фойдаланиб турфа нақшлар тушириш йўли билан ҳосил қилинади. Одатда кашталар либослар, ёстиқлар, сўзаналар каби буюмларга тикилади. Аммо қадимда юртимиз аёллари қуроқ ёрдамида тикиладиган кўрпа, кўрпача, ёстиқ каби буюмларга алоҳида санъат сифатида қараб ўз маҳоратларини намоён қилишган. Кашта қуроқ ёрдамида тикилган буюмлар кўпроқ қизлар томонидан ўз келинлик сеплари учун тикилиб, ажойиб безак вазифасини ўтаган ва барчага ёш келиннинг маҳоратидан дарак бериб турган. Юртимизнинг Қашқадарё воҳасида тикилган кашта қуроқлар ўзининг турфа хил, сержило ва узоқ йиллар ўтсада ўз ҳусусиятини йўқотмайдиган ранглари билан ажралиб туради. Бу рангларнинг ҳар бири амалий безак намуналарида ўзига ҳос маъно ва мазмун касб этади. Олма қуроқ - энг қадимги қуроқ турларидан бири бўлиб, квадрат ва учбурчак шаклдаги мато бўлакларини бир бирига маҳорат билан бириктиришдан ҳосил бўлади. Қадимда қуроқнинг ички квадрати учун қизил рангли матодан фойдаланиб, мато атрофига оқ рангли учбурчак шаклдаги бўлаклар тикилган ва бу қизил ранг олма мевасига қиёсланган. Тайёр қуроқ композитсиясида қизил матолар ҳудди олмалар сочилиб тургандек кўриниш берган. Шу сабабли ҳам қуроқ “олма қуроқ” номини олган. Аммо, кейинчалик қизил мато ўрнига бошқа рангли матолардан ҳам фойдаланилган, бироқ қуроқ номи ўзгаришсиз қолган. Олма қуроқ рамзий қут - барака, ҳосилдорлик белгиси ҳисобланган ва амалий санъатда дастурхон, кўрпа, кўрпача ва бошқа буюмлар тайёрлашида кенг фойдаланилган. Download 3.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling