1-variant Auditning paydo bo‘lishi va rivojlanishi


Ижобий аудиторлик хулосасида


Download 348.77 Kb.
bet80/89
Sana26.03.2023
Hajmi348.77 Kb.
#1297467
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   89
Bog'liq
hammasi faqat 35-45 gacha yuq

Ижобий аудиторлик хулосасида бухгалтерлик баланси ва молиявий ҳисобот кўрсаткичларининг ишончлилиги аудитор томонидан тасдиқланади. Қоидага кўра ижобий аудиторлик хулосаси аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи унинг молиявий ҳолати ва содир этилган молия-хўжалик муомалаларининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқлигини ишонарли акс эттиради деган фикрга келинган вақтда тузилиши лозим.
Салбий аудиторлик хулосаси молиявий ҳисобот корхонанинг молиявий аҳволи тўғрисида ишонарли маълумот бермаган ва бухгалтерлик ҳисоботи ҳамда унинг молия-хўжалик фаолияти ҳисоби амалдаги меъёрий қонунчилик талабларига мос келмаган ҳолда юритилган вақтда тузилади. Бундай хато-камчиликлар ўз вақтида тузатилмаса молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларни чалғитиши мумкин.
Аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси қасддан сохта тузилганлиги аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензиянинг амал қилишини белгиланган тартибда тугатишга, шунингдек айбдор шахслар қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.
28-variant.

  1. Auditorlik dalillar.

(AXS (ISA), dalil, axborot ,uchinchi shaxslar, taxlil, ishonchsizlik, dalillar turlari, dalillarni olish manbalari, dalillarni to’plash, dalillarni olish usullari).
Аудитнинг халқаро стандартлари – АХС (International Standarts of Auditing – ISAs) да стандартлаш объекти сифатида V – «Аудиторлик далиллар» (500-599) номли махсус бўлим ажратилган. Ушбу бўлим 9 та стандартни ўз ичига олади:
№ 500 – «Аудиторлик далиллар» (Audit Evidence)
№ 510 – «Бирламчикелишувлар – бошланғичқолдиқ-лар» (InitialEngagementsOpeningBalances)
№ 520 – Аналитикамаллар (AnalyticalProcedures)
№ 530 – Аудиторликтанлаш (AuditSampling)
№ 540 – Бухгалтерликҳисобидабаҳоланадиганқиймат-лараудити (AuditofAccountingEstimates)
№ 550 – Боғлиқтомонлар (RelatedParties)
№ 560 – Кейингиҳодисалар (SubsequentEvents)
№ 570 – Узлуксизфаолият (GoingConcern)
№ 580 – Раҳбариятнингбилдиргиси (ManagementRepresentations)
Аудиторлик далиллар – бу аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик текширувлар вақтида тўпланган ва аудиторлик хулосасини асословчи ахборотдир.
Далил дейилганда бошқа фактнинг мавжудлигини тасдиқлайдиган ёки инкор қиладиган факт, ёки мазкур факт ҳақида у ёки бу даражадаги ишончлилик билан фикр шакллантиришга имкон берадиган, маълум факт тўғрисида маълумотлар олиш жараёни тушунилади.

Download 348.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling