Миқдор кўрсаткичлар - ишлаб чиқарилан маҳсулотлар, сотилган товарлар, бажарилган хизматлар ҳажмидан иборат.
Сифат кўрсаткичлар - фаолият юритиш билан боғлиқ бўлган харажатлар, фойда, меҳнат унумдорлигини ифодалайди.
Auditorlik tanlash.
(auditorlik tanlash tushunchasi, muvofiqlikni tanlab tekshirish, mohiyatan tanlab tekshirish, stratifikatsiya, representativlik, statistic usullar, tanlash risklari).
Аудиторлик танлаш – бу алоҳида ҳужжатлар, ёзувлар ва ҳоказолар кўринишидаги текшириладиган тўпламни шакллантириш учун маълум қоидалар асосида танлаб олинган элементлардир.
Танлаб текшириш икки турли бўлиши мумкин:
Мувофиқ (мос) келишни танлаб текшириш
Моҳиятан танлаб текшириш.
Мувофиқликни танлаб текширишнинг вазифалари. Текшириладиган ҳисобот даври ичида ички назорат меъёрларининг тез-тез бузилиб туришини аниқлашдан иборат. Бунга корхона раҳбариятининг четдан сотиб олинган товар-моддий заҳиралар ва чет ташкилотлар хизматлари учун тақдим этилган счет-фактураларни тўлашга рухсат этиши, корхонага сотиб олинаётган товар-моддий заҳиралар-ни номлари, миқдори ва сифати бўйича уларнинг тегишли ҳужжатлари билан солиштириши мисол бўлади.
Моҳиятан танлаб текширишнинг вазифаси ички назоратнинг бузилишини қиймат ифодасида ўлчашдан иборат. Мо-ҳиятан танлаб текшириш миқдорий танлаб текшириш деб ҳам аталади. Бунга бухгалтерия ҳисоби счётларининг қолдиқлари-ни, дастлабки ҳужжатлардаги ёзувларни тасдиқлаш, учинчи шахслардан тасдиқлар олиш, хўжалик фаолияти кўрсаткичла-рини таҳлил қилиш мисол бўлади.
Танлов ўтказишда аудиторлик ташкилоти ўрганиладиган бутун тўпламни алоҳида гуруҳлар (қуйи тўпламлар)га бўлиши мумкин. Ушбу гуруҳлар элементлари бир-бирига ўхшайди. Тўпламни бўлаклаш мезонлари, унинг қайси гуруҳга тегишли эканлигини аниқ кўрсата оладиган бўлиши лозим. Ушбу амал стратификация деб номланиб, маълумотларнинг тарқоқлигини пасайтиради. Бу эса ўз нав-батида аудитор ишини енгиллаштириши мумкин.
Аудиторлик танлашга қўйиладиган муҳим талаблардан бири - репрезентативлик, яъни текшириладиган тўпламнинг барча элементларидан тенг миқдорда танланиш эҳтимолининг таъминланишидир.
Ҳар қандай танлаш (статистик ёки ностатистик) учун аудиторлик ташкилоти қуйидагиларни бажариши лозим:
танлашга тушган ҳар бир хатони таҳлил қилиш;
танлаш жараёнида олинган натижаларни барча текшириладиган тўпламга тарқатиш (экстраполяция);
танлаш рискларини баҳолаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |